Янги
11.10.21
Ташкилот мажбурий тарзда маркировка қилинадиган товарни реализация қилади. Агар: 1) ҳужжат шакллантирилаётганда сотилмаган товарнинг рақамли коди хатолик туфайли кўрсатилган; 2) харидор товарни алмаштириб беришни талаб қилган бўлса, нима қилиш керак. Вuxgalter.uz илтимосига кўра, “CRPT TURON” ОАЖ рақамли маркировка оператори менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ вазиятга ойдинлик киритди:
08.10.21
Икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси шартномалари – дивидендлар, фоизлар ва роялти тўғрисидаги моддаларда қўлланадиган “солиққа тортилиши мумкин” жумласи нимани англатади. Вuxgalter.uz илтимосига кўра, ДСҚнинг Солиқ солиш методологияси департаменти бош мутахассиси Раъно Алишаева саволга жавоб берди:
08.10.21
Ҳисобварақ-фактураларда рақамли маркировкалаш кодларини акс эттириш амалиёти яқин вақтда мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар билан савдо қилишда иштирок этувчи барчага татбиқ этилади. Уларни ЭҲФда қандай қилиб тўғри акс эттиришни, buxgalter.uz илтимосига биноан рақамли маркировкалаш оператори “CRPT TURON” МЧЖ менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ тушунтирди:
08.10.21
2022 йилда кўчмас мулк билан боғлиқ озгина номувофиқлик сизга инсофли солиқ тўловчи мақомини йўқотишга ва ҚҚСни ҳисобга олишга тушиши мумкин. Барча хўжалик юритувчи субъектларга жорий йил якунига қадар кўчмас мулкни инвентаризациядан ўтказишни, ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлардаги камчиликларни бартараф этишни, кўчмас мулкни солиқ органларида ҳисобга қўйишни таъминлашни тавсия қиламиз. Бунда нимага алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА тушунтирди:
07.10.21
Президент томонидан 6 октябрь куни «Геология-қидирув ишларини янада рағбатлантириш ва ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон имзоланди. Ушбу ҳужжат билан қандай ўзгартиришлар киритилади?
07.10.21
ДСҚ нима учун “Менинг ҳолатимни текшириш” интерактив сервисида “Жойлашган жойи бўйича хусусий, ижарага олинган ёки текин фойдаланаётган кўчмас мулки мавжуд эмас” мезони бўйича солиқ хавфи даражасини баҳолаш нотўғри бўлиши мумкинлигини ва бу ҳолда қандай ҳаракат қилишни тушунтирди. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида:
07.10.21
2021 йил бошидан қурилиш ташкилотлари бир қатор имтиёз ва преференцияларга эга бўлишди. Buxgalter.uz қулай бўлиши учун уларни жадвалда жамлади:
06.10.21
Бухгалтер учта муҳим солиқ – ҚҚС, ЖШДС ва фойда солиғини ўрганиб чиқар экан, уларга вакиллик харажатлари жиддий таъсир кўрсатишини тушунади. ЖШДС ва фойда солиғини ҳисоблашда улар чегириб ташланади, кирувчи ҚҚС эса ҳисобга олинмайди. Бунда солиққа оид қонунчиликда вакиллик харажатларининг мезонлари белгиланган эмас. Шунга қарамай, бу борадаги муаммоларни четлаб ўтиш мумкин, деб ҳисоблайди “Arkad Audit” консалтинг компанияси директори Наталья ТУРАЛИНОВА:
06.10.21
2022 йи 1 январдан бошлаб назорат-касса машиналари ва виртуал кассалар чекларини МХИКсиз бериш тақиқланган (04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарор 2-б. “а” кичик б.). Қандай қилиб ушбу қоидани бузмаслик ҳақида - buxgalter.uz шарҳида.
06.10.21
ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси имтиёз ҳисобланадими? Ушбу савол нафақат у ёки бу товарни реализация қилишни ҚҚСдан озод этиш, балки ноль даражали ставкани қўллашда ҳар гал юзага келади. Бунда аксарият ноль даражали ставкага имтиёз сифатида қарайди. Молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ ушбу масала бўйича ўз позициясини тушунтирди: