Доимий муассаса Фойда солиғи ҳисоб-китобини тўлдиришда нимани ҳисобга олиши керак

preview

“Фойда солиғи ҳисоб-китобининг янги шаклида бухгалтерия ҳисоби ахборотини тўлдириш бўйича устунлар назарда тутилган. Фойда солиғи тўловчилари ҳисобланадиган, бироқ бухгалтерия ҳисоби субъекти ҳисобланмайдиган юридик шахслар бундай ахборотни қандай акс эттиришлари лозим? Масалан – чет эл компанияларининг доимий муассасалари?”.

Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:

Эътибор беринг
Солиқ маслаҳатчиларининг тавсияларини тезкор тарзда олиш учун бизнинг ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2.1(а)-илова “Бевосита харажатлар моддалари асосида товарлар (хизматлар) таннархи (ўз маҳсулоти (жу жумладан бажарилган хизматлар), сотиб олинган товарлар) ҳисоб-китоби” ва 2.1(б)-илова “Бевосита харажатлар суммаси асосида товарлар (хизматлар) таннархи (ўз маҳсулоти, шу жумладан бажарилган хизматлар, сотиб олинган товарлар) ҳисоб-китоби”нинг 3- “Бухгалтерия ҳисоби” устунини солиқ тўловчилар 2023 йилнинг якунлари бўйича тўлдирадилар. Эҳтимол, ҳисобот шаклининг ўзи бу вақтга қадар яна ўзгартирилади ёки унга тузатиш киритилади. Аммо – сиз ҳақсиз – ишлаб чиқувчилар ва қонун чиқарувчиларда зарур ҳолларда ўзгартириш ёки тузатиш киритиш имконияти бўлиши учун Ҳисоб-китобга кўрсатилган иловаларни тўлдириш бўйича амалий саволларни ҳозирдан бериш керак.

“Доимий муассаса ДМ” тушунчаси фақат солиқ мақомини аниқлаш учун қўлланилади ва ташкилий-ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас. Яъни ДМ юридик шахс мақомига эга эмас ва тегишинча, бухгалтерия ҳисоби субъекти ҳисобланмайди .

Бунда ДМнинг мавжудлиги чет эл юридик шахсини у тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган бошқа давлат ҳудудида солиқлар тўловчиси деб эътироф этишга олиб келади. Хусусан – фойда солиғи тўловчиси.

Ўз навбатида, чет эл юридик шахсларининг Ўзбекистон ҳудудидаги ваколатхоналари, филиаллари ва бошқа таркибий бўлинмалари қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисоб юритади ҳамда ҳисобот тақдим этади . “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасида чет эл компаниялари бухгалтерия ҳисобини юритмайди (юритмаслиги керак) дейилмаган, деб хулоса қилиш мумкин.

ДМ хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисобининг Счётлар режасидан фойдаланиши ва зарурат бўлганда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин. ДМ – бир қатор солиқлар тўловчиси, шу жумладан солиқ агенти бўлади, шу боис у СКнинг 347-моддасини ҳисобга олган ҳолда солиқ солиш объектлари ҳисобини ҳам юритиши шарт.

 

Якун чиқарамиз:

Ҳисоб-китобга юқорида кўрсатилган иловаларнинг 3- “Бухгалтерия ҳисоби” устуни катта эҳтимол билан йил якунлари бўйича 2023 йил учун молиявий ҳисобот кўрсаткичлари билан қиёсланади. Аммо ҳозирча янги шаклни, хусусан – 3-устунни тўлдириш бўйича йўриқномалар мавжуд эмас (уни ким ва қандай тўлдириши керак), шундай хулоса қилиш мумкин деб ҳисоблайман: агар ДМ бухгалтерия ҳисобини юритмаса ва молиявий ҳисоботни тақдим этмаса, бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича устунни ҳам тўлдириши керак эмас.

Яна бир бор таъкидлаймизки, қонунчиликда ушбу жиҳат ҳали тартибга солинмаган, дейлик, бу ДМнинг ўз ихтиёрида қолади.

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /uz/publish/doc/text191184_doimiy_muassasa_foyda_soligi_hisob-kitobini_tuldirishda_nimani_hisobga_olishi_kerak