Савол–жавоблар
Материал санаси 04.09.2024
«ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган корхона таъсисчи билан фоизсиз қарз шартномасини тузди. Шартлар: корхона қарзни сўмда АҚШ долларига эквивалент бўлган суммада олади ва уни 18 ойдан сўнг бир тўлов билан сўмда сўндириш санасидаги МБнинг расмий курси бўйича АҚШ долларига эквивалент суммада қайтаради. Бундай қарз шартномаси фоизсиз ва валюта шартномаси ҳисобланадими? Битимни қандай тўғри расмийлаштириш керак? 12 ойдан ортиқ муддатга тузилган бундай шартнома бўйича қандай бухгалтерия ўтказмаларини амалга ошириш лозим?». Саволларга «Норма»нинг экспертлари Нурали НУРМУҲАМЕДОВ ва Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб бердилар: ... 

Материал санаси 30.08.2024
«Корхонамиз Украинадаги завод билан тузилган импорт шартномаси асосида 25 та темир йўл вагонини импорт қилди. Энди биз бу вагонларнинг барчасини Қозоғистон Республикасидаги харидорга сотмоқчимиз. Бизда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келади?» Саволга «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 28.08.2024
«Компания газланган ширин ичимлик ишлаб чиқаради ва уни дистрибьюторларга сотади. Ички сиёсатда завод яроқсиз товарни қайтариш мумкинлиги ҳақида банд бор. Дистрибьюторда тахминан 500 блок яроқсиз маҳсулот тўпланиб қолган ва у буни далолатнома асосида қайтарган. Газланган ичимликларни йўқ қилиш учун солиқ инспекцияси ва СЭС ходимларини жалб қилиш керакми? Дистрибьютор яроқсиз маҳсулотни қайтариш учун ҳисобварақ-фактура тақдим этиши керакми?» Саволга «Норма» экспертлари Собир НУРБЕРДИЕВ ва Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб беришди: ... 

Материал санаси 23.08.2024
«Биз - боғдорчилик-узумчилик ширкатимиз. ДСИ бизга ҚҚС ва фойда солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этмаганлик учун СКнинг 462-моддасига асосланиб жарималар қўллади. Ширкат тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмайди, ижарадан ҳам даромад йўқ. Боғдорчилик-узумчилик ширкати ҚҚС ва фойда солиғини тўлаши керакми?» Саволга «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 21.08.2024
«Компания ходимларининг бир қисми сменали график асосида ишлайди - ойига тахминан 15 та смена, ҳар бир сменада 12 соатдан. Улар учун йиллик жамланган иш вақти ҳисоби қўлланилади. Бу ҳолда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини ҳисоблаш тартиби қандай?» Buxgalter.uz учун махсус Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнат стандартлари бошқармаси бош мутахассиси Отабек БОБОМУРОТОВ саволга жавоб берди: ... 

Материал санаси 15.08.2024
«Ўзбекистон норезиденти бўлган хорижий компания Ўзбекистонда доимий муассаса рўйхатдан ўтказди. Унинг буюртмачиси ишлар (хизматлар) учун чет эл валютасида тўғридан-тўғри доимий муассасанинг ҳисобрақамларига тўлайди. Доимий муассаса даврий равишда фойдани бош компания ҳисобрақамига ўтказишни режалаштирмоқда. Бунинг учун нима қилиш керак?» Вuxgalter.uz илтимосига кўра саволга Солиқ қўмитаси Солиқ солиш методологияси департаменти Халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Рано АЛИШАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 13.08.2024
«Супермаркет харид қилинган товарларни етказиб берувчиларнинг ЭҲФларида кўрсатилган номлар ва МХИК бўйича кирим қилади. Чакана савдо корхонаси товарни балансга кирим қилиб, кейин уни сотганда, уларни корхонада қабул қилинган номлар бўйича, етказиб берувчиларнинг ЭҲФларида кўрсатилган номлар бўйича эмас, бошқа ном билан акс эттиришга ҳақлими?». Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗОМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 13.08.2024
«Ягона резидент-таъсисчи бизнесни ривожлантириш учун корхонага 5 млрд сўм миқдорида қайтариб бериш шарти билан фоизсиз пул қарзи бермоқчи. Бу ҳолда фоизсиз қарз шартномаси трансферт нархи қўлланиладиган назорат қилинадиган битим ҳисобланадими?». Саволга «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 12.08.2024
«ҚҚС тўловчи корхона қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаради. У бошқа юридик шахсдан тўқимачилик маҳсулотларини (ҚҚС билан) сотиб олган. Ушбу товар ходимларга иш ҳақи бўйича қарзни натура шаклида тўлаш учун сотиб олинган. Етказиб берувчи томонидан кўрсатилган ҚҚС ҳисобга олинган. Ходимларга иш ҳақи бўйича қарзни натура шаклида тўлаш учун бериладиган тўқимачилик маҳсулотлари қиймати ҚҚСга тортиладими?» Саволга махсус buxgalter.uz учун «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА изоҳ берди: ... 

Материал санаси 08.08.2024
«Корхона ўз ходимларини инглиз тили курсларида ўқитишни режалаштирмоқда. Бу корхона фаолияти учун зарур. Корхона ўқишнинг 100% тўловини амалга оширади, унинг 50% қийматини эса ходимларнинг ёзма аризаси асосида уларнинг иш ҳақидан ушлаб қолади. Бунинг қандай солиқ оқибатлари бор ва қандай бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштирилади?» Buxgalter.uz ўқувчилари учун махсус "Норма" эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА саволни тушунтирди: ... 

Материал санаси 07.08.2024
«Корхона раҳбари хизмат сафари учун booking.com орқали меҳмонхона бронлаган. Лекин сафардан қайтгандан сўнг бу меҳмонхонада яшаганлиги ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этмаган. Меҳмонхонани бронлаш ҳақидаги ҳужжатни хизмат сафаридаги яшаш харажатларини тасдиқловчи ҳужжат сифатида қабул қилиш мумкинми?». Вuxgalter.uz илтимосига кўра саволга Солиқ қўмитаси Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 07.08.2024
«Корхона (ижрочи) Россия компанияси (буюртмачи) билан экспорт хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузди. 328 минг рубль миқдорида 100 фоизлик олдиндан тўлов олинди. Лекин кейин буюртмачининг режалари ўзгарди. Шартномани бекор қилиш тўғрисида келишув имзоланди, унга кўра 316 минг рубль қайтарилиши керак, 12 минг рубль эса маъмурий харажатларни қоплаш сифатида ижрочида қолади. Бу ҳақда далолатнома имзоланган. Кўрсатилган 12 минг рубль бўйича қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади? Бу суммага бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш керакми?» Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитаси Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 06.08.2024
«Ходимнинг маоши 2,5 млн сўм. 5 кунлик иш ҳафтасида у 2024 йил июнь ойида 165 соат ишлади. Шундан 21 соат - ортиқча иш вақти (шу жумладан 5 соат - тунги вақтда). Июнь ойи учун иш ҳақини қандай ҳисоблаш керак?» Саволга махсус buxgalter.uz учун Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Меҳнат ҳақи тўлаш ва меҳнат стандартлари бошқармаси бош мутахассиси Отабек БОБАМУРАТОВ жавоб берди: ... 

