Янги

Солиқ ҳисоботларини автоматик тарзда шакллантириш: асосий жиҳатлар

23.10.23
2024 йил 1 январдан бошлаб солиқ тўловчи ҚҚС, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ ҳисоботларини автоматик равишда шакллантиришни танлаши мумкин бўлади. Тегишли Низом 18.10.2023 йилдаги 548-сон ВМҚ билан тасдиқланган.

2023 йил 1 октябрдан нималар ўзгаради

27.09.23
Навбатдаги ўзгаришлар тўплами янги ой бошланиши билан кучга киради. Тадбиркорлар учун энг муҳим янгиликларни биз buxgalter.uz тўпламида санаб ўтдик.

ҚҚС ва божхона тўловисиз олиб кириладиган ускуналар рўйхати кенгайтирилди

25.09.23
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналарни олиб кириш ҚҚС ва божхона тўловларидан озод қилинади. Ушбу рўйхат 19.09.2023 йилдаги 482-сонли ВМҚ билан тўлдирилди.

Маъмурий судларга қандай солиқ низолари топширилади

12.09.23
2024 йил 1 январдан эътиборан иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқиладиган солиқ органлари иштирокидаги ишлар маъмурий судлар юрисдикциясига ўтказилади. Шунингдек, солиқ низолари бўйича даъво қилинадиган муддатлар ҳам қисқартирилади. Жорий қилинган янгилик ҳақида Солиқ қўмитасининг солиқ солиш методологияси департаменти мутахассислари батафсил маълумот бердилар.

Сизда камерал текширув: солиқчиларни кутиш керакми

12.09.23
Камерал текширув доирасида солиқ тўловчининг ҳудудига кириш, ҳудудни ва бинони кўздан кечириш, солиқ тўловчидан ҳужжат талаб қилиб олиш ҳамда уни чақириш, солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва ашёларини олиб қўйишга энди ҚҚСни қоплаш масаласи кўриб чиқилгандагина йўл қўйилади. Қолган барча камерал текширувларда буларни қилиш тақиқланади. Жорий қилинган янгиликка Солиқ қўмитасининг солиқ солиш методологияси департаменти мутахассислари тушунтириш бердилар.

Кимларнинг ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси тўхтатиб турилиши мумкин

11.09.23
ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома энди фақат солиқ тўловчи сохта ёки товарсиз битимларни амалга оширганлиги аниқланган ҳолатларда тўхтатиб турилади. Қолган барча ҳолатларда ҚҚС гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тартиб-таомили Президентнинг 04.09.2023 йилдаги ПҚ-292-сон қарори билан бекор қилинди. Янгиликларни Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш методологияси департаменти мутахассислари тушунтириб бердилар.

Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти якунлари: корхоналар қандай молиявий қўллаб-қувватланади

06.09.23
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”да (04.09.2023 йилдаги ПҚ-292-сон қарор) тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар назарда тутилган. Улар жумласида маблағлари етарли бўлмаганлар учун кредитларни сўндиришнинг янги тартибини жорий этиш, имтиёзли кредитларнинг ҳар хил турлари мавжуд. Демак, бизнес қандай қўллаб-қувватланиши ҳақида – бизнинг шарҳимизда.

Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўйича солиқ тизимида нималар ўзгаради

06.09.23
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Йўл харитаси тасдиқланди. Унда солиқ органларининг тадбиркорлар билан ҳамкорлигига алоҳида эътибор берилган. Белгиланган вазифалардан кўпи амалга оширилмоқда ва тадбиркорлар ушбу ишнинг натижасини кўришмоқда.

2023 йил 1 сентябрдан нималар ўзгаради

31.08.23
Сентябрь ойида қонунчиликка киритиладиган ўзгартиришларнинг навбатдаги пакети кучга киради. Buxgalter.uz янгиликлар тўпламини тақдим этади.

Ташкилотни солиқ маслаҳатчиси хулосаси билан тугатиш: қоидалар ўзгарди

25.08.23
2023 йил 22 августдан махсус Низомга солиқ тўловчиларни ихтиёрий тугатишда солиқларга доир хулоса беришга тааллуқли ўзгартириш ва қўшимчалар кучга кирди. 19.08.2023 йилдаги 400-сон ВМҚда назарда тутилган янгиликлар ўз ташкилотини ихтиёрий тугатаётган тадбиркорларнинг солиқ маслаҳатчилари билан ҳамкорлигини қандай ўзгартириши ва бунда нимани кўзда тутиш кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: