Янги
18.04.25
РЕПО операциялари бўйича даромад энди даромад сифатида ҳисобга олинмайди. Шунингдек, солиқ тўловчиларнинг қимматли қоғозларни сотиб олишга йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг бир қисмига солиқ солинмайди. Бу 17.04.2025 йилдаги ЎРҚ-1057-сон Қонун билан назарда тутилган. Тафсилотларни norma.uz портали келтирмоқда.
Ҳужжат 17 апрелдан кучга кирди, тегишли ўзгартиришлар Солиқ кодексига киритилди. Нималар аниқ ўзгарди?
17.04.25
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ўз таваккалчиликларини суғурталашлари шарт қилиб қўйилди. Бу 15.04.2025 йилдаги «Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида»ги янги ЎРҚ-1056-сон Қонун нормаларидан келиб чиқади. Тафсилотларни norma.uz портали келтиради. Қандай таваккалчиликлар ҳақида гап кетяпти ва қонун қишлоқ хўжалиги корхоналарига яна қандай мажбуриятларни юклаши ҳақида шарҳда ўқинг:
15.04.25
1 майдан Ўзбекистонда ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини маркировкалашни бошлайдилар. Биринчи босқичда бу фақат бешта компанияга тегишли бўлади. Бир йилдан сўнг эса – 2026 йил 1 майдан – ўғитлар ва пестицидларни рақамли маркировкалаш барча айланма иштирокчилари учун мажбурий бўлади. Бу 08.04.2025 йилдаги 203-сон ВМҚда назарда тутилган.
Пилот лойиҳаси иштирокчиси бўлган компаниялар учун зарур ҳаракатларни buxgalter.uz шарҳида ўқинг:
14.04.25
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ҳужжат 8 апрелдан кучга кирди. Тафсилотлар norma.uz порталида келтирилган.
Нималар аниқ ўзгарганлигини қуйидаги шарҳда ўқинг:
14.04.25
15 июлдан фақат биржа савдолари орқали ички бозорда реализация қилинадиган юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар турлари Рўйхати кенгайтирилади. Бу 11.04.2025 йилдаги «Замонавий биржа механизмларини жорий этиш орқали биржа савдоларида нархлар ўзгаришининг олдини олишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 220-сон ВМҚда назарда тутилган. Батафсил маълумотларни norma.uz портали келтиради.
Қандай маҳсулот ҳақида гап кетмоқда?
11.04.25
Замонавий қадоқларда мева-сабзавот маҳсулотларини реализацияга чиқарадиган тадбиркорлар учун фойда солиғи ва ижтимоий солиқ ставкалари қатор шартлар бажарилганда 1фоизгача пасайтирилиши мумкин.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
07.04.25
ҚҲТБТда 12 апрелгача Ўзбекистонда Электрон тижоратни амалга ошириш қоидалари лойиҳаси – янги таҳрирда муҳокама қилинмоқда. 2016 йилдаги амалдаги Қоидалар янгилари қабул қилиниши билан ўз кучини йўқотади.
Лойиҳа янги атамаларни жорий этади, операторларни ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш масалаларини ҳамда электрон тижоратда экспортнинг хусусиятларини тартибга солади. Батафсил маълумотлар - buxgalter.uz шарҳида:
02.04.25
2025 йил 1 майдан 2031 йил 1 январга қадар Креатив индустрия парки резидентлари учун имтиёзли солиқ режими қўлланилади.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
01.04.25
2025 йил 1 апрелдан бошлаб рецептсиз бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар чекланган устама билан назорат қилинмайди ва эркин нарх белгиланади. Бу Президентнинг 28.01.2025 йилдаги ПФ-13-сон Фармонида назарда тутилган. Аммо ҳозирча 185-сон ВМҚ ва 489-сон ВМҚга тегишли ўзгартиришлар киритилмаган. Реализация қилишда компаниялар шунга дуч келишмоқдаки, рецептсиз бериладиган дори воситаларига базавий нарх кўрсатилмаса, ЭҲФ тизимидан ўтмаяпти.
Фармацевтика компаниялари ва дорихоналарга дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилишни қандай ҳисоблаш ва қайд этиш керак ҳамда компанияларга янги шароитларда ишлаш имконини бериш учун қонунчиликка қандай ўзгартиришлар зудлик билан киритиш лозимлигини солиқ маслаҳатчиси, фармацевтика фаолиятини солиққа тортиш бўйича мутахассис Лола КАРИМОВА (CAP, DipIFR) тушунтирди:
28.03.25
2025 йил 1 апрель бухгалтер учун масъулиятли кун. Бу кунда қонунчиликда кўплаб ўзгаришлар кучга киради ва бу ўзгаришларни чуқур англаб олиш керак бўлади.
Улар орасида – солиқ қоидабузарликлари бўйича жавобгарликка тортишнинг янги тартиби, барча фармацевтика ва тиббий хизмат кўрсатувчи муассасаларининг ҚҚСга ўтиши, муқобил энергия учун «яшил» тарифлар, ногиронликни белгилаш механизмининг ўзгариши, электр ва газ учун режалаштирилган тариф ошиши ва бошқа кўплаб ўзгаришлар мавжуд.
Тафсилотлар buxgalter.uz шарҳида: