Янги
14.05.25
Нодавлат болалар боғчалари ва мактаблар фойдаланадиган солиқ имтиёзлари доимий парваришга муҳтож катта ёшдаги шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатувчи тадбиркорларга ҳам татбиқ этилади. Бу Президентнинг 08.05.2025 йилдаги ПҚ-171-сон Қарорида назарда тутилган.
Қандай имтиёзлар ҳақида гап кетяпти, кимга ва қачондан уларни қўллай бошлаш мумкинлиги ҳақида – buxgalter.uz шарҳида ўқинг.
08.05.25
Тошкентда нотурар жой объектлар учун минимал ижара тўлови ставкалари фаолият турлари бўйича табақалаштирилган. Бу пойтахт Халқ депутатлари Кенгашининг 15 апрелдаги қарорида назарда тутилган.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
07.05.25
Хўжалик субъектлари ер ости манбаларидан сув ўлчаш ускуналарисиз сув олганлиги учун сув солиғини оширилган миқдорда тўлайдилар. Бундан ташқари 05.05.2025 йилдаги ЎРҚ-1062-сон Қонунга мувофиқ ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тугатиш учун асослар кенгайтирилди. Бу ҳақда norma.uz портали хабар берди.
Ҳужжат 5 май куни кучга кирди, тафсилотлар – шарҳда:
06.05.25
Давлат банклар, тўлов тизимлари операторлари, тўлов ва бошқа ташкилотларнинг жавобгарлигини кучайтирмоқда, кибержиноятлардан зарар кўрган мижозлар фойдасига улардан зарарни ундириш механизмини жорий этмоқда.
Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида:
29.04.25
ҚҲТБТда Фойдаланилмаётган кўчмас мулк объектлари ва ер участкаларини аниқлаш ҳамда уларни хўжалик фаолиятига жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Ҳужжатда «фойдаланилмаслик» мезонлари келтирилган, уларга алоҳида эътибор қаратинг!
Муҳокама 8 майда якунланади, тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
29.04.25
Ўғитларни маркировкалаш, коммунал хизматлар тарифларининг ошиши, ҳисобрақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ва солиқ текширувларининг янги шартлари... Бизни 1 майдан кутаётган бу ва бошқа ўзгаришлар ҳақида buxgalter.uz нинг анъанавий ойлик шарҳида ўқинг:
23.04.25
Тадбиркорлик субъектларини (жумладан, давлат иштирокидаги корхоналарни) тугатиш тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи орган хабардор қилинган санадан бошлаб дивидендлар, ер солиғи ва мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳамда барча турдаги солиқлар ва йиғимлар бўйича пеняларни ҳисоблаш тақиқланади. Бу 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сон Президент Фармонида назарда тутилган.
Шунингдек, Фармон давлат мулки объектларини сотиш борасида кенг кўламли ўзгаришларни назарда тутади ва бу «хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди ва бекор қилинмайди» тезиси билан мустаҳкамланган. Тафсилотлар –шарҳимизда:
23.04.25
Оқ шакарга акциз бекор қилиниши ва солиқларни тўлаш муддатларидаги ўзгаришлар, озиқ-овқат маҳсулотлари учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлигининг бекор қилиниши, олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартибидаги ўзгаришлар... Президентнинг 18.04.2025 йилдаги ПФ-67-сон Фармонида назарда тутилган энг муҳим ўзгаришлар ҳақида қисқача бизнинг шарҳимизда ўқинг:
22.04.25
Президентнинг 18.04.2025 йилдаги «Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-67-сон Фармон билан киритилган янгиликларни ўрганишда давом этамиз.
«ICONSULTANT» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА ҳужжатнинг айрим қоидалари солиқ идорасининг қўшимча тушунтиришларини талаб қилади деб ҳисоблайди. Хусусан, эксперт савол қўймоқда – энди мулк солиғи ва ер солиғини ҳар ойда ёки ҳар чоракда эмас, балки йилда бор-йўғи икки марта тўлаш мумкинми?
21.04.25
2025 йил 1 октябрдан атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш даражаси I ва II тоифадаги (хавфли ва ўртача хавфли) фаолият турлари бўлган корхоналарнинг технологик жараёнлари амалдаги «Яшил сертификат»га эга бўлиши шарт. Тафсилотларни norma.uz портали тақдим этмоқда.
Бундай сертификатни қанча вақтда олиш керак ва буни қандай қилиш мумкинлигини қуйидаги шарҳда ўқинг: