Янги

Таълим олиш учун тўловда солиқ чегирмасини олиш (йўриқнома)

29.09.22
Солиқ тўловчининг Ўзбекистон профессионал ва олий таълим ташкилотларига (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши учун йўналтирган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммаси ЖШДСга тортилмайди. Мазкур имтиёзни солиқ тўловчининг тижорат банклари томонидан ажратилган таълим кредитларини (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларига нисбатан ҳам қўллаш мумкин (СК 378-м. 16-б.). Имтиёзни қандай қўллашни ДСҚ мутахассислари тушунтиришди:

МҲХСга ўтган корхоналарга қандай Счётлар режаси зарур

28.09.22
Молия вазирлиги тамоман янги тузилма ва счётларнинг рақамланиши билан МҲХС бўйича Счётлар режаси лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди. Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси (Ўз БАМУ) экспертлари уни диққат билан ўрганиб чиқишди ва бухгалтерларга яхши маълум бўлган 21-сон БҲМС негизида Счётлар режасининг муқобил вариантини тайёрлашди. Улар халқаро стандартларга асосан ахборотни ошкор этиш учун зарур бўлган қўшимча счётларни киритган ҳолда, одатдаги тузилма ва рақамлашни сақлаб қолишди. Ўз БАМУ экспертлари айнан бундай Счётлар режаси халқаро ва миллий стандартлар бўйича счётлар маълумотларининг солиштирилишини таъминлаши мумкин деб ишонишади. Бу МҲХСга анча равон ўтиш ва МҲХС бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш мақсадида автоматлаштирилган дастурларни қайта созлаш харажатларини минималлаштириш имконини беради.

2022 йилнинг III чораги учун статистика бўйича кузатувдан ўтишни унутманг

28.09.22
Давстатқўм сайтида “Танланма кузатув” бўлимида тасдиқланган жорий йилнинг III чораги учун танланма кузатув остига тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар Рўйхати эълон қилинган.

ТХКМ ва ФМО тадбиркорга МХИКда хатонинг олдини олишга ёрдам беради

27.09.22
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетига кўпинча онлайн-НКМ чекларидаги нотўғри МХИК тўғрисида хатлар келади. Қонунни бузмаслик ва ниманидир тузатиш ва қайта созлаш зарурлиги тўғрисида доимий талабларни олмаслик учун товарлар билан ишлашни йўлга қўйишда тадбиркорга ким ва нима ёрдам беришини buxgalter.uz илтимосига биноан “Онлайн касса трейд” МЧЖ ТХКМ директори Рустам ЯКУБОВ гапириб берди:

Чет эллик ҳамкор олдидаги қарз қандай ҳисобдан чиқарилади

26.09.22
“2021 йилда ташкилот чет эл компанияси билан товар етказиб беришга доир импорт контракти тузди. Кейинроқ ушбу компания билан алоқа узилди, биз уларга қарзнинг қолган суммасини тўлай олмаяпмиз. Мазкур суммани фойда солиғини тўламасдан ҳисобдан чиқариш мумкинми?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди:

Мижозларни жалб қилганлик учун бонуслар қандай талқин этилади

26.09.22
“Компания “Сотинг ва даромад олинг” дастурини амалиётга жорий этишни режалаштирмоқда. Дастурнинг моҳияти: жисмоний шахслар компания билан оммавий оферта тузадилар ва улар томонидан ҳар бир янги жалб қилинган мижоз учун мукофот оладилар”. Мазкур ҳолда компания учун янги мижозларни жалб қилувчи шахсларда солиқ оқибатлари юзага келиши ёки келмаслигини buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди:

Рақамли маркировкалаш мавжуд эмаслиги учун жаримага асос яратмаслик

23.09.22
ДСҚ товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши ҳақида эслатиб ўтди (СК 227-1-м.). Ушбу жарима кимга ва қайси вақтдан бошлаб қўлланиши мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан “CRPT TURON” МЧЖ операцион директори Олег КУЗЬМИН тушунтирди:

Ипотека кредитлари бўйича ЖШДС имтиёзларидан фойдаланиш

23.09.22
2023 йил 1 январдан бошлаб бир солиқ даврида ипотека кредитларини ёки улар бўйича ҳисобланган фоизларни сўндириш учун йўналтириладиган ЖШДСга тортилмайдиган сумма МҲЭКМнинг 80 бараваригача оширилди. Бу Президентнинг 2022 йил 22 сентябрдаги “Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:

My.soliq.uz да шакллантирилган тўлов топшириқномаси қандай чақириб олинади (йўриқнома)

22.09.22
Тўлов топшириқномалари бўйича суммалар қарздорлик суммаларидан ошиши мумкин. Солиқ тўловчи бу ҳолда my.soliq.uz да шахсий кабинетда шакллантирилган тўлов топшириқномасига қандай тузатиш киритиши ёки уни чақириб олиши мумкинлигини ДСҚ мутахассислари тушунтиришди:

Корхона овқатланишни таъминласа ва ходимлар учун солиқни тўласа

22.09.22
“Корхона ишдан кейин қоладиган ходимлар учун таом сотиб олади. Бунда ушбу суммалардан ЖШДС ва ижтимоий солиқни у ўз ҳисобидан тўлайди. Бу корпоратив ҳисоб сиёсатида ёзилган” Бундай вазиятда солиқларни қандай тўғри ҳисоблаб чиқаришни “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди: