Янги

Квартира ҳадя қилишнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари

23.07.20
Корхона балансида кўп қаватли уйдаги яшаш учун мўлжалланган квартира қайд этилган, уни қуйидаги усуллар билан жисмоний шахсга бериш: ҳадя қилиш, сотиш ёки дивидендлар ҳисобига муассисга бериш мумкин. «Норма» эксперти Олег ЦОЙ жисмоний шахсга квартирани текинга беришнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари ҳақида гапириб берди:

Божхона қўмитаси контракт суммасини қандай қилиб камайтиришни тушунтирди

23.07.20
Корхона, агар юк олинган ва божхонадан ўтказилган бўлса, хорижий шерик билан келишувга биноан контракт суммасини камайтириши мумкинми? Буни қандай тўғри амалга ошириш мумкин? ДБҚнинг Божхона тўловлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бахтиёр ТУРДИЕВ вазиятни buxgalter.uz учун махсус тушунтирди:

Бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича бериладиган нафақадан ушлаб қолинган ЖШДС қандай қайта ҳисобланади

23.07.20
Ниҳоят Президентнинг ПФ-6029-сон Фармони чиқди, унга биноан бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича бериладиган нафақа ЖШДСни ҳисоблашда жисмоний шахснинг жами даромадига киритилмайди. 2020 йилнинг апрель-июнь ойларида нафақа суммасидан ЖШДС ушлаб қолган бухгалтерлар 20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармонга ҳавола берган ҳолда қайта ҳисоб-китобни топширишларига тўғри келади.

Нима учун ЯММТ ходимни СТИР бўйича топмайди

23.07.20
Электрон меҳнат дафтарчаларига ўтиш чоғида кўп ташкилотларда кадрлар хизматлари СТИРни киритганда тизим жисмоний шахсни топмаган ҳолатга дуч келишди. Муаммони ҳал қилиш учун солиқ органларига мурожаат қилиш зарур. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚнинг Рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Комил САЙИДОВ тушунтирди.

Автодўкон ёки фудтрек учун онлайн-касса қандай рўйхатдан ўтказилади

22.07.20
Президентнинг 20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармони автораста, автодўкон, автотиркама, автоцистерна ва фудтреклар воситасида савдони ривожлантиришни рағбатлантиради. Бироқ солиқчилар ва тадбиркорлар савдонинг бундай шакллари учун онлайн-НКМни рўйхатдан ўтказиш муаммосига дуч келишди. Солиқ идораси уни “ўхшашлиги асосида” ҳал қилишга уринганига қарамай, масала тартибга солинмаган ва охиригача қайта ишланмаган ҳолда қолмоқда. Юзага келган вазиятдан қандай қилиб чиқиш – buxgalter.uz шарҳида.

Қарз олувчида даромадлар ва харажатлар

22.07.20
«Норма» етакчи эксперти Наталья МЕМЕТОВА buxgalter.uz учун махсус қарз олувчида молиявий қарзлар бўйича фоизли даромадларни аниқлаш тартибини тушунтириб берди:

Меҳнат вазирлиги 963 касб бўйича стандартларни эълон қилди

22.07.20
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги mehnat.uz расмий сайтининг “Фаолият йўналишлари” бўлимида янги рукн – “Профессионал стандартлар” пайдо бўлди. Унда 963 касб ва мутахассисликлар бўйича ҳужжатлардан фойдаланиш имконияти мавжуд ва ушбу база яна кенгайтирилади. Бу ҳужжатлардан қандай фойдаланиш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Профессионал стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Элла ГРАНОВСКАЯ гапириб берди:

Ресурс солиқлари бошқа жойга тўланган бўлса, нима қилиш керак?

21.07.20
Қоидага кўра, юридик шахслар ер солиғи ва мол-мулк солиғини солиқ солиш объекти жойлашган жойда тўлайдилар . Бироқ бухгалтер хатога йўл қўйиб, уларни юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган жойда тўлаган бўлса, нима қилиш керак? Юнусобод туман ДСИ бош солиқ инспектори Низомиддин СУЛТОНОВ қадамма-қадам йўриқномани тақдим этди.

Электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани чоп этиш мумкин

21.07.20
1 сентябрга қадар кадрлар бўлими ходимлари ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ЯММТ тизимига киритишга улгуришлари лозим. Шу билан бирга "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексини бошқариш дирекцияси тизимдаги ўзгаришлар ҳақида маълум қилди. Buxgalter.uz илтимосига биноан дирекциянинг бош консультанти Отабек ЮНУСОВ янгиликлар ҳақида батафсил сўзлаб берди:

Май ойидаги икки хил реализацияни нима қилиш керак?

21.07.20
Май ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобини тўлдираётганда тизим 18 июнгача имзоланмаган ҳисобварақ-фактураларнинг «автомат-проводкаси» учун ишламади. Шу санагача ҳисобот жўнатган бухгалтерлар қандай қилиб бўлса ҳам вазиятдан чиқиш ва реализациянинг тўғри кўрсаткичларини акс эттириш учун бир томонлама ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришга мажбур бўлдилар. Натижада энди, ЭҲФ тизими харидорга юборилган ҳисобварақ-фактуралар кўрсаткичларини, ҳатто уларни имзоламаган бўлса ҳам, ҳисобга олаётганда тизимда май ойи учун икки хил реализация кўрсаткичлари акс этмоқда. Бундай вазиятда бухгалтер нима қилиши керак? Buxgalter.uz тушунтиради: