Янги
08.05.21
1 майдан бошлаб ўсимлик ёғлари ва уларнинг уруғларини импорт қилиш, ишлаб чиқариш ва айланмаси учун ҚҚС тўлаш бўйича имтиёз кучга кирди. Уни қандай қўллашни солиқ маслаҳатчиси Гульнора ЭРГАШЕВА гапириб берди.
07.05.21
“Бизда - узлуксиз циклли ишлаб чиқаришга эга йирик корхона. Хом ашё захираси ҳар доим мавжуд бўлиши керак. Агар у етарли бўлмаса, қарзга сўрашимизга тўғри келади. Кўпинча шундай бўладики, товарнинг қарзини битта нарх бўйича оламиз, товарни эса нарх ўсганлигини ҳисобга олган ҳолда 10-20% юқори нарх бўйича қайтаришга тўғри келади. Ушбу вазият бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? Биз ва бизга қарз берувчи - ҚҚС тўловчиси”.
Саволга buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:
07.05.21
ДСҚ бир томонлама ҳисобварақ-фактураларнинг янги турларини “бозор қийматидан паст реализация қилиш”, “божхона қийматидан паст реализация қилиш”, “хизматлар экспорти (ЎзР ҳудудидан ташқарида), “хизматлар экспорти (ЎзР ҳудудида) жорий этади. Бу солиқ тўловчилар учун нимани ўзгартиради?
Buxgalter.uz илтимосига биноан муҳим тафсилотларни «Янги технологиялар» ИАМ электрон ҳисобварақ-фактуралар бўлими етакчи мутахассиси Фаррух МАМАДАЛИЕВ ва солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА тушунтиришди:
06.05.21
1 июлдан бошлаб бюджет ташкилотларида шахсий автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартибини белгиловчи 02.04.1999 йилдаги 154-сон ВМҚ 29.04.2021 йилдаги 258-сон ВМҚга асосан ўз кучини йўқотади.
06.05.21
Норезидентлар томонидан Ўзбекистон корхоналаридан роялти тарзида оладиган даромадларига тўлов манбаида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (кейинги ўринларда - ФС) солиниши керак. Бироқ хорижий ташкилотга роялти тарзида даромадлар ҳисоблашда (тўлашда) улар даромадларга ҳақиқатда эга бўлганга эмас, балки бошқа шахсга тўланадиган вазиятлар юзага келиши мумкин.
Даромадга ҳақиқатда эга бўлганни қандай аниқлаш ва буни қачон амалга оширишни buxgalter.uz илтимосига биноан «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА тушунтирди:
06.05.21
Фойда солиғи ва чораклик ҚҚС (СК 259-м. 2-қ.) тўловчиси бўлган корхона бўёқ ишлаб чиқаради ва уни улгуржи сотиб олувчиларга ва фирма дўкони орқали чакана реализация қилади. Ўз бўёғидан ташқари, дўконда ташқи ташкилотлардан харид қилинадиган қурилиш материаллари ва бошқа товарлар сотилади. Бундай вазиятда ҳисобни қандай тўғри юритиш мумкин? Қачон ҚҚС ҳисобланади - маҳсулотни дўконга ўтказишдами ёки уни реализация қилишдами?
Саволларга buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:
06.05.21
Ойнинг охирида кассир онлайн-НКМ чекини урганда хатога йўл қўйди – ҳақиқатда нақд пул тўланган бўлса ҳам, «терминал» деб кўрсатди. Хато кейинги ойнинг бошида, ўтган ойнинг якунларини шакллантираётганда аниқланди. Уни тузатиш учун онлайн-НКМга киритилган суммалар қайтарилганини расмийлаштирдилар. Қайтариш чеки дарҳол шахсий кабинетда акс эттирилди. Бироқ, чек хато билан урилган ой учун Ҳисоб-китобда қайтариб бериш ҳисобга олинмаган сумма кўрсатилди. Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ назорати департаменти бошқармаси инспектори Неъматжон РАҲМОНОВ вазиятни шарҳлаб берди:
05.05.21
1 майдан бошлаб ҚҚС бўйича ҳисоб-китобларда имтиёзларни автоматик тарзда қўллаш тизими ишга туширилди. ҚҚСни ҳар чоракда тўлайдиганлар Ҳисоб-китобни қандай топширадилар? Апрель ойи учун маълумотларни қандай акс эттирадилар?
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ қўшилган қиймат солиғи маъмурчилиги бошқармаси мутахассислари тушунтиришди.
05.05.21
ЯММТ дирекцияси қандай қилиб филиалларга эга йирик солиқ тўловчи ходимларнинг маълумотларини филиаллардан ягона СТИРга эга ташкилот таркибига олиб ўтишини тушунтирди.
05.05.21
Биринчи ҚҚС ҳисоб-китобини солиқ тўловчи у ёки бошқа сабабларга кўра ўз вақтида ушбу солиқни тўловчи сифатида рўйхатдан ўтмаган ҳолларда муаммосиз топшириш мумкин. Буни қандай амалга оширишни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси инспектори Элбек ШУКУРОВ гапириб берди: