Янги
18.03.21
ДСҚ ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахсларга тўланган дивидендлар ва фоизлар бўйича ҳисобот топшириш муддати - ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 куни эканлиги ҳақида эслатма йўллади. У вақтларда бир йилдан ортиқ муддатдан буён у бўйича тегишли тўловлар айнан кимга амалга оширилишига эътибор бермаган ҳолда 20 кунгача ҳисобот беришган.
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:
17.03.21
«Нақдлаштириш» компаниялари билан ишлаган корхоналарнинг мансабдор шахслари маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилмайдилар, башарти шу йилнинг 1 майига қадар, ушбу корхоналар томонидан асоссиз ҳисобга олинган ҚҚС суммаси бўйича ихтиёрий қайта ҳисобот топширилса». Бундай хабарни бугун ДСҚ ўзининг телеграм-канали ва солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетлари орқали тарқатди.
17.03.21
Нотўғри юборилган хабарномалар ва асосланмаган талабларга доир муаммо юзасидан солиқ маслаҳатчиси Ирода АББОСХОНОВА ўз фикрларини билдирди. Экспертнинг фикрича, солиқ тўловчиларга юбориладиган айрим хабарномалардаги талабларнинг асоссизлиги солиқчиларда ички назоратнинг етарли даражада эмаслигидан ва хатолар учун жавобгарлик йўлга қўйилмаганлигидан далолат беради:
17.03.21
ДСҚ уларда 2021 йил 20 апрелдан 1 июлга қадар солиқ аудити ўтказиладиган 206 та ташкилотдан иборат рўйхатни эълон қилди. Шундан кейин қўшимча рўйхат аниқланади, унга дастлабки маълумотларга кўра 500-800 та корхона киритилади. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди.
17.03.21
Тўлов манбаида ушлаб қолинадиган мол-мулкни ижарага беришдан ЖШДС тўлаш учун янги ғазна ҳисобварағи очилди. Янги ҳисобварақ билан ишлашда қандай қилиб хатоларга йўл қўймаслик мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига кўра бюджет даромадларини прогноз қилиш бошқармаси катта инспектори Дина МЎМИНОВА тушунтириш берди:
17.03.21
ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган улгуржи ва чакана савдо корхонаси харидорлар ва ўз ходимларини меҳмон қилиш учун КПК орқали кўп бўлмаган миқдорда кофе, чой ва ширинликлар сотиб олишни режалаштирмоқда. Шунингдек, харидорларнинг болаларини машғул қилиш учун расм чизиш учун альбомлар, рангли қаламлар ва ўйинчоқлар сотиб олинади. Буларнинг барчасини - офис ва мижозлар учун КПК орқали сотиб олиш мумкинми? “Офис кофеси” ходимларнинг даромадларига тенглаштирилмайдими? Бу харажатларда ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми? Улар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириладиган харажатлар бўладими?
Саволларга «Норма» эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:
16.03.21
Кўп иш берувчилар, қачон иш ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган болалари бор аёлларни ишдан бўшатишга дахл қилганда, бу меҳнат низоси ва ташкилот учун салбий оқибатларга олиб келишидан қўрқишади. Хавфсираш тўлиқ тушунарли, сабаби ходимларнинг ушбу тоифаси меҳнатга оид муносабатларда юқори даражада ҳимояланган. Бироқ бу улар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин эмаслигини билдирмайди.
Бунинг ҳаммасини қандай қилиб тўғри амалга ошириш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Ленара ХИКМАТОВА гапириб берди:
16.03.21
Кеча - 15 март куни солиқ тўловчилар яна “Тузатилган” туридаги ЭҲФни тақдим этиш имкониятига эга бўлишди. ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМда маълум қилишларича, бундай электрон ҳисобварақ-фактурани фақат жорий ҳисобот ойи учун - кейинги ойнинг 20 санасига қадар (20 сана ҳам киради) тақдим этиш мумкин. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди.
16.03.21
Илгари валюта счётларида ҳисобда бўлган суммалар дивидендлар тўлашга йўналтирилиши мумкин эди. 2020 йил августда ушбу қоидалар ўзгарди. Энди уларда валюта маблағларини сарфлаш йўналишларининг ёпиқ рўйхати кўрсатилган, уларнинг орасида дивидендлар тўлаш мавжуд эмас.
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволни МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича сертификатланган мутахассис, «Profi Training» молия саводхонлиги мактаби бизнес-мураббийи Александра ТОЛМАЧЕВА тушунтирди:
16.03.21
2021 йил 3 мартда ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг электрон шаклига - 5 ва 6-иловаларга ўзгартиришлар киритилди. Шунингдек, янги 7-илова “Бажарилган қурилиш ишлари учун иш ҳақи ҳисоб-китоби тўғрисида маълумотнома” пайдо бўлди. Яқин кунларда уни киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказишлари керак. Ҳозирча эса - 2021 йил февраль учун ҳисобот даврининг энг қизғин кунларида - уни турли тармоқлар корхоналари бухгалтерлари синаб кўрадилар.
Тўлдириш чоғида (хусусан - Ҳисоб-китобнинг 5-иловаси бўйича) қандай саволлар туғилиши ҳақида buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА гапириб берди: