Янги
12.10.22
26.07.2022 йилдаги 785-сон ЎРҚ билан СКга киритилган қўшимчага мувофиқ, фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ) ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ҳақ тўлайдиган ота-оналар ЖШДСдан озод этилади. Имтиёз ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 млн сўмгача бўлган тўловларга нисбатан қўлланилади СК 378-м. 16-б.
Ушбу имтиёзни қандай ҳисоблаш ҳамда 2022 йил сентябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттириш юзасидан «Infinity Profit Solution» аутсорсинг компанияси мутахассислари Алёна ТРОНОВА ва Анастасия ЗАБОЛОТИНА махсус buxgalter.uz учун тушунтириш бердилар:
12.10.22
Бугунги кунда бухгалтерия ҳисобининг 23 та миллий стандартлари (БҲМС), шу жумладан, молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун Концептуал асос тасдиқланиб, рўйхатга олинган. Мазкур БҲМСлар узоқ йиллар давомида концептуал жиҳатдан ўзгартирилмаган. Бугунги кунда мазкур стандартлар эскиргани ва нима учун уни замон талаби даражасига мослаштириш зарурлиги хусусида Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти директори Иброҳим Аҳмадхонов тушунтириш беради.
11.10.22
«Чет эллик жисмоний шахсларнинг тижорат банкларидаги депозитларда маблағларни жойлаштиришдан олган даромадларини қайси – дивидендлар ва фоизлар тарзидаги фойда солиғи (коди 10202_8) ёки солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган норезидентларнинг даромадларидан юридик шахсларнинг фойда солиғи (коди 10307_5) бўйича ҳисоб-китобда акс эттириш лозим?»
Ушбу саволга buxgalter.uz илтимосига кўра «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
11.10.22
Омборда ёнғин чиққанда товарларнинг аксарияти куйди.
Уни корхона харажатларига ҳисобдан чиқариш мумкинлиги, ҳисобга олинган ҚҚСни нима қилиш кераклиги хусусида buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Замира ЖЎРАЕВА тушунтириш берди:
10.10.22
Ўзбекистон резиденти бўлган корхона Россия компанияси билан хизматларни импорт қилиш учун контракт тузмоқчи. Солиқ ва иқтисодий таваккалчиликлардан қочиш учун бундай контрактни қандай қилиб тўғри тузиш мумкинлигини «Норма» эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириб берди:
07.10.22
30 сентябрь куни Молия вазирлиги Молиявий ҳисобот миллий стандарти (МҲМС) лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди. У 2024 йил 1 январдан бошлаб кичик ва ўрта корхоналар учун бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларининг ўрнини босиши керак.
Buxgalter.uz ушбу ҳужжатнинг рус тилидаги таржимаси билан танишишни таклиф этади:
07.10.22
Корхонада чет эллик юқори малакали мутахассис ишлайди. Корхона унинг учун квартира ижара ҳақини тўлайди. Унинг моддий наф кўринишидаги даромадига қандай – 12% ёки 6% солиқ ставкасида солиқ солиш лозимлиги ҳақида «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА махсус buxgalter.uz учун тушунтириш берди:
07.10.22
Банк иккиламчи депозит счётидаги маблағлар қолдиғидан фойдаланиш учун шартнома тузишни таклиф этмоқда. Олинган фоизларни жами даромадга киритиш ва фойда солиғи солиш мумкинми, агар мумкин бўлса, қандай ставкада, деган саволларга «Норма» эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:
06.10.22
30 сентябрь куни Президент «Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-228-сон Фармонни имзолади. Ҳужжатда имтиёзларга эга бўладиган экспортчи корхоналарни саралаб олиш мезонлари, ушбу имтиёзлар рўйхати ва қўллаб-қувватлаш дастурини жорий этиш босқичлари белгиланган.
05.10.22
Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чекларига тафовутлар аниқланган ойдан кейинги ойнинг 10-санасига қадар тузатиш киритиш мумкин 23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚга 1-илованинг 38-1-б.. Buxgalter.uz вақт топиб, сентябрь ойи учун чекларда хато йўқлигига ишонч ҳосил қилишни тавсия этади. Бу солиқ ҳисоботларини хатоларсиз топширишингизда ёрдам беради.
ДСҚ 10-санадан кейин чек маълумотларига ўзгартиришлар киритиб бўлмаслигини эслатди.