Янги
13.07.26
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини солиқ ва божхона органларида ўзаро ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди (лойиҳа ID: 10721).
Муҳокамада 2026 йил 18 июлгача regulation.adliya.uz порталидаги ҳавола орқали иштирок этиш мумкин.
Лойиҳа мазмуни ҳақида батафсил – buxgalter.uz шарҳида.
10.07.26
7.07.2026 йилдаги ЎРҚ-1157-сон Қонун Креатив индустрия парки резидентлари лойиҳаларида хорижий пудратчиларни бирданига учта солиқдан озод қилди. Давлат буюртмачиларига халқаро маданий тадбирларни ўтказиш бўйича хизматларни тўғридан-тўғри шартномалар асосида харид қилишга рухсат берилди. Янги Қонунга киритилган ўзгартиришлар шарҳи – buxgalter.uz сайтида.
09.07.26
2027 йил якунига қадар «Евро-5» ва ундан юқори экологик тоифадаги седелли тягачлар ҳамда ярим тиркамалар импортида божхона божи ва утилизация йиғимининг ноль ставкалари қўлланилади – бу Президентнинг 2026 йил 7 июлдаги ПҚ-251-сон қарорида назарда тутилган. Янги имтиёзларни қўллаш шартлари ва уларнинг бекор қилиниши ҳақида батафсил – buxgalter.uz шарҳида.
07.07.26
Ҳукумат Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳридаги 300 дан ортиқ бозор ва савдо комплексларини рақамлаштиришни бошламоқда. Ушбу чора-тадбирлар яширин савдо ва коррупцияга қарши курашиш, расмий савдо тушумларини кўпайтириш, ёнғин хавфсизлиги ва тартибни таъминлашга қаратилган.
2.07.2026 йилдаги янги 358-сон ВМҚ ҳақида батафсил маълумотни buxgalter.uz шарҳида топишингиз мумкин.
07.07.26
Чарм-пойабзал тармоғи корхоналари бирданига тўртта солиқдан, жумладан фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқдан озод этилади. Бу Президентнинг 01.07.2026 йилдаги ПҚ-250-сонли қарорида назарда тутилган қўллаб-қувватлаш чораларининг бир қисми холос.
Тўқимачилик корхоналари учун ҳам алоҳида қўллаб-қувватлаш чораси назарда тутилган. Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида.
02.07.26
Президентнинг 29.06.2026 йилдаги пахта-тўқимачилик соҳасида молиявий барқарорликни ошириш ҳамда толани чуқур қайта ишлашни қўшимча қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, шу жумладан ҚҚС бўйича преференцияни белгиловчи ПҚ-246-сон қарори қабул қилинди.
Батафсил маълумотлар– buxgalter.uz сайтида.
30.06.26
2026 йил 1 июль касаллик варақалари бўйича нафақа тўлашнинг янги тартибига ўтишдан тортиб, мажбурий QR-кодларни жорий этиш ва қурилишда назоратни рақамлаштиришгача бўлган кенг кўламли ўзгаришларнинг бошланғич нуқтаси бўлади.
Ҳисоб жараёнларини иккинчи ярим йиллик бошига мослаштиришга улгуришингиз учун buxgalter.uz қонунчиликдаги янгиликларнинг анъанавий шарҳини тайёрлади, уларнинг аксарияти бухгалтерлар ва корхона раҳбарларига бевосита алоқаси бор.
24.06.26
22.06.2026 йилдаги ЎРҚ-1155-сон Қонун билан қонунчиликка коррупцияга қарши курашни кучайтириши керак бўлган ўзгартиришлар киритилмоқда. Бизнинг фикримизча, баъзи чоралар хоҳлаганимиздан кўра инсонпарварроқ кўринади... Масалан, давлат харидларидаги коррупцион ҳаракатлар учун жарима миқдори. Ёки коррупция учун судланганлиги олиб ташланмаган шахсга давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотларда раҳбарлик лавозимларини эгаллашни тақиқлаш.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
24.06.26
2026 йил 23 июнда ПФ-115-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармон қабул қилинди. Кўрсаткичларнинг бир қисми 2026 йил 1 июлдан, бир қисми эса 1 сентябрдан бошлаб оширилади.
Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида:
23.06.26
Вазирлар Маҳкамасининг 18.06.2026 йилдаги 315-сонли қарори билан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш пунктларининг қуйидагиларга мувофиқлиги бўйича минимал талаблар тасдиқланди:
1) ёнғин хавфсизлиги нормаларига (1-илова);
2) технологик жараёнлар ва ускуналарни техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатлар ва қоидаларга (2-илова);
3) саноат хавфсизлиги қоидаларига (3-илова);
4) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги нормаларга (4-илова).
Ушбу талабларни бажармаганлик учун – жарималар ва лицензияларни тўхтатиб туриш кўзда тутилган.
Шунингдек, автомобилга ёқилғи қуйиш ва газ тўлдириш шохобчаларида ускуналарнинг хизмат муддати ва жойлашуви, ходимларнинг сертификатлари мавжудлиги ҳамда “U-Gas” АТдан фойдаланиш ҳолати текширилади. Сўнггисининг маълумотлари маъмурий мажбурий чораларини қўллаш учун асос бўлади.
ВМҚ ва унинг барча иловалари 22 июнь куни кучга кирди. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида: