Янги
08.04.21
ДСҚ ЭҲФ маъмурчилиги тизимида апрелдаги ўзгартиришлардан кейин юзага келган онлайн-НКМ билан ишлашнинг энг долзарб масалалари бўйича расмий шарҳларни эълон қилди. ДСҚ солиқ солиш бўйича бўйича маслаҳат бўлими бошлиғи Азиз УМИРЗОҚОВ тушунтириш берди:
08.04.21
Тизим онлайн-НКМ орқали келиб тушадиган барча маблағларни автоматик равишда тушум сифатида ҳисобга оладиган солиқ маъмуриятчилигидаги ўзгаришлар туфайли бухгалтерларнинг иши кўпайди. Хусусан, кундалик етказиб беришларни амалга оширадиган корхоналарга ҳар б ир буюртманома учун ЭҲФни шакллантириш зарур. Шунингдек – товарлар (хизматлар) ҳақини КПК орқали тўлайдиган контрагентлар бўйича ҳисобварақ-фактураларни қўлда киритиш талаб этилади.
08.04.21
Buxgalter.uz ЭҲФ тизими маъмурчилигидаги ўзгаришлар туфайли юзага келган муаммоларни ёритишни давом эттирмоқда. Янги воқеликда қайтаришларни ва бўлиб-бўлиб тўлаш билан сотишни қандай расмийлаштириш, шунингдек ёрдамчи пудратни жалб қиладиган қурилиш ташкилотлари томонидан ўз тушумини акс эттириш муаммолари тўғрисида солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА гапириб берди:
07.04.21
ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 7-илова “Бажарилган қурилиш ишлари учун иш ҳақи ҳисоб-китоби тўғрисида маълумотнома” қурилиш ишларини бажарадиган солиқ тўловчилар томонидан тўлдирилади. Буни 2021 йилда қандай қилиб тўғри амалга оширишни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ гапириб берди:
06.04.21
My.soliq да қўшилган қиймат солиғини (чораклик) ҳисоб-китобининг янги шаклидан фойдалана оладилар, шакл коди 10006_20. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:
06.04.21
Давстатқўм сайтида жорий йилнинг I чорагида танланма кузатувга киритилган Кичик корхоналар ва микрофирмаларнинг тасдиқланган рўйхати эълон қилинди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди.
06.04.21
Яна битта янгилик: my.soliq.uz да Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг янги шакли пайдо бўлди, шакл коди 10104_24. Ва у билан муаммолар юзага келиши мумкин. Buxgalter.uz бу борада шарҳлар олди:
06.04.21
Маъмурчиликни мақбуллаштириш учун ДСҚ СОРЖга тўлов учун илгариги счётларни ёпди ва янги счётларни (99 ва 199-кодлари) яратди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:
06.04.21
ЭҲФ бўйича солиқ маъмурчилигидаги ўзгаришлар билан воситачилик товари сотувчилари кутилмаган муаммога дуч келишди. Сотилган бегона товар учун барча суммани тизим ўз тушуми каби кирим қилади. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:
06.04.21
2021 йилнинг I чораги учун ҳисоботларни топширишнинг сўнгги муддати яқин. Вuxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА бу сафар қандай қилиб хатоларга йўл қўймаслик мумкинлиги ҳақида айтиб берди: