Янги
02.04.20
Юридик шахс қандай қилиб коммунал хизматларнинг ойлик ҳисоблагичлари кўрсаткичларини жўнатиши мумкин? Бу борада фақат «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» АЖдан расмий хабар бўлди. Электр таъминоти бўйича маълумотларни telegram мессенжери орқали жўнатишни сўрашмоқда. Қолган хизматлар бу борада ҳозирча ҳеч қандай баёнот беришмади, шу боис buxgalter.uz улар билан ўзи боғланди. Сизнинг эътиборингизга тўпланган ахборотни жадвал форматида ҳавола этамиз.
02.04.20
Давстатқўм сайтида жорий йилнинг I чорагида танлаб текшириладиган Кичик корхоналар ва микрофирмаларнинг тасдиқланган рўйхати эълон қилинди.
02.04.20
Яхши бош бухгалтер оддий ҳисобчи бўлибгина қолмай, корхонадаги пул оқимларини тўғри бошқаришда раҳбарга кўмак берадиган молиявий мутахассис ҳамдир. «ALTERRA» методология, бухгалтерия ва молия соҳасида мутахассислар малакасини ошириш халқаро маркази директори Ирина Владимировна ЛУСНИКОВА корхона фаолияти тўхтатиб қўйилган мушкул вазиятда раҳбарнинг умидларини қандай оқлаш мумкинлиги ҳақида buhgalter.uz порталига гапириб берди.
01.04.20
Ходимларни карантин даврида ишдан бўшатиш мумкинми? Қабул қилинаётган ижтимоий ҳимоя чоралари муносабати билан ишдан бўшатиш қоидалари ўзгардими? buxgalter.uz саволларига юридик фанлар номзоди, Меҳнат кодексининг муаллифларидан бири Михаил Юсупович ГАСАНОВ жавоб беради:
01.04.20
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига “хўжалик юритувчи субъектларга мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш бўйича фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тақдим этиш” ҳуқуқи берилди. Ушбу имкониятдан қандай фойдаланиш ҳақида молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ сўзлаб беради.
31.03.20
Мобиль иловалар – бу пандемия даврида сизнинг соғлигингизни сақлашга ёрдам берадиган восита. Смартфонлар учун тўлов иловалари счётлар бўйича тўловни амалга ошириш ва уларнинг ҳолати тўғрисида тезкор тарзда ахборот олиш имконини беради. Замонавий инсоннинг мобиль телефонида қанча мобиль иловалар бўлиши мумкин ва умуман қулай ҳаёт учун улар қанча бўлиши зарур? Бирга ҳисоблаб чиқамиз.
31.03.20
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи билан МТМлари ва умумтаълим мактабларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили бериш тартиби тасдиқланди (рўйхат рақами 3227, 28.03.2020 й.).
30.03.20
Ишланмаган вақт учун ҳақ тўлашнинг бошқа турлари орасида Солиқ кодексида “асосий иш ҳақи қисман сақлаб қолинган ҳолда таътилда бўлган ходимларга бериладиган тўловлар” зикр этилган. Buxgalter.uz га бундай тўловларни меҳнат қонунчилиги талабларини бузмаган ҳолда қандай расмийлаштириш мумкинлиги ҳақида юридик фанлари номзоди, Меҳнат кодексининг муаллифларидан бири Михаил Юсупович ГАСАНОВ сўзлаб берди.
29.03.20
Меҳнатга ҳақ тўлашни илгариги даражада сақлаб қолиш учун пул етарли бўлмаса ва шу билан бирга ўз ходимларини сақлаб қолишни хоҳласа, иш берувчи қандай йўл тутиши лозим? Ходимларнинг бир қисмини тўлиқсиз иш вақтига ўтказиш мураккаб аҳволдан чиқиш йўли бўлиши мумкин. Бунда меҳнат қонунчилигининг барча талабларига риоя қилиш лозим.
29.03.20
Ҳисобварақда пул йўқ, ишлаб чиқариш карантин туфайли тўхтаган, ходимлар эса ишлашни исташади, чунки иш ҳақи зарур. Бундай вазиятда иш берувчи қандай йўл тутиши лозим? Ҳеч бўлмаганда ходимларнинг бир қисмини қандайдир даврга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилга чиқариш мумкинми?