Суғурта харажатлари қандай тан олинади ва солиқлар солинади

preview

«Транспорт логистика компанияси халқаро юк ташишлар билан шуғулланади, хорижий суғурта компаниялари билан шартномалар тузди. Масалан, мазкур шартномалар орастида юридик шахсларнинг ер усти транспорт воситаларини ихтиёрий суғурталаш бўйича АСОБА суғуртаси (яъни бизнинг автомашиналаримизни) ёки транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлигини мажбурий суғурталаш - АСКО (яъни ҳайдовчиларимиз жавобгарлиги) мавжуд. Хизматлар суғурта полиси санаси ёки унинг учун олдиндан тўлов санаси билан кирим қилиниши керакми? Қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Ушбу хизматлар ҚҚС солиш объекти ҳисобланадими?»

Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра, саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтиш берди:

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва «Жавоб берамиз!» тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга обуна расмийлаштиринг.

 

– Суғурта маълум бир даврга мўлжалланган тарзда амалга оширилади. Шунинг учун ундаги харажатларни ушбу давр давомида ҳар ойда тан олиш керак.

Масалан, суғурта даври 12 ойни ташкил этади, суғурта мукофоти эса 600 АҚШ доллари. Бундай ҳолда, 12 ой давомида компания ҳар ойда 50 АҚШ доллари (600 : 12) миқдорида харажатни тан олади.

 

ҚҚС

ҚҚС солиш объекти реализация қилиш жойи Ўзбекистон деб тан олинадиган товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш бўйича айланмадир СК 238-м. 1-қ. 1-б.. ҚҚС солиш мақсадларида хизматлар реализация қилиш жойи СКнинг 241-моддасига мувофиқ аниқланади.

Суғурта хизматларини реализация қилиш жойи харидорнинг рўйхатдан ўтган жойи бўйича аниқланади. Кўриб чиқилаётган вазиятда харидор – транспорт корхонаси – Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган. Шунинг учун ҚҚС солиш объекти юзага келади СК 241-м. 1-2-қ..

Хорижий шахслар реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлган хизматларни реализация қилганда, Ўзбекистоннинг ушбу хизматлар харидорлари бўлган юридик шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлари солиқ агентлари сифатида иштирок этадилар. Улар ҚҚСни ҳисоблаб чиқиш, хорижий шахсдан ушлаб қолиш ва бюджетга тўлаш мажбуриятига эга СК 255-м..

Бироқ, СКнинг 255-моддаси қоидалари хорижий шахслар томонидан реализация қилиш айланмаси СКнинг 243–245-моддаларига мувофиқ ҚҚСдан озод қилинган товарлар (хизматлар)ни реализация қилишда қўлланилмайди СК 255-м. 8-қ..

СКнинг 245-моддасида кўрсатилган суғурта хизматлари ҚҚСдан озод қилинган. Шунинг учун хорижий суғурта компанияларининг суғурта хизматларини импорт қилишда ҚҚС тўланмайди.

 

Норезидент даромадидан олинадиган солиқ

Ўзбекистонда юзага келадиган хавфларни суғурталаш, биргаликда суғурталаш ва қайта суғурталаш шартномалари бўйича тўланадиган суғурта мукофотлари норезидент даромадидан олинадиган солиқ билан солиқка тортилади СК 351-м. 2-қ. 7-б.. Агар Ўзбекистонда юзага келадиган хавфлар суғурталанса, Ўзбекистоннинг транспорт корхонаси солиқ агенти сифатида солиқни ҳисоблаб чиқиши, уни хорижий суғурта компаниясидан ушлаб қолиши ва бюджетга тўлаши керак.

Солиқ агенти, агар даромад олувчи Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаси тузилган давлатнинг солиқ резиденти бўлса, солиқдан озод қилиш ёки пасайтирилган солиқ ставкасини мустақил равишда қўллаш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаси қоидаларини, агар даромад олувчи солиқ агентига даромад тўлаш санасидан кечиктирмасдан солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этган бўлса, қўллаш мумкин СК 357-м. 2-3-қ..

Агар Ўзбекистондан ташқарида юзага келадиган хавфлар суғурталанса, норезидент даромадидан олинадиган солиқ бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди СК 351-м. 3-қ. 2-б..

 

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text207530_sugurta_harajatlari_qanday_tan_olinadi_va_soliqlar_solinadi