Материал санаси 05.08.2024
«ҚҚС тўловчи корхона 626-сонли ВМҚга мувофиқ аутсорсинг асосида давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатланишни ташкил этиш билан шуғулланади. Овқат тайёрлаш хизматлари учун корхонанинг барча харажатларига (солиқлар, ходимлар иш ҳақи, транспорт хизматлари, жиҳозларни таъмирлаш ва улардан фойдаланиш ҳамда бошқалар) 20% гача устама белгиланган. Корхона 20% гача устама белгилаганда 12% ҚҚС билан ЭҲФ шакллантиради». Корхона давлат мактабгача таълим ташкилотларида овқатланиш қийматига устамани тўғри белгилаётганини buxgalter.uz учун махсус Солиқ қўмитаси Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 01.08.2024
«Корхона – ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси БФҚлар ишлаб чиқаради. Маҳсулот улгуржи ва чакана савдода сотилади. Чакана савдода БФҚлардан (асосий сотув маҳсулоти, 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисоби) ва реклама маҳсулотларидан (фирма пакети, маҳсулот каталоги, брелок, ручка ва блокнот, 1090 «Бошқа материаллар» ҳисоби) иборат сетлар мавжуд. Бундай сетни қайси ҳисобда юритиш керак? Сотилган сетнинг таннархи ва уни сотишдан олинган даромадни қайси ҳисобларда юритиш керак?» Вuxgalter.uz саволларига «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 31.07.2024
«ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган корхона маиший техникани бўлиб-бўлиб сотмоқда. Шартномага кўра, харидор товар қийматини 12 ой давомида тўлайди, фоизлар ҳисобланмайди, пеня йўқ. Жалб қилинган солиқ маслаҳатчилари фойда солиғи сотиш суммасидан эмас, балки тўлов суммасидан, яъни бўлиб-бўлиб тўлаш даврида солиққа тортилиши керак деб таъкидламоқдалар. Асос - 2-сонли БҲМС Мисолларининг 8-банди "Бўлиб-бўлиб сотиш, бунда товар қиймати бўлиб-бўлиб тўланади. Сотиш нархига тегишли даромад, фоизлар бундан мустасно, сотиш санасида тан олинади. Сотиш нархи олиниши керак бўлган қисмий тўловларни тахмин қилинган фоиз ставкаси бўйича дисконтлаш асосида аниқланади. Фоизлар эса киритилган фоиз ставкасини ҳисобга олувчи вақтга доир мутаносиблик асосида уларнинг олинишига қараб даромад сифатида тан олинади". Фойда солиғи товарни сотиш вақтида даромад суммасидан ёки тўлов келиб тушганда, яъни қарз тўланишидан ҳисобланадими?". Вuxgalter.uz саволларига "Норма" эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 25.07.2024
"Шартнома асосида корхона қайта ишлашга берилган хом ашё сифатида бичимни олди. Ёнғин содир бўлганлиги сабабли бичимнинг бир қисми тўлиқ йўқ қилинди. Энди қайта ишлашга берувчи буни бичимни сотиш деб ҳисоблаб, ёниб кетган бичим қийматига ҚҚС билан ЭҲФ тақдим этмоқда. У қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-бандига ҳавола қилмоқда. Лекин хом ашёни қайта ишловчига топширишда унинг қиймати буюртмачи балансидан чиқарилмайди. Демак, хом ашёга мулк ҳуқуқи ўтказилиши ва мос равишда ҚҚС солиш объекти (реализация бўйича айланма) юзага келмайди (СК 239-м.1-қ.1-б.). Бу шароитда буюртмачи қайта ишлашга берилган хом ашёни қайта ишловчига қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки юк хати бўйича топширади. Энди эса, бичим ёниб кетганда уни ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда тўлашни талаб қилмоқда. Лекин ёнғин бизнинг корхонамиз айби билан юзага келмаган, биз ҳам ёнғиндан жабрланганмиз. Ёнғинда айбдор аниқланмаган. Агар биз бу бичимни сотиб олингандек тўласак, у бизда амалда йўқ, ҳавони кирим қилишга тўғри келади. Нима қилиш керак? Қайта ишлашга берувчига фақат 4-даражали мураккабликдаги ёнғин оқибатида бичимнинг йўқолганлиги тўғрисидаги далолатнома асосида бичим қийматини тўлаш мумкинми?" Саволга "Норма" эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 23.07.2024
"Корхона давлат мулки объектини ижарага олди. Агар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари давлат мулкини ижарага берса, бу мулкни ижарага бериш ваколатига эга бўлган орган солиқ агенти деб тан олинади (СК 256-м. 1-қ.). Солиқ базасини солиқ агенти ижара шартномасида белгиланган ижара тўлови миқдорида, солиқни ҳисобга олган ҳолда аниқлайди. Агар ҳокимият бизнинг корхонамизга ҳисоб-фактура тақдим этмаган бўлса, ҚҚС суммасини қандай ҳисобга олиш мумкин?" Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 22.07.2024
"Корхона товар етказиб бериш бўйича иккита импорт шартномасига эга. Бир шартнома бўйича товар ИМ 74 режимидан давлат фойдасига ҳисобдан чиқарилган, иккинчиси бўйича - ИМ 74 режимидан ИМ 76 режимига (йўқ қилиш) расмийлаштирилган. Ҳар иккала шартнома бўйича кредиторлик қарзи мавжуд. Ушбу шартномалар бўйича кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришда даромадни тан олиш ва фойда солиғини тўлаш керакми?" Вuxgalter.uz илтимосига кўра саволга "Норма" эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 12.07.2024
Солиқ қўмитаси ўтган солиқ даврлари учун онлайн-НКТ чекларидаги суммаларни тузатишга рухсат берди. Шу билан бирга, чеклар тузатилгандан кейин камерал текширувга тушиб қолмаслик учун нима қилиш кераклигини тушунтирди. ...