МХИК – электрон ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКТ чекларининг муҳим реквизити. МХИК билан боғлиқ хатолар ва уларнинг оқибатларидан қочиш учун ФМО мутахассислари ёрдамида тузилган бизнинг чек-варағимиздан фойдаланинг: ...
“Асл белгиси” МАТ маъмурияти тизимнинг ишидаги ўзгаришлар ҳақида огоҳлантирди. 2023 йил 30 майдан бошлаб, агар мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар айланмаси иштирокчиси бир дақиқада 1 000 та мурожаатни генерация қилса, тизим 429 кодли хато тўғрисида хабар чиқаради.
Бундай чеклов кимлар учун долзарб ва бу ишлашга халақит қилмаслиги учун нима қилиш керак?
“Асл белгиси” МАТ маъмурияти тушунтиради: ...
2023 йил 1 июлдан бошлаб сув ва салқин ичимликларни босқичма-босқич мажбурий рақамли маркировкалашни жорий этиш бошланади. Ассортиментида ушбу товарлар бўлган импорт қилувчилар, ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи-чакана тармоқ фаолиятида бу нимани ўзгартириши ҳақида “CRPT TURON” МЧЖ “сув ва салқин ичимликлар” товар гуруҳи менежери Шафия ҚОСИМОВА гапириб берди: ...
Биз онлайн-НКТ чекига мажбурий талаблар тўғрисидаги вебинар якунларини чиқардик ва энг муҳим савол-жавобларни эълон қиламиз, улар қўл остингизда бўлсин.
Эслатиб ўтамиз: вебинар иштирокчиларининг саволларига “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ жавоб берган: ...
Агар харидор харид учун тўловни маркетплейс ёки тўлов мобиль иловаси орқали амалга оширса ва чек маркетплейс ёки тўлов иловаси томонида шакллантирилса, онлайн-НКТ чеклари воситачилик ёки субвоситачилик шартномаси бўйича товарларни реализация қилишдаги каби расмийлаштирилган бўлиши керак: ...
“Ресторанда алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун гувоҳнома мавжуд. Иш жараёнида 2D-сканер билан жиҳозланмаган иккита НКМдан фойдаланамиз: биринчисидан – тайёр таомларни реализация қилишда, бошқасидан – алкоголь маҳсулотларини реализация қилишда. Солиқ текшируви натижалари корхонага СКнинг 227-1-моддасига биноан охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Солиқ органлари соф тушумни иккала НКМ бўйича ҳисоблаб чиқаради, лекин тайёр таомларда штрих код ва 2D сканер мавжуд эмас, биз керак эмас, деб ҳисоблаймиз.
Сиздан қуйидагини тушунтириб беришингизни илтимос қиламиз: соф тушум миқдорини фақат алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш бўйича ҳисоблаб чиқариш керакми ёки тайёр маҳсулотларни реализация қилиш билан биргами?”.
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ...
Айрим савдо ва умумий овқатланиш шохобчаларида товарлар (хизматлар) рўйхати ва QR-код билан чеклар беришади. Аммо Soliq мобиль иловасида QR-кодни сканерлаш чоғида у солиққа доир ахборотни ўз ичига олмаганлиги тўғрисида хабар чиқади.
Нима учун бундай ҳолат рўй беради ва бундай чеклар касса чеклари ўрнини тўлақонли босиши мумкинми? Буни “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ тушунтирди: ...
“Мижоз ресторанга 300 минг сўм миқдорида олдиндан тўловни амалга оширди ва тақдим этилган таомлар ва кўрсатилган хизматларнинг қолган қийматини тантанали кечки овқатланишдан сўнг тўлади. Ушбу хизматларни онлайн-НКМда қандай тўғри акс эттириш лозим?”.
Ушбу вазифасини ҳал қилиш тажрибаси билан “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан умумий овқатланиш ва онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари ўртоқлашишди. ...
“Корпоратив карта бўйича харид учун чекларнинг айримлари ўқилмайдиган чиқди, битта чек йўқотилди. Лекин сотувчи техник имконият мавжуд эмаслигини важ қилиб, чек нусхасини беришни рад этмоқда”.
Вазиятни “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ шарҳлаб берди: ...
“Бир сотувчининг харидори бир келишда тўртта товарни сотиб олди, бу онлайн-НКМ чекида акс эттирилган. Битта товарни у хариддан кейин дарҳол қайтарди, бироздан кейин яна битта товар позициясини қайтариш тўғрисида талаб билан мурожаат қилди. Сотувчида иккала ҳолатда қайтаришни рад этишга қонуний асослар мавжуд эмас”.
Бу ҳолатда онлайн-НКМ тизимида қайтаришни расмийлаштирган ҳолда қандай қилиб техник муаммолардан қочиш ҳақида “Норма” илтимосига биноан “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ гапириб берди: ...
Маркировкаланган товарларни КПК орқали харид қилиш учун касса чекларини «ASL Belgesi» тизимида рўйхатдан ўтказиш керакми? Муассис маркировкаланган товарларни устав капиталига киритган бўлса, улар қандай ҳисобга олинади? Харидор маркировкаланган товарларни қайтарганда нима қилиш керак?
Бухгалтерларнинг ушбу долзарб саволларига buxgalter.uz илтимосига кўра «CRPT TURON» МЧЖ менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ жавоб берди: ...
Мижозлар Soliq мобил иловасида кешбэк ололмасликларидан кўп шикоят қиладилар. Сотувчи ёки харидорнинг нотўғри хатти-ҳаракатлари оқибатида шундай вазият юзага келиши мумкин.
Вuxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ мутахассислари ушбу вазиятда қандай йўл тутиш кераклигини тушунтириб бердилар. ...
2022 йил 1 декабрдан бошлаб барча босқичларда – ишлаб чиқаришдан охирги истеъмолчига реализация қилишгача – металл, шу жумладан алюмин идишда алкоголь маҳсулотларининг ҳаракатланиши тўлиқ кузатиб борилади.
Вuxgalter.uz илтимосига кўра «CRPT TURON» МЧЖ операцион директори Олег КУЗЬМИН ишлаб чиқарувчилар, импорт ва реализация қилувчилар бунда нималарга эътибор беришлари, хато ва кўпгина жарималардан қандай қочишлари кераклиги ҳақида гапириб берди: ...