Янги

Чегарадан ошиш, қайта ташкил этилиш ёки тугатилишда қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқни тўлаш

21.02.23
Тадбиркорлик субъектлари одатда бизнесни ривожлантиришнинг турли режаларини олдиндан ишлаб чиқадилар. Чунончи, қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқни танлайдиганларда қуйидаги ҳолларда солиқни қандай тўлаш ҳақида савол туғилиши мумкин: 1) агар йил давомида айланма 500 млн сўмдан ошса; 2) агар корхона қайта ташкил этилса (қўшиб юбориш, ажратиб чиқариш); 3) тугатилган тақдирда. “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА вазиятни тушунишга ёрдам берди:

Ипотекани сўндиришда ЖШДС бўйича имтиёз қандай қўлланилади

21.02.23
“Ходим (35 ёш) 2022 йилда бирламчи бозорда квартира сотиб олди. Квартиранинг қиймати – 490 млн сўм. Бошланғич бадал – 76 млн сўмни – у ўз маблағларидан, 60 млн сўмни – бюджетдан субсидия ҳисобидан, қолган 354 млн сўмни – банк кредити ҳисобидан тўлади”. Корхона СКнинг 378-моддаси 16-банди бўйича имтиёзни ходимнинг ипотека кредитини ва у бўйича фоизларни сўндиришга йўналтирилган иш ҳақи суммасига қўллаши мумкин ёки мумкин эмаслигини buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди:

Комитентлар хатолар мавжуд чеклар бўйича янги кечиктиришдан қандай фойдаланишлари мумкин

20.02.23
17 февралдан (шу сана ҳам киради) бошлаб 20 кун* давомида солиқ қўмитаси комитентларга кешбэк тўланганидан ташқари барча чекларни тузатишга рухсат берди. Комитентлар, шу жумладан – харидорлардан маркетплейслар ва тўлов иловалари орқали тўловларни қабул қилувчи комитентлар my3.soliq.uzдаги шахсий кабинетда чекка мустақил равишда тузатиш киритишлари мумкин. Buxgalter.uz бу қандай ишлашини аниқлаштирди:

Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратмалар қандай ҳисобга олинади

17.02.23
50 фоиздан ортиқ давлат улушига эга бўлган корхоналар фойданинг бир қисмини инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаларига – корхоналар томонидан хизмат кўрсатадиган банкларда очиладиган махсус ҳисобрақамларига ўтказади. Бундай ажратмаларни қандай ҳисобга олишни “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти департаменти директори ўринбосари Асал ХАШИМОВА тушунтирди:

Қандай қилиб АССА “DIPifr-рус” имтиҳонини биринчи уринишда топшириш мумкин

16.02.23
АССА “DIPifr-рус” имтиҳонига тайёрланишни ҳарбий хизмат билан тенглаштириш мумкин, деб ҳисоблайди йирик халқаро компаниянинг бош бухгалтери Сейран ОСМАНОВ. Ҳамма ҳам биринчи уринишда имтиҳонни топшира олмайди... Шу боис buxgalter.uz Сейрандан ўз тавсиялари билан ўртоқлашишни илтимос қилди. Унинг баъзи маслаҳатларини ўқитиш ташкилотчиси – “Норма” ПРМ ҳам эътиборга олади:

Суғурта ташкилоти фойда солиғини тўлашга ўтса, у қандай ҳисоботларни топшириши керак

16.02.23
“Суғурта агенти (юридик шахс, айланмадан олинадиган солиқ тўловчи) ҳақ эвазига хизматлар кўрсатади. Ташкилот 1 млрд сўм миқдоридаги чегарага етганида қандай солиқ ҳисоботи ва молиявий ҳисоботни топшириши керак?”. Саволга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:

МҲХСга ўтган корхоналар 2022 йил учун солиқ ҳисоботини қачон топширишлари керак

16.02.23
МҲХСга ўтган юридик шахсларнинг солиқларини ҳисоблаб чиқариш учун зарур бўлган кўрсаткичлар бўйича my.soliq.uzда солиқ ҳисоботи шаклларида топширишнинг турли муддатлари кўрсатилган. Ҳисобот шакли олдида ҳисоб-китобни топшириш муддати сифатида “15.06.2023 й.” сариқ фонда кўрсатилган, худди шу саҳифада шакл остидаги изоҳда – “ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартидан кечикмай”, деб кўрсатилган. “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди.

Доимий муассасалар назорат қилинадиган битимлар тўғрисида хабарномани тақдим этишлари керакми

15.02.23
Ўзбекистонда фаолиятни ДМ орқали амалга оширадиган чет эл юридик шахслари трансферт нархини белгилашда солиқ назорати доирасида назорат қилинадиган битимлар тўғрисида хабарномани топширишлари шарт бўлиши мумкин. Хабарнома йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай топширилади. Лекин бундай юридик шахслар бухгалтерия ҳисоби субъектлари ҳисобланмайди ва Ўзбекистонда молиявий ҳисоботни тақдим этишмайди. Чет эл юридик шахсларининг ДМ назорат қилинадиган битимлар тўғрисида хабарнома топширишлари керакми ва агар керак бўлса, қандай муддатларда топшириш лозим? Буни “Норма” илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА тушунтирди:

ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни янги шакл бўйича қандай топшириш керак

15.02.23
Солиқ қўмитаси қуйидагиларни тушунтирди: 1) 11101_16 кодли ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг янги пакети аввалгисидан нима билан фарқ қилади; 2) кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлардан тўлов манбаида ЖШДС тўлашнинг янги қоидалари. Тавсиядан фойдаланамиз.

Кичик ва йирик бизнеснинг янги мезонлари кимга ва нима учун керак

15.02.23
Маълумки, 10.02.2023 йилдаги ПФ-21-сон Фармон билан тадбиркорлик субъектларини кичик, ўрта ва йирик бизнес жумласига киритиш мезонлари белгиланди. ИФУТ ва ходимларнинг ўртача йиллик сони бўйича эски мезонлар билан қандай йўл тутиш лозим? Уларни тасдиқлаган НҲҲлар амал қилишда давом этмоқда ва НҲҲга киритилиши лозим бўлган тузатишлар кўрсатилган Фармонга иловада у айтиб ўтилмаган. Buxgalter.uz бу борада қуйидаги фикрда: