2021 йил якунларини ёпиш чоғида бухгалтерлар ҚҚСни ҳисобга олишдан чиқариб, унга тузатиш киритиш лозим бўлган вазиятларга дуч келишади. Буни айнан қандай ҳолларда ва қандай тўғри амалга оширишни “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди: ...
Ижара муносабатлари кўп қиррали бўлиб, юридик ва жисмоний шахслар учун ўзига хос жиҳатлари мавжуд. Ушбу масалани англаш осон бўлиши учун йиғма жадвал тайёрладик, унда турли тоифадаги солиқ тўловчилар учун ижара шартномаларини расмийлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва солиқ оқибатларини акс эттирдик. ...
ДСҚ аҳолига воситачилик шартномаси, бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит) ва олдиндан тўлов (бўнак) асосида товарлар ва хизматларни реализация қиладиган хўжалик юритувчи субъектларда 2022 йил январь учун айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС бўйича ҳисоботларда автоматик тарзда акс эттирилган онлайн-НКМ ва виртуал кассалар маълумотларини олиб ташлади. Ушбу айланмалар ҳисоботларда қандай акс эттирилди ва энди солиқ тўловчилар нима қилишлари даркор? ...
Агар онлайн-НКТ чекларида комитентнинг СТИРи кўрсатилмаган бўлса, воситачилик шартномаси тарафлари солиқ ҳисоботини қандай қилиб тўғри топширишлари мумкин? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга ДСҚ Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бош инспектори Илҳом ЙЎЛДОШЕВ жавоб берди: ...
Корхона товарларни воситачи орқали экспорт қилганда, ҚҚС бўйича ҳисобга олишни қандай тўғри қўллашини buxgalter.uz илтимосига биноан «Норма» компанияси эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтириб берди: ...
“Норма” МЧЖ ҳамкорлари ва мижозлари учун хушхабар: унинг солиқ узилиши коэффициенти “яшил” рангга қадар пасайди. Вазиятни “Налоговые и таможенные вести” ҳафталиги бош муҳаррири Михаил ПЕРПЕР шарҳлайди: ...
Ўзбекистон корхонаси хорижий компанияларга маркетинг ва маслаҳат кўмаги - интернет орқали потенциал харидорларни излаш, битимларни кузатиб бориш, жумладан музокаралар олиб бориш ва шартномалар тузиш бўйича хизматлар кўрсатади. Агар буюртмачилар хорижда рўйхатдан ўтказилган ва у ерда жойлашган бўлса, бундай хизматларга ҚҚС солинадими?
Buxgalter,uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...
E-ijara да ертўла хоналарини, шунингдек ТМЗни сақлаш учун фойдаланиладиган очиқ ер участкаларини ижарага олишни ҳисобга қўйиш имконсиз. Экспертларнинг якдил фикрига кўра, ишлаб чиқувчилар ушбу жиҳатга етарли эътибор қаратишмаяпти. Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ушбу масала бўйича ўз нуқтаи назари билан ўртоқлашди: ...
“Солиқ узилиши коэффициенти тўғрисидаги маълумотлар (ҳисобварақ-фактураларда, солиқ тўловчининг шахсий кабинетида) фақат ахборот функциясини бажаради, солиқ муносабатини билдириш чораларига эга эмас ва ҚҚСни қайтаришда ҳисобга олинмайди” - деб хабар беришди ДСҚ вакиллари 2021 йил 27 январь куни бўлиб ўтган Жамоатчилик кенгашининг аъзоларининг давра суҳбати мажлисида. Бунда солиқ солиш бўйича экспертларнинг узилиш коэффициенти ҳисоблаб чиқиладиган формулани қайта ишлаш зарурлиги борасида фикрлари бир хил. Қайта ишлаш даврида эса - ДСҚ сервисларидаги узилиш тўғрисидаги ахборотни махфий тутиб туриш керак, деб ҳисоблашмоқда экспертлар. Эҳтимол, уни умуман ошкор қилмаса ҳам бўлади.
Buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу позицияни “TRI-S-AUDIT” аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА тушунтириб берди: ...
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 27.01.2022 йилдаги Ахборот хати солиқ маъмуриятчилигидаги муаммоларни ҳал қилиш йўлларини белгилаб берди. Яқин вақтда идоралар ҳаммасини тушуниб олишлари ва қайта ишлашлари, шу жумладан - НҲҲга аниқлаштиришлар киритишлари лозим.
Buxgalter.uz ўз ўқувчиларининг позициясига қўшилади: бизда солиқ идораси ва солиқ тўловчилар манфаатларини мувозанатлаштириш имконияти пайдо бўлди. ...
Солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларида янги - “Солиқ узилиши” сервиси пайдо бўлди. Унда солиқ узилиши коэффициентини ҳисобга олинган ҳолда ҳақиқий сумма тўғрисидаги ахборот тақдим этилган. ...
Солиқ занжиридаги узилиш коэффициенти юқори бўлган компаниялар орасида инсофли солиқ тўловчилар ҳам бор, ушбу коэффициентнинг ўсишида уларнинг айби бўлмайди. Улар содир этилмаган ҳуқуқбузарликлар учун жаримага тушиб қоладилар. Бундай муаммолар тасдиқланган регламент мавжуд эмаслиги туфайли юзага келади.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ...
Солиқ органларининг ахборот тизимлари солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар базасини мунтазам равишда таҳлил қилиб боради. Агар асос топишса - ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси автоматик тарзда тўхтатиб турилади (22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚга 1-илованинг 32-б.). Buxgalter.uz йўриқномаси тезда сабабларини аниқлаш ва гувоҳномани тиклаш бўйича ҳаракатларни режалаштиришга ёрдам беради. ...
Деярли ҳар бир корхонада хўжалик фаолияти жараёнида вакиллик харажатлари юзага келади. Улар бўйича ҚҚСни қандай тўғри ҳисобга олишни buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди: ...
Йиллик ҳисоботлар тузиш даври келди. Муддатларни ўтказиб юбормаслик ва барчасини тўғри бажариш учун барча солиқлар бўйича бизнинг шпаргалкамиз ва тушунтиришимиздан фойдаланинг. ...
2022 йилдан бошлаб нобюджет жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларининг хизматлари (СК 243-м. 1-қ. 14-б.) (бюджет ташкилотлари учун имтиёз сақлаб қолинди) ва қиймати қатъий суммада белгиланган банк операциялари (СК 244-м. 1-қ. 1-б.) бўйича ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилинмоқда. Улардан қайси вақтга қадар фойдаланишда давом этиш мумкин? ...