Янги
28.02.25
1 мартдан бошлаб миллий қонунчиликдаги навбатдаги ўзгаришлар кучга киради.
Хусусан, Меҳнат инспекцияси камерал текширувларни бошлайди, шунингдек, давлат кўчмас мулкини ижарага олиш ёки сотиб олиш тартиби ўзгаради.
Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтининг шарҳида:
24.02.25
11 февралда Вазирлар Маҳкамаси «Божхона маъмуриятчилиги тартиб-таомилларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 77-сон қарорини қабул қилди. Ҳужжат нафақат фойдаланилаётган атамалар сонини 26 тадан 15 тагача қисқартирди, балки факторингдан фойдаланиш орқали ташқи савдо операцияларида молиявий оқимларни оптималлаштириш учун янги механизмларни жорий этди.
«ICONSULTANT» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА ташқи савдо операциялари иштирокчилари учун энг муҳим ўзгаришларни ажратиб кўрсатди:
20.02.25
Regulation.adliya.uz сайтида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жисмоний шахслардан нақд пулга сотиб олувчи корхоналар учун муҳим бўлган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:
19.02.25
Савдо-саноат палатаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги озиқ-овқат саноатида яна бир уюшма ташкил этишни ва 2027 йил 1 январгача озиқ-овқатга мўлжалланган барча турдаги ёғ-мой маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалашни жорий этишни таклиф қилмоқда.
Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлади:
17.02.25
13.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1030-сон Қонун билан Меҳнат кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ўрганишда давом этамиз. Улар ўртача иш ҳақини ҳисоблашдан ташқари, «таътил пули»ни ҳисоблаш ва ишдан бўшатишда фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблашга ҳам тааллуқли:
17.02.25
13.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1030-сон Қонун билан ўртача иш ҳақини ҳисоблашга ўзгартиришлар киритилди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
13.02.25
Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи билан чет эл валютасида сотиб олинадиган турли хил активларни баҳолаш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Ўзгартиришлар бухгалтерия ҳисобининг учта миллий стандартига тегишли бўлди – 4, 5 ва 7-сонли.
Тафсилотлар – Buxgalter.uz шарҳида:
12.02.25
МЧЖлар тўғрисидаги Қонунга 07.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1025-сон Қонун билан МЧЖ устав фондига нақд пулсиз ҳиссаларни баҳолаш тўғрисидаги 17-моддага қўшимча киритилди. Ўзгартиришлар 2025 йил 8 майдан кучга киради.
Амалдаги қонунчиликнинг асосий қоидалари ва янги талабларни кўриб чиқамиз.
12.02.25
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ёқилғи-энергетика ресурсларини қазиб олувчи, ишлаб чиқарувчи, қайта ишловчи, ташувчи, сақловчи, етказиб берувчи (тақсимлаш, реализация қилиш) ва истеъмол қилувчи хўжалик субъектларини сутканинг исталган вақтида текшириш ҳуқуқини олди. Бу 10.02.2025 йилдаги янги ПФ-20-сон Фармонда назарда тутилган. Тафсилотларни norma.uz портали келтирмоқда.
Ҳужжат 11 февралдан кучга кирди:
11.02.25
Февраль ойида «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунга муҳим ўзгартишлар киритилди. Улар 2025 йил 8 майдан кучга киради.
Бизнес эътиборга олиши керак бўлган асосий янгиликларни кўриб чиқамиз.