Янги
03.03.22
«Яхши ишлагани ва компания ривожига ҳисса қўшгани учун 2021 йил якунлари бўйича ходимларга мукофот (бонуслар) тўлаяпмиз. Ҳисоблаш ишларини 2022 йил март-апрель ойларида амалга оширамиз. Рағбатлантириладиган ходимлар орасида 2021 йилда ишдан бўшатилган ва вафот этган ходимлар ҳам бор. Уларга ҳисобланган мукофотларни қандай тўғри таснифлаш лозим: МҲТФ тарзидами, бепул ҳадя ёки моддий ёрдам сифатидами? Ушбу тўловлар фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланадими?».
Саволга «Норма» компанияси эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:
02.03.22
Компаниянинг асосий фаолияти - IT ускуналарини етказиб бериш ва уларни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашга лицензияларни олиб сотиш. Лицензиялар дистрибьюторлар орқали бошқа мамлакатлардан харид қилинади, уларнинг бошқа мамлакатлардаги резидентлиги сертификатлар билан тасдиқланган. Лицензиялар электрон шаклда топширилади. Ушбу операцияларни компания ҚҚС ҳисоблаган ҳолда хизматлар импорти сифатида расмийлаштиради.
Бунда норезидентнинг фойда солиғи юзага келадими? Буни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ департаментининг бош мутахассиси Рано АЛИШАЕВА тушунтирди:
02.03.22
Ички аудит харажатлари нималар таркибига киритилиши ва фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда улар чегирилиши ёки чегирилмаслиги масаласини “Норма” компанияси эксперти Виктория БЕЗГИНА тушунтириб берди:
01.03.22
Солиққа оид қонунчилик контрагентларни танлаш чоғида лозим даражада эҳтиёткорлик қилишни талаб қилади (СК 15-м.) Хорижий ҳамкор билан шартнома тузишда нимага эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА сўзлаб берди:
01.03.22
Олдинги бухгалтернинг ҳисоб-китоблари ва ҳисоботларини кўздан кечириш вақтида ходимларга иш ҳақи ҳисоблашда ЖШДС ҳисоб-китобида хатога йўл қўйилганини аниқлашди. Солиқ тўлиқ ушлаб қолинмаган ходим Ўзбекистондан ташқарига чиқиб кетган. Бу вазиятда нима қилиш керак?
01.03.22
Корхонага Президент қарорига асосан божхона тўловлари юзасидан имтиёзлар татбиқ этилади. Корхона уларни "эркин муомалага чиқариш" (импорт) божхона режимида расмийлаштирмасдан божхона омборида узоқ сақланган товарларга нисбатан қўллашга ҳақлими?
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги бўлим бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди:
28.02.22
Март ойи кўпгина корхоналарнинг бухгалтерлари учун 2021 йил учун ҳисоботлар топшириладиган якуний ой ҳисобланади. Шунингдек жорий ҳисоботлар топшириш ва тўловлар вақти ҳам яқинлашмоқда.
Қачон ва қандай ҳисоботлар топширилиши ва солиқлар тўланиши ҳақида buxgalter.uz март ойи учун тайёрлаган режасида айтиб ўтилган. Солиқлар бўйича янгиланган тавсияларда эса ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича экспертларнинг батафсил йўриқномаларини топишингиз мумкин:
28.02.22
2021 йилда иккита МЧЖ ўртасида хизматлар кўрсатишга шартнома тузилган. Унинг амал қилиш муддати - 2021 йил 31 декабрга қадар. Шартнома шартларига биноан, агар тарафлардан ҳеч бири шартноманинг амал қилиш муддати тугашига 30 кун қолганда уни бекор қилиш истагини билдирмаса, шартнома худди шу шартларда кейинги календарь йилга узайтирилган ҳисобланади. “Худди шу шартларда” формулировкаси шартнома чекланмаган марта узайтирилиши мумкинлигини англатадими? Агар шартнома тарафларидан ҳеч бири уни бекор қилишни билдирмаса, у ҳануз амалдаги шартнома ҳисобланадими?
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга юрист Аслан РАЖАББЕКОВ жавоб берди:
28.02.22
Давстатқўм 1-kb (йиллик) ва 1-fx (йиллик) шакллари бўйича ҳисоботларни топширишнинг сўнгги муддатларини 2022 йил 25 февралдан 4 мартга кўчирди.
28.02.22
Солиқ қўмитаси ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини қандай ва қачон топшириш ҳамда йиғимни қандай ва қачон тўлашни эслатиб ўтди.