Фойда солиғи
Материал санаси 22.06.2023
“Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган компания банкларда депозитларни фоизга жойлаштиради. Ой якуни бўйича банк фоизлар тўлайди ва ҳисобланган фоизлар бўйича маълумотнома тақдим этади. Мазкур маълумотнома асосида компания ҳисобда олинган даромадни акс эттиради. Банк томонидан ҳисобланган фоизларга бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш керакми?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Balance Calculate” ХК директори, “Profi Training” НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 19.06.2023
“Корхона Ўзбекистон резиденти бўлган жисмоний шахсдан 6 ойга йиллик 17% ставкада фоизли қарз олди. Фоизли даромадни қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш керакми? Фоизларга ҚҚС солинадими? Корхонанинг фоизлар тўлаш бўйича харажати фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланадиган харажат ҳисобланадими? Корхона қандай ҳисоботларни тақдим этиши керак?”. Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 16.06.2023
“Фойда солиғи ҳисоб-китобининг янги шаклида бухгалтерия ҳисоби ахборотини тўлдириш бўйича устунлар назарда тутилган. Фойда солиғи тўловчилари ҳисобланадиган, бироқ бухгалтерия ҳисоби субъекти ҳисобланмайдиган юридик шахслар бундай ахборотни қандай акс эттиришлари лозим? Масалан – чет эл компанияларининг доимий муассасалари?”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 15.06.2023
Корхона реэкспортга ноль даражали ставка бўйича солиқ солди. Солиқчилар эса камерал текширув якунлари бўйича 15% ставкани ҳисобга олган ҳолда қўшимча фойда солиғи ҳисоблашди. Солиқ тўловчи солиқчиларнинг хулосасига рози эмас ва ўзининг айтганида турибди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ушбу масала бўйича ўз нуқтаи назари билан ўртоқлашди: ... 

Материал санаси 08.06.2023
“Биз чет эл компаниясига хизматлар кўрсатамиз. Унинг Ўзбекистон ҳудудида ваколатхонаси мавжуд. Хизматлар экспортидан олинган даромадга фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллаш мумкинми?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 23.05.2023
“Корхона асосий воситаларни сотиб олди. Шартнома кешбэкни назарда тутади. Харидор уни олиш учун шартларни бажарди, сотувчи қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштирди ва кешбэк суммасини харидорнинг ҳисобрақамига қайтарди. Натижада харидорда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Кешбэкни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?”. Саволларга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 17.05.2023
Пудратчи қурилишни тугаллади ва объектни буюртмачига топширди. Кейинроқ камчиликлар аниқланди, пудратчи уларни шартномага мувофиқ кафолат муддати мобайнида ўз ҳисобидан бартараф этди. У нуқсонларни бартараф этиш харажатларини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириши лозимлигини “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 12.05.2023
“Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-иловада жисмоний шахсга бино ижараси шартномаси бўйича тўланган суммаларни қандай тўғри акс эттириш мумкин?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 10.05.2023
“МЧЖ юридик шахсдан дивидендлар олди ва 5% ставка бўйича солиқ тўлади. Йил якунлари бўйича – фойдадан таъсисчи – жисмоний шахсга дивидендлар ҳисоблади”. Мазкур ҳолда бундай операцияга қандай солиқ солишни “Balance Calculate” ХК директори, “Profi Training” НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА ва “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтиришди: ... 

Материал санаси 05.05.2023
“Корхона – IT парк резиденти, фойда солиғи тўловчиси ҳисобланади, дорихоналар ва уларнинг мижозларига маълумот хизматларини кўрсатамиз. Акцияни йўлга қўйдик: агар мижоз дорихонага бизнинг мобиль иловамиз орқали келса ва мазкур дорихонада қилинган харид учун чекни рўйхатдан ўтказса унга қўшимча равишда картасига 1% миқдорида кешбэк тўлаб берилади. Мақсад – дорихоналарга биз уларнинг дорихоналарига кўпроқ мижозларни жалб қила олишимизни кўрсатиш ва шу билан ўзимизнинг мижозларга доир базамизни кенгайтириш ҳисобланади. Кешбэкни қандай акс эттириш лозим, чунки бу чегирма эмас ва бизнинг мижозларимизга берилмайди, балки мижозларимизнинг харидорларига тақдим этилади? Қандайдир қўшимча солиқ оқибатлари юзага келадими?”. Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 03.05.2023
“Ижарага берувчи электр энергияси ва бошқа коммунал хизматларни қоплаш учун ЭҲФ тақдим этди. Фойда солиғи бўйича ҳисоботда ушбу харажатларни “Ижара харажатлари” устунига киритиш керакми ёки Ҳисоб-китобга 2-илованинг қуйи сатрларида – бошқа харажатлар сифатида кўрсатиш лозимми?”. Саволга “Balance Calculate” ХК директори, “Profi Training” НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА ва “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб беришди: ... 

Материал санаси 26.04.2023
“Инвойсга асосан 3D-моделларни импорт қилишни режалаштираяпмиз, тўловни амалга оширгандан сўнг, уларни ишлаб чиқарувчининг сайтидан юклаб оламиз. Бу хизмат кўрсатиш ҳисобланадими? Фойда солиғи юзага келадими?». Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 20.04.2023
“Ер қаъридан фойдаланувчи бўлган корхона оҳактош, лёсслар қазиб олади, амалдаги ва қазиб олиш режалаштирилаётган очиқ конларга эга. Қазиб олишни бошлашдан олдин корхонада конга доир тайёргарлик, устки қатламни очиш ва бурғулаш ишларига доир харажатлар юзага келади. Бундай харажатларни қайси счётда юритиш керак? Қандай ҳисобдан чиқариш ва ҳисобда акс эттириш лозим?”. Саволларга “Норма” экспертлари Миржалол МИРФАЁЗОВ и Дилором САИДОВА жавоб беришди: ... 

Материал санаси 17.04.2023
Фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўловчилар уларни кутилаётган фойда суммасидан келиб чиққан ҳолда тўлашлари мумкин. Бунда бўнак тўловлари суммаси солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқарилади, башарти солиқ тўловчи бўнак тўловлари суммаси тўғрисида маълумотномани тақдим этмаса. Буни у чорак биринчи ойининг 15 санасидан кечиктирмай жорий чоракда кутилаётган фойда суммасидан келиб чиққан ҳолда амалга ошириши мумкин. ... 

Материал санаси 17.04.2023
Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 10205_40 кодли шаклининг 6-“Имтиёзлар” иловасини қандай тўлдириш кераклигини Солиқ қўмитасида тушунтиришди. Эътиборга оламиз! ... 

Материал санаси 11.04.2023
“Ускунанинг Хитойдан етказиб берилишида Хитой транспорт компанияси хизматларидан фойдаланмоқчимиз. Юк Ўзбекистоннинг божхона чегарасигача етказиб берилади. Бунда солиқ солиш бўйича қандай мажбуриятлар юзага келади?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 06.04.2023
Ҳисоб-китобга янги иловаларни тўлдириш чоғида нимага эътибор бериш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гульнора ЭРГАШЕВА гапириб берди: ... 

Материал санаси 05.04.2023
“Чет эл компаниясининг ваколатхонаси турли вақтларда бош компаниядан (Туркия) халқаро тўқимачилик кўргазмаларида иштирок этиш учун тикув саноат ускуналарини олган. Анча миқдорда турли модификациядаги тикув ускуналари намуналари йиғилиб қолди (ҳар бир моделдан – битта нусхадан). Уларнинг айримлари эскирган, Туркияга қайтариб жўнатишдан маъно – йўқ. Шунингдек, Ўзбекистонда ХК МЧЖ – ушбу Туркия компаниясининг шуъба корхонаси мавжуд. Биз бош компаниянинг фармойишига биноан ускунани сотишимиз ва олинган маблағлардан ўз эҳтиёжларимиз (офиснинг харажатлари) учун фойдаланишимиз мумкинми”. Вазиятни “Норма” илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 05.04.2023
20 апрелда 2023 йилнинг I чораги учун фойда солиғи бўйича ҳисоботни топшириш муддатлари тугайди Солиқ қўмитаси my.soliq.uzда 10205_40, 10205_38, 10202_9 ва 10205_39 кодли янги шаклларни жойлаштирди. Янги шакллар эскиларидан нима билан фарқ қилиши – buxgalter.uz шарҳида. ... 

Материал санаси 30.03.2023
“Бизнинг чет элдаги мулкимизда омборлар ва ишлаб чиқариш бинолари мавжуд. Уларни шу мамлакатнинг юридик шахсига ижарага бермоқчимиз. Бунда Ўзбекистонда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...