Янги

2025 йил августдан ўзини ўзи банд қилган шахс учун айланмадан олинадиган солиқни ким тўлайди

11.09.25
Вазият: ўзини ўзи банд қилган шахс юридик шахсга ФҲТ шартнома бўйича хизмат кўрсатади ва ЭҲФ ва бажарилган ишлар далолатномаси асосида тўлов олади. Даромадлар солиққа тортилмайдиган 100 млн сўмдан ошди. Ўзини ўзи банд қилган шахс августда my.soliq.uz орқали июль ойи учун ҳисобот юборди ва ошган сумма билан солиқ тўлади. Сентябрда август учун солиқ «барча солиқ суммасига камайди», тўлашга 0 сўм чиқди. 1198 қисқа рақами «ишонч телефони» ходимлари август ойидан ўзини ўзи банд қилган шахс учун солиқни юридик шахс – солиқ агенти тўлашини тушунтирдилар. Солиқ агенти орқали тўлашда солиқ илгари ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан тўланган суммаларни ҳисобга олмасдан олиб ташланди. Ушбу аниқ мисолда вазиятни кўриб чиқамиз:

Сентябрь ойида қандай статистика ҳисоботларини топшириш керак

03.09.25
Сентябрь ойида айрим ташкилотлар 2025 йил август ойи учун статистика бўйича ҳисобот топширишлари керак, бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси эслатди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Импорт дори воситаларининг қайси МХИКлари 22 сентябрдан ўзгаради

26.08.25
03004 класс дори воситаларининг 131 та МХИК – уларни ТИФ ТН кодларига мувофиқлаштириш мақсадида 03002 классга кўчирилади. Бу ҳақда tasnif.soliq.uz портали хабар берди. Янгилик 22 сентябрдан кучга киради, тафсилотлар – buxgalter.uzда:

Тошкентда иссиқ сув ва иситиш учун тарифларнинг оширилиши кимларга таъсир қилади

25.08.25
22 август куни халқ депутатлари Кенгаши Тошкент шаҳрида иссиқ сув ва иситиш учун тарифларни ошириш тўғрисида қарор қабул қилди. Янги тарифлар – buxgalter.uz сайтида солиштириш жадвалида:

Мустақиллик кунида қандай дам оламиз

22.08.25
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Мустақиллик куни байрамини нишонлаш муносабати билан ўзбекистонликлар қайси кунларда дам олишларини эълон қилди. Хабарда алоҳида сюрпризлар йўқ, лекин барибир сентябрь ойи учун ишланмайдиган кунлар ва иш вақти нормаси билан боғлиқ вазиятни аниқлаштирамиз:

Очиқ мулоқот – 2025: дастлабки якунлар

20.08.25
Тошкент шаҳрида Президент Шавкат МИРЗИЁЕВнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давом этмоқда. Давлат раҳбари қандай ташаббусларни эълон қилди?

Тошкент вилоятида 10 сентябрдан иссиқ сув ва иситиш учун қандай тарифлар амал қилади

20.08.25
Тошкент вилоятида 10 сентябрдан иссиқ сув ва иситиш учун тарифлар оширилади. Оширилиш бюджет ва улгуржи истеъмолчиларга, шунингдек, аҳолига таъсир қилади. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида:

Ижара ҳисобига қандай ўзгартиришларни киритиш таклиф этилмоқда

11.08.25
13 августга қадар ҚҲТБТ сайтида иқтисодиёт ва молия вазирининг 21-сон БҲМС "Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома"га ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги буйруқ лойиҳаси муҳокама этилмоқда (лойиҳанинг ID рақами – 6997).

Товарларни вақтинча олиб киришда мувофиқлик сертификатлари керакми

08.08.25
Божхона брокерлари уюшмаси Божхона қўмитасига товарларни вақтинча олиб киришда мувофиқлик сертификатларини тақдим этиш зарурлиги тўғрисида мурожаат қилди. Буга сабаб кўп марта қайтариладиган идиш сифатида газ баллонларини олиб киришда ТИФ иштирокчиси дуч келган вазият бўлди. Идора нима деб жавоб берди?

Янги Сув кодекси: асосий қоидалар шарҳи

04.08.25
Янги Сув кодекси тасдиқланди (30.07.2025 й. ЎРҚ-1076-сон). У 3 ой ўтгач – 2025 йил 31 октябрдан кучга киради. 1993 йилги "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонун ўз кучини йўқотади.