Янги
12.10.20
Агар сотиб олувчи ҳисобварақ-фактурани тақдим этилган кундан эътиборан 10 кун ичида тасдиқламаса ёки сабабини кўрсатган ҳолда рад этмаса, амалдаги низомга асосан ҳужжат тасдиқланган деб эътироф этилиши керак. Бироқ амалиётда ЭҲФ тизимида муддатида кўриб чиқилмаган ҳисобварақ-фактуралар билан ҳеч нима рўй бермаяпти – уларни рад этиш мумкин.
12.10.20
5 октябрь куни buxgalter.uz ДСҚ томонидан йўлланган СКнинг 223-моддаси қўлланилиши тўғрисидаги эслатма Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомда назарда тутилган ҳолларга нисбатан нотўғри эканлиги хусусида ёзган эди. ДСҚ Солиқ солиш бўйича маслаҳат бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ мазкур масала юзасидан ДСҚ позициясини тушунтирди.
09.10.20
Корпоратив пластик карта – ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ ортиқча муаммоларсиз ишлаб чиқариш ва маъмурий вазифаларни тезкор ҳал қилишга ёрдам берадиган универсал тўлов воситаси.
09.10.20
Корхона дарё ўзани ҳудудида ажратилган ер учаткасида тош-шағал аралашмасини кавлаб олишни амалга оширмайди, балки уни кейинчалик қайта ишлаш ва реализация қилиш учун сотиб олади. У айланмадан олинадиган солиқ тўлаши мумкинми?
09.10.20
Агар умумий овқатланиш, дам олиш, туризм, маданият, спорт ва таълим соҳасида хизматларни хорижий компания кўрсатса, ким ҚҚСни тўлаши керак? Бунда қандай қилиб реализация қилиш жойини тўғри аниқлаш мумкин? Buxgalter.uz тушунишга ёрдам беради:
09.10.20
2020 йил III чорак учун солиқ ва молиявий ҳисоботларнинг “қизғин” саналари яқинлашмоқда. Бухгалтер корхоналарнинг кўп ходимлари, жумладан бухгалтерия хизматлари ходимлари ҳали ҳам “масофадан” ишлаётган вазиятда барча зарур ҳужжатларни тўплашига тўғри келади. Қандай қилиб бунда хатар ва хатоларни энг кам даражага тушириш мумкин?
09.10.20
1 октябрдан ортиқча тўланган солиқларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими ишга туширилди. Бу ҳақда ДСҚ Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бошқармаси бошлиғи Нодир ЭРКАЕВ сўзлаб берди:
08.10.20
Чакана савдода кўпинча товарлар буюртма асосида реализация қилинади. Бу харидорга унинг талабларига юқори даражада жавоб берадиган эксклюзив маҳсулотни олиш имконини беради. Бундай маҳсулот сотувчилари, қоидага кўра, харидор ниятининг жиддийлигини аниқлаш ва товарни ишлаб чиқариш ёки олиб келиш учун харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун олдиндан тўловни талаб қилишади. Бироқ бундай ҳисоб-китобларни қандай қилиб касса орқали тўғри ўтказиш юзасидан савол юзага келади? Бунга ҳозирча жавоб йўқ. Бу ДСҚнинг лозим даражадаги эътиборига лойиқ ва тез фурсатда ҳал қилишини керак, деб ҳисоблаймиз.
08.10.20
Якка тартибдаги тадбиркорларда амалиётда ходимларни ёллаш, уларнинг даромадларини солиқ ҳисоботида акс эттириш ва уларнинг даромадларидан қатъий белгиланган солиқ, ЖШДС ва ижтимоий солиқ тўлаш тартиби юзасидан саволлар туғилади. “Норма” сўров билан Молия вазирлигига мурожаат қилди ва тушунтириш олди:
07.10.20
Тошкент шаҳар ДСБ солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларига хабарнома йўллади, унда жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган барча солиқ тўловчилардан IV чорак учун фойда бўйича прогнозлар билан маълумотномани топширишни сўраган. Ушбу маълумотномалар асосида фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳисоблаб чиқарилиши тахмин қилинмоқда.