Саволларингизга жавобларни Buxgalter Pro да топасиз:
ҚҲТБТда 12 апрелгача Ўзбекистонда Электрон тижоратни амалга ошириш қоидалари лойиҳаси – янги таҳрирда муҳокама қилинмоқда. 2016 йилдаги амалдаги Қоидалар янгилари қабул қилиниши билан ўз кучини йўқотади.
Лойиҳа янги атамаларни жорий этади, операторларни ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш масалаларини ҳамда электрон тижоратда экспортнинг хусусиятларини тартибга солади. Батафсил маълумотлар - buxgalter.uz шарҳида:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Электрон тижорат шаклида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш, аввалгидек, алоҳида рухсат этиш ҳужжатини олишни талаб қилмайди (агар қонунчиликда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса).
Нималар ўзгармоқда
Янги тушунча ва янги атама киритилмоқда – электрон тижорат операторлари (электрон тижорат платформалари операторлари, буюртмалар агрегаторлари ва рақамли оқимли эшиттириш сервислари). Булар – сотувчилар, харидорлар ва ахборот воситачиларидан ташқари электрон тижорат иштирокчиларидир.
Ўзбекистонда электрон тижорат операторлари фақат резидент-юридик шахслар бўлиши мумкин.
Шунингдек, янги атама киритилмоқда – трансчегаравий электрон тижорат. Бу – электрон тижорат иштирокчилари ўртасида амалга ошириладиган электрон тижорат тури бўлиб, унда иштирокчилар турли юрисдикцияларда жойлашган, улардан бири – Ўзбекистон ҳудудида.
Барча электрон тижорат операторлари «Лицензия» рақамли платформаси орқали фаолиятни бошлаш ҳақида билдиришнома (бепул) юбориши ва Электрон савдо субъектлари реестрида рўйхатдан ўтказилиши шарт эканлиги назарда тутилган.
Ҳисоб-китобларнинг ўзига хос жиҳатлари
Қоидаларнинг «Электрон тижоратда етказиб бериш ва тўловларни амалга ошириш» бобида унинг барча иштирокчилари учун янги шарт пайдо бўлади. Электрон тижорат операторлари, юридик шахслар – сотувчилар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар электрон тижоратда ҳисоб-китобларни фақат алоҳида банк ҳисобварақларидан фойдаланган ҳолда амалга оширади.
Электрон тижорат натижасида олинган нақд пул шаклидаги ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромадлари ўзини ўзи банд қилган шахснинг банк картаси бириктирилган алоҳида банк ҳисобварағида ҳисобга олинади.
Якка тартибдаги тадбиркорнинг алоҳида банк ҳисобварағига ўтказилган пул маблағлари суммаси товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадни аниқлаш ва ЯТТни айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси деб тан олиш учун ишлатилади.
Электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни амалга оширишда харидор электрон чек олишини таъминлаш керак бўлади.
Электрон савдо майдончалари орқали товарларни экспорт қилишда юридик шахсларга, якка тартибдаги тадбиркорларга ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга товарларни хорижий давлатлардаги харидорларга курьерлик ва почта жўнатмалари орқали, шу жумладан – контрактларни ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказмасдан жўнатишга рухсат берилади. Бунда электрон савдо майдончалари Солиқ ва Божхона қўмиталарининг ахборот тизимлари билан интеграциялашган бўлиши керак.
Трансчегаравий электрон тижорат хусусиятлари
Бу қисмда лойиҳада жуда қисқача айтилганки, трансчегаравий электрон савдони амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солувчи бошқа қонунчилик ҳужжатларининг қоидалари қўлланилади. Божхона расмийлаштируви ва солиққа тортишни ўз ичига олган барча кузатиб борувчи тартиб-таомилларнинг хусусиятларини Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
Лойиҳа муҳокамаси 12 апрелда якунланади. Ҳозирда амалдаги қоидалар бўйича электрон тижоратни тартибга солиш хусусиятларини қуйидаги тавсияларда ўқинг: