«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга корпоратив назоратнинг иккита янги механизми киритилди:
1) биринчи марта мажоритар акциядор (акцияларнинг йирик пакетига эгалик қилувчи) мақоми белгиланди;
2) бошқарув органлари учун фидуциар мажбуриятлар (бир шахс ёки ташкилотдан бошқа шахснинг энг яхши манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилишни талаб қиладиган ҳуқуқий мажбуриятлар) белгиланди.
АЖ тўғрисидаги Қонунга киритилган ўзгартиришлар ҳақида батафсил buxgalter.uz шарҳида ўқинг: ...
Тушунамизки, ҳар кунги «қонунчилик янгиликлари» катта эҳтимол билан бухгалтерларнинг ғашига тегади. Бошқа томондан – янги қоидалар бор ва уларга амал қилиш керак...
Сиз учун – 2025 йил декабрь ойи учун янгиликларга оид шарҳимиз. Эътибор учун – яхши янгиликлар ҳам бор: ...
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи билан Ўзбекистон божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.
Янги ҳужжат тафсилотлари – шарҳда: ...
22 ноябрга қадар ҚҲТБТда Жамоат аҳамиятга эга ташкилотлар тоифасига киритиш мезонлари, уларнинг молиявий ҳисоботи ва аудитига қўйиладиган талаблар ҳамда Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама қилинади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Марказий банкнинг фикрига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб қайси ташкилотлар ушбу тоифага кириши кераклигини buxgalter.uz шарҳида ўқинг: ...
2025 йил 1 апрелдан дори воситаларининг нархини шакллантириш ва ҳисобга олиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Президентнинг 28.01.2025 йилдаги ПФ-13-сон Фармони ва ундан кейин Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2025 йилдаги 662-сон қарори фармацевтика маҳсулотлари нархларини шакллантиришга бўлган ёндашувни тубдан ўзгартирди. Шу билан бирга, 185-сон ВМҚ ва бир вақтнинг ўзида иккита бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари ўртасида юзага келган зиддиятлар туфайли муаммолар ҳам юзага келди.
Фармацевтика маҳсулотларининг бухгалтерия ва солиқ ҳисобини юритишнинг янги қоидаларини ҳисобга олган ҳолда бухгалтер эътиборидан четда қолдирмаслик учун солиқ маслаҳатчилари Лола КАРИМОВА ва Гулнора ЭРГАШЕВА билан биргаликда қуйидагиларни кўриб чиқамиз: ...
Бизнесни бошлашда давлат хизматлари ва лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш мақсадида бир қатор хизматлар «тўплами»ни тақдим этиш Президентнинг тадбиркорлар билан V очиқ мулоқоти якунлари бўйича навбатдаги Фармонининг мавзуси бўлди.
Ҳужжат 15 ноябрдан кучга кирди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
Юридик шахсларга ичимлик ва оқова сув хизматлари учун корпоратив карталар ёрдамида тўловларни амалга оширишга, шу жумладан – жойларда тўловни амалга оширишга рухсат берилди. Ўзини ўзи банд қилган шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун эса уларнинг фаолияти билан боғлиқ ҳисоб-китоблар учун махсус «бизнес-карта» жорий этилмоқда.
Ҳужжат 12 ноябрдан кучга кирди. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида: ...
Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари (консуллик муассасалари) орқали ЖШШИРни олган IT-парк резидентларининг хорижий мутахассислари рақамли идентификациялаш воситалари (Face-ID)дан фойдаланган ҳолда масофадан туриб банк ҳисобварақларини очишлари мумкин.
Шунингдек, махсус солиқ режимини олган норезидент жисмоний шахслар, ўзини ўзи банд қилган шахслар ва вояга етмаган шахслар учун банк ҳисобварақларини очиш шартлари аниқлаштирилди.
Ҳужжат 12 ноябрдан кучга кирди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
Қонун чиқарувчилар иш вақтидан ташқари ишнинг энг кўп давомийлигини оширдилар: энди у йилига 120 соатдан ортиқ бўлиши мумкин. Шунингдек, ишнинг 1 кундаги биринчи икки соати учун иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш даражаси пасайтирилади.
Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида: ...
Энди ҳуқуқ ва мажбуриятлар, улар топшириш ҳужжатида кўрсатилган ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи назар, қайта ташкил этилган юридик шахсга ўтган ҳисобланади.
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш соҳасида яна нималар ўзгарди, buxgalter.uz шарҳида батафсил ўқинг: ...
Муассислар ёки уларнинг ворислари тижорат ташкилоти фаолиятини қайта тиклаш мақсадида рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилиши мумкин бўлган муддат 3 йилдан 1 йилгача қисқартирилди.
Ихтиёрий тугатиш тартибида ва фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартибида яна нималар ўзгарди, buxgalter.uz шарҳида батафсил ўқинг: ...
Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи билан Дастлабки, даврий ва тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ҳужжат 2026 йил 5 февралдан кучга киради. ...
2026 йил 1 январдан иқтисодиёт учун тизимли аҳамиятга эга бўлган йирик корхоналар банк кредитлари ва ташқи қарзлар бўйича умидсиз қарздорлик юзага келиши хатарлари тоифалари бўйича қўшимча равишда таснифланадилар. Бу масалани тартибга солувчи Низом 27 октябрдан кучга кирди. Тафсилотлар buxgalter.uz шарҳида: ...
Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2025 йилдаги 662-сон қарори билан қуйидагиларга тузатишлар киритилди:
– Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш тартиби тўғрисидаги низомга – рецепт билан бериладиган дори воситаларига чекланган савдо устамасини белгилаш қисмида;
– Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ...
2025 йил ноябрь ойида ўзбекистонликларни рақамлаштиришнинг навбатдаги босқичи кутмоқда: янги рақамли платформалар, давлат хизматларидан фойдаланишнинг кенгайтирилган имкониятлари, божхона органларининг яна бир иловаси...
Ноябрь ойидаги ушбу ва бошқа ўзгаришлар – buxgalter.uz шарҳида батафсил: ...