Янги

Апрель ойи ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобидаги тўсиқлар

11.05.21
2021 йил март ойида ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби электрон шаклига - 5 ва 6-иловаларга ўзгартиришлар киритилди. Биз илгари ушбу янгиланган иловаларни тўлдирган ҳолда бухгалтерлар қандай масалаларга дуч келишлари ҳақида ёзгандик. Ҳозир яна тузатишлар киритилмоқда. Бироқ апрель ойи учун барибир эски шакллар бўйича топширамиз, шу боис яна бир бор муаммоли жойларни кўриб чиқамиз.

Электрон ҳужжатларни чоп этиш зарурми

11.05.21
Электрон бухгалтерлик ҳужжатларини, уларнинг реестрларини чоп этиш ва эскича тарзда жавонда сақлаш зарурми, балки улар бир неча йилдан кейин талаб қилиб қолинар? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга ДСҚ Ахборот-коммуникация технологиялари департаменти директори Ҳаётжон НАСРУЛЛОЕВ жавоб берди:

Корпоратив пластик карта бўйича ишончнома керакми

10.05.21
Харидор компаниянинг корпоратив пластик картасидан ёзув-чизув товарлари учун пул тўлади. Сотувчи товар олиш учун ишончнома талаб қилиши керакми? Харидор уни тақдим этишга мажбурми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ жавоб берди:

ННТ пуллик хизматларида ер солиғи

10.05.21
Нодавлат нотижорат ташкилот - “Ватанпарвар” МКТ автомактаби ер участкасига эга бўлиб, унда ҳайдаш бўйича ўқув машғулотлари учун автодром жойлашган. Ташкилот бошқа автомактабларга автодромдан фойдаланиш бўйича пуллик хизматлар кўрсатади. Ушбу ер участкаси учун ер солиғи тўлаш зарурлиги ёки зарур эмаслигини МВ ресурс солиқлари ва бошқа даромадлар услубияти бўлими бошлиғи Зарема МЕНАЛИЕВА buxgalter.uz учун махсус тушунтирди:

Микрофирма ва кичик корхоналар томонидан ЯСТ тўлаш муддатини кечиктириш бўйича имтиёз бекор қилинди

08.05.21
4 майдан бошлаб Янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисида низом ўз кучини йўқотди.

МЧЖнинг фойдасини (дивидендлар) тақсимламаса бўладими?

08.05.21
Йил якуни бўйича МЧЖда фойда ҳосил бўлди, уни жамиятнинг ягона таъсисчиси корхонани ривожлантириш учун қолдирмоқчи. Агар дивидендларни ҳисобламаса, қандай солиқ оқибатлари бўлади? Қандай бухгалтерия ўтказмаларини амалга ошириш лозим? Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ тушунтирди:

Ўсимлик ёғи бўйича имтиёз қандай қўлланилади

08.05.21
1 майдан бошлаб ўсимлик ёғлари ва уларнинг уруғларини импорт қилиш, ишлаб чиқариш ва айланмаси учун ҚҚС тўлаш бўйича имтиёз кучга кирди. Уни қандай қўллашни солиқ маслаҳатчиси Гульнора ЭРГАШЕВА гапириб берди.

Хом ашё қарзга берилса...

07.05.21
“Бизда - узлуксиз циклли ишлаб чиқаришга эга йирик корхона. Хом ашё захираси ҳар доим мавжуд бўлиши керак. Агар у етарли бўлмаса, қарзга сўрашимизга тўғри келади. Кўпинча шундай бўладики, товарнинг қарзини битта нарх бўйича оламиз, товарни эса нарх ўсганлигини ҳисобга олган ҳолда 10-20% юқори нарх бўйича қайтаришга тўғри келади. Ушбу вазият бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? Биз ва бизга қарз берувчи - ҚҚС тўловчиси”. Саволга buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:

ЭҲФнинг янги турлари: бухгалтер учун нимани эътибордан қочирмаслик муҳим

07.05.21
ДСҚ бир томонлама ҳисобварақ-фактураларнинг янги турларини “бозор қийматидан паст реализация қилиш”, “божхона қийматидан паст реализация қилиш”, “хизматлар экспорти (ЎзР ҳудудидан ташқарида), “хизматлар экспорти (ЎзР ҳудудида) жорий этади. Бу солиқ тўловчилар учун нимани ўзгартиради? Buxgalter.uz илтимосига биноан муҳим тафсилотларни «Янги технологиялар» ИАМ электрон ҳисобварақ-фактуралар бўлими етакчи мутахассиси Фаррух МАМАДАЛИЕВ ва солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА тушунтиришди:

1 июлдан бюджет ташкилотларида шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартиби ўз кучини йўқотади

06.05.21
1 июлдан бошлаб бюджет ташкилотларида шахсий автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартибини белгиловчи 02.04.1999 йилдаги 154-сон ВМҚ 29.04.2021 йилдаги 258-сон ВМҚга асосан ўз кучини йўқотади.