ДМ билан боғлиқ бўлмаган норезидентларга даромадлар тўласангиз, ўқиб чиқинг:
2022 йил 1 апрелдан экспортчилар янги преференцияларга эга бўлишди
Президент томонидан 6 апрель куни “Ташқи савдо фаолияти иштирокчиларини қўллаб- қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ҳужжат билан экспорт қилувчи корхоналарга 1 йил муддатга -2022 йил 1 апрелдан бошлаб 2023 йил 1 апрелга қадар янги преференциялар берилади. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида.
1. Юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни экспорт қилувчиларга:
– ЕИ давлатларига экспорт қилишда -ташиш харажатларини 70%гача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади;
– қўшни давлатларга экспорт қилишда - ташиш харажатларини 50%гача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади.
2. Товарлар (махсус турдаги товарлардан ташқари), ишлар ва хизматлар экспортида шартнома тузмасдан ҳисобварақ-фактуралар (инвойслар) асосида олдиндан тўлов миқдори 50%гача камайтирилади.
3. Божхона омбори режимида 6 ойдан кўп бўлган товарларнинг божхона расмийлаштирувида божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллашга тақиқ бекор қилинади.
4. Маҳаллий экспортчи корхоналарнинг мурожаатларига асосан экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитларни қайтариш муддати 6 ойгача узайтирилиши мумкин.
2 ҳафта муддатда экспорт қилишда ташиш харажатларини компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиладиган юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар рўйхати тасдиқланади ва Ягона порталда эълон қилиб борилади.
Экспортчиларга тавсиялар:
- Товарлар экспорт қилинганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади;
- ҚҚСни қачон ҳисобга олиш мумкин;
- Экспорт операцияларини амалга ошириш тартиби.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади