Қурувчи - ҚҚС тўловчи квартираларни харид қилишда ҳамкор корхонага маиший техника олиш ҳуқуқини берувчи совға сертификатини/ваучерни ҳадя қилишни режалаштирмоқда. У ўз ҳисобидан сертификатлар бланкаларини тайёрлади ва ҳамкор билан олди-сотди шартномасини тузди. Ҳамкор ваучер бўйича товарни сотиш кунида қурувчига жисмоний шахсдан олинган ваучерни юборади ва жўнатилган маиший техникага ЭҲФ тақдим этади.
1. Қурувчи мазкур вазият бўйича қандай солиқларни тўлайди?
2. Совға сертификатига ЖШДС солинадими?
3. Акциянинг турли босқичларида қурувчида қандай ўтказмалар юзага келади?
Саволларга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ...
“Сотувчи тасодифан қайтариш чекини шакллантириш учун мўлжалланган тугмага босди” ва қайтариш чеки урилган сотиш чеки бўйича сумма солиқ бўйича ҳисоботда “иккиланди”... Март ойи якунлари бўйича ушбу иккита вазият айланмадан олинадиган солиқ ёки ҚҚС ҳисоб-китобини топширишга тайёрланаётган кўп бухгалтерлар учун бош оғриғига айланди.
Уларни қандай ҳал қилиш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ бўлим бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ сўзлаб берди: ...
ҚҚС тўловчиси бўлган корхонани қайта ташкил этиш натижасида ҚҚС тўловчиси бўлмаган корхона рўйхатга олинди. Унга ўтказилган материаллар ва асосий воситалар бўйича ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритиш зарурми? Буни “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди: ...
Ҳозирги вақтда Россиянинг потенциал харидорларидан товарларни (хизматларни) Россия рублида харид қилиш тўғрисида таклифлар келиб тушмоқда. Шу муносабат билан экспорт қилувчи корхоналарда саволлар туғилмоқда: 1) Экспорт учун ҳисоб-китобларни амалга оширишда чет эл валютасининг қайси турлари ҚҚС ва фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллаш мақсадида эътироф этилади? 2) Агар товарлар (хизматлар) Россия рублида тўловни амалга ошириш шарти билан экспорт қилинса, ҚҚС ва фойда солиғи бўйича ноль даражали ставкани қўллаш мумкинми?
Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди: ...
Чет эл қурилиш компанияси Ўзбекистондаги корхона билан тузилган шартнома бўйича республикамизда спорт комплексини қуради. Ёки - чет эл юридик шахси Ўзбекистонда бино сотиб олди ва уни ижарага беради...
Хорижий ҳамкорлар билан тузилган шартномалар асосида кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар бўйича ҚҚСни қандай ҳисоблаб чиқишни “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди: ...
Ўзбекистонда товарлар ва хизматларни реализация қилмайдиган чет эл компанияси ваколатхонаси бош компаниясидан ўз эҳтиёжлари учун импорт бўйича канцелярия товарларини олди. Бунинг ортидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига энди ваколатхона ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун хабарнома бериши ва кейинчалик ТИФ операциялари мавжуд бўлмаган тақдирда “бўш” ҳисоботлар топшириши кераклиги тўғрисида хат келди. Бу қонунийми?
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА шарҳлаб берди: ...
“МЧЖ раҳбарияти энг яхши ходимларидан бирини рағбатлантиришни - унга автомобиль совға қилишни истайди. Ушбу автомобиль балансда асосий восита сифатида ҳисобда турибди. Бу вазиятда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлиши керак? Корхона ва ходимда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ...
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги «Онлайн-НКМ ва виртуал касса» интерактив хизматида «МХИК бўйича имтиёзлар» илова варақаси пайдо бўлди (МХИК – маҳсулот ва хизматларнинг идентификация коди). У нимага мўлжалланганлиги ва қандай қўлланилиши ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «Янги технологиялар» ИАМ бўлим бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ гапириб берди: ...
Ўзбекистон лизинг компанияси Россия компанияси – лизингга берувчидан ускунани лизингга олмоқчи. Келгусида у маҳаллий корхоналарга қўшимча лизингга берилади.
Ускуна олиб кирилаётганда божхонада қандай расмийлаштирилади, у бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? Қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Ушбу саволларга МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди: ...
“Корхона иситиш қозонларини ишлаб чиқаради. Буюртмачилардан бири ПҚ-3587-сон ва ПҚ-2639-сон қарорларга асосан ҚҚС бўйича имтиёзга эга. Корхона унга товарни ҚҚСсиз реализация қилишга ҳақлими? Агар ҳақли бўлса, у солиқ солинмайдиган айланма учун фойдаланилган харид қилинадиган материаллар ва хизматлар бўйича “кирувчи” ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинми?”.
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди: ...
2022 йил 1 январдан бошлаб адвокатлар ҳайъати, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари нотижорат ташкилотлар сифатида мажбурий тартибда ҚҚС тўлашга ўтган (29.12.2021 йилдаги ЎРҚ-741-сон Қонун 1-м.). ДСҚ улар фаолиятидан олинган қайси пул тушумларига солиқ солиниши, қайсиларига эса солинмаслигини тушунтирди. Энг асосийси - бу солиқ ҳисоб-китобида қандай акс эттирилади. ...
Қурилиш-монтаж трести Россия компанияси билан ишларни бажаришга доир контракт тузди. Трест, бош пудратчи сифатида, “тайёр ҳолда топшириш” шарти асосида объектни қуриши, импорт ускунани сотиб олиши ва уни ўрнатиши керак. Ускунани (РФ) етказиб бериш юзасидан тузилган $38 200 суммадаги импорт контракти қийматига у бўйича ишга тушириш-созлаш ишлари киритилган ($6 130). Мазкур ишга норезидентнинг хизматлари сифатида ҚҚС солинадими?
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...
Корхона ускунани лизингга бериш бўйича хизматлар кўрсатади. Бунда ҚҚС солиш объекти пайдо бўладими? Буни “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди: ...
Бизнинг ишлаб чиқариш МЧЖнинг муассисларидан бири чет эллик шахсдир. 2021 йил учун унга дивидендларни таннархи бўйича тайёр маҳсулот (тўқимачилик маҳсулотлари) билан тўласак бўладими? Бунда корхона ва муассис учун қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...
Солиқ тўловчининг шахсий кабинети ва ЭҲФ тизими ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси тўхтатилган ёки тикланган пайтни ўтказиб юбормасликка ёрдам беради.
Солиқ идораси эслатиб ўтади: ...
ДСҚнинг автоматлаштирилган тизими ҳар куни мажбурий тартибда ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга ўтиши керак бўлган солиқ тўловчиларни аниқлайди. ҚҚС тўлаши лозим бўлганларга my.soliq.uz даги шахсий кабинетга автоматик тарзда хабарнома йўлланади.
ДСҚ бу масалада нимага эътибор бериш зарурлигини эслатиб ўтди: ...
ДСҚ нотижорат ташкилотларга улар ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтишлари кераклиги ҳақида хабарнома йўллади. Бундай тавсияни шунчаки маълумот учун қабул қилиб, ҳеч қандай ҳаракатларни амалга оширмаса бўладими? Шунингдек, ҚҚС тўловчилар сафига қўшилганларда савол туғилмоқда - агар улар ҳали гувоҳномани олишмаган бўлса, нима қилиш керак?
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ...
Товарлар қайтарилган ҳолатлар тез-тез учраб туради. Аввал сотилган товарлар яроқлилик муддати тугаганлиги сабабли ҳамда нуқсонлари аниқланган тақдирда ва бошқа ҳолатларда қайтарилиши мумкин. Бундай операциялар ҳужжатлар - қайтариш далолатномаси ёки юкхати, қўшимча ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилиши керак. Бундан ташқари, сотувчи ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритиши лозим.
Буни қандай тўғри амалга оширишни “Норма” компанияси эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтириб берди: ...