Тадбиркорлар имконият мавжуд бўлса, онлайн-НКМ ва виртуал касса тўлов терминали чекини чоп этишлари керак. Айрим ҳолларда харидорга чекни нафақат қоғоз шаклида, балки электрон шаклда ҳам бериш мумкин. Buxgalter.uz илтимосига биноан “Марон” МЧЖ ТХКМнинг онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассиси Рустам ЯКУБОВ гап нима ҳақида бораётганини тушунтирди: ...
ТХКМга техник хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ўз вақтида тўлов амалга оширилмаганлиги учун тадбиркорларнинг онлайн-НКМ ва виртуал кассаларини ўчириш тақиқланди. Бу борадаги барча низолар энди фақат суд тартибида ҳал қилиниши керак (13.05.2022 йилдаги 255-сон ВМҚга 3-илова 26-б.). Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан “Марон” МЧЖ ТХКМнинг онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассиси Рустам ЯКУБОВ шарҳлаб берди: ...
Апрель ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботларини тайёрлашда айрим солиқ тўловчилар муаммоларга дуч келишди. Улар онлайн-НКМ ва виртуал кассалар орқали реализация қилинган товарларга солиқ имтиёзларини қўллай олишмади. Buxgalter.uz уларни қандай ҳал қилишни аниқлаштирди. ...
2022 йил 1 апрелдан бошлаб терминаллар орқали тўловлар онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чекларида акс эттирилиши керак. Бироқ кўп қурилмалар хануз ушбу функциялар бажарилишини таъминлай олмайди.
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни «Марон» МЧЖ ТХКМнинг онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассиси Рустам ЯКУБОВ тушунтирди: ...
Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тизими товарларни (хизматларни) чет эл компанияларига ва жисмоний шахсларнинг шахсий мол-мулкини реализация қилувчи воситачилар учун зарур бўлган функционалга эга бўлди. ...
Маркетплейс орқали сотувлар энди солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг менюсида ва айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС ҳисоб-китобларида автоматик тарзда акс эттирилади. Ушбу қурилма қандай тузилганлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ бўлим бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ сўзлаб берди: ...
“Сотувчи тасодифан қайтариш чекини шакллантириш учун мўлжалланган тугмага босди” ва қайтариш чеки урилган сотиш чеки бўйича сумма солиқ бўйича ҳисоботда “иккиланди”... Март ойи якунлари бўйича ушбу иккита вазият айланмадан олинадиган солиқ ёки ҚҚС ҳисоб-китобини топширишга тайёрланаётган кўп бухгалтерлар учун бош оғриғига айланди.
Уларни қандай ҳал қилиш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ бўлим бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ сўзлаб берди: ...
Онлайн-НКМ эгалари яна оғир вақтни бошдан кечиришмоқда. Биринчидан, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб тўлов терминали орқали амалга оширилган тўловлар бир вақтнинг ўзида онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларида ҳам акс эттирилиши керак (04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарор 4-б.). Моҳиятига кўра, бу тўлов терминали ва онлайн-НКМ ёки бирга ишлаши ёхуд бир қурилма бўлиши кераклигини англатади.
Иккинчидан, маълум бўлишича, бундай қурилмалар (хусусан - Ўзбекистонда энг кенг тарқалган онлайн-НКМ моделларидан бири) - бутун ҳафта мобайнида ишламаслиги мумкин, жорий йилнинг март ойида шундай ҳодиса рўй берди.
Buxgalter.uz илтимосига биноан «Марон» МЧЖ ТХКМнинг онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассиси Рустам ЁҚУБОВ ҳисоб зиён кўрмаслиги ва барча тушум солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда тўғри акс этишда давом этиши учун бундай қурилманинг эҳтимолий бузилишига қандай тайёр бўлиш лозимлиги ҳақида гапириб берди. ...
Жорий йилнинг 14-15 март кунлари ДСҚ истисно тариқасида воситачилик шартномаси бўйича, кредитга ёки бўнак тўлови билан реализация қилиш чекларига тузатиш киритиш имкониятини тақдим этди. Буни солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “Онлайн-НКМ ва виртуал касса тўғрисида ахборот” интерактив хизмати ёрдамида амалга ошириш мумкин. ...
Харидор дўкондан чиқиш чоғида онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекида хато топиб, сотувчига уни тузатишни сўраб мурожаат қиладиган вазиятлар учраб туради. Бундан сотувчи ҳам манфаатдор. Буни қандай тез амалга ошириш ва ҳисобга зиён етказмасликни buxgalter.uz илтимосига биноан “Mарон” МЧЖ ТХКМ онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассиси Рустам ЁҚУБОВ ва “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА тушунтиришди: ...
ДСҚ маркировкаланган товарлар билан ишлаш учун онлайн-НКМ, 2D-сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмаларни сотиб оладиган хўжалик юритувчи субъектлар имтиёзни қандай қўллашлари лозимлигини тушунтириб берди. ...
ДСҚ soliq.uz мобиль иловасида онлайн-НКМ чеклари бўйича 1% кешбэкни тўлашга таъсир кўрсатадиган сабаблар ҳақида янги тафсилотларни маълум қилди. Сотувчида солиқ интизомининг бузилганлиги кешбэкни тўламаслик сабаби бўлиши мумкин. ...
Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чекларида воситачилик шартномаси, бўлиб тўлаш асосида (кредитга) ва харидордан бўнак олинганда реализация қилишни чекларда қандай акс эттириш тўғрисидаги йўриқнома ДСҚ матбуот хизмати томонидан эълон қилинди. ...
Онлайн-НКТ чекини қандай қилиб soliq.uz мобиль иловасида рўйхатдан ўтказиш мумкин? Дастурдаги белгилар ва хабарлар нимани билдиради? Сизга харидингиз қийматининг 1%ини қачон тўлаб беришади? Аниқ бир чек бўйича тўловни кутмаслик кераклигини қандай тушуниш мумкин? Ниҳоят, харидор кимдан хавотирланиши керак? Унинг учун ким кешбэк олиши мумкин?
Buxgalter.uz йўриқномасидан фойдаланинг: ...
Агар харидор сизнинг чекингиз бўйича SoliqUz мобиль иловасида кешбэк ололмаса, бу жиддий муаммоларга олиб келади. Харидорнинг эътирозларига тўғри муносабат билдирган ҳолда қандай йўл тутган маъқул? ...
Агар онлайн-НКТ чекларида комитентнинг СТИРи кўрсатилмаган бўлса, воситачилик шартномаси тарафлари солиқ ҳисоботини қандай қилиб тўғри топширишлари мумкин? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга ДСҚ Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бош инспектори Илҳом ЙЎЛДОШЕВ жавоб берди: ...
ДСҚ онлайн-НКМ ва виртуал кассаларнинг солиқ бўйича ҳисоботларда автоматик тарзда акс эттиришни ўчириш имконини берувчи функционални бекор қилди. Энди чакана реализация қилиш бўйича маълумотлар ҳисоботда хатоларсиз ўтиши учун қандай ишлаш керак? ...