Янги

ЖШДС бўйича имтиёзларни МҲЭКМдан келиб чиқиб қайта ҳисоблаш керакми?

23.12.19
2019 йил 4 декабрдан бошлаб Солиқ кодексига солиқлар ва имтиёзлар бўйича ҳисоб-китобларда ЭКИҲ ўрнига МҲЭКМ ва БҲМ кўрсаткичларини қўллаш қисмида киритилган ўзгартиришлар кучга кирди (03.12.2019 йилдаги ЎРҚ-586-сон Қонуннинг 41-моддаси).

«Паррандасаноат» корхоналари ҚҚСни қандай ҳисоблашлари ва тўлашлари лозим

20.12.19
Молия вазирлиги мутахассислари «Паррандасаноат» уюшмаси аъзолари учун солиқ солиш юзасидан семинар ўтказди. Унинг қатнашчиларининг баъзи саволларига МВнинг жавобларини эълон қиламиз.

Юридик шахс резидентлиги сертификати қандай олинади?

19.12.19
Юридик шахс резидентлиги сертификати иккиёқлама солиқ солишни бартараф этиш мақсадида ТИФ иштирокчилари учун зарур. Уни Ўзбекистон иккиёқлама солиқ солишни бартараф этиш тўғрисида амалдаги шартнома тузган мамлакат вакили билан тузиладиган ҳар битта халқаро контракт учун олиш керак. Буни йўриқномамизга риоя қилган ҳолда бажаринг.

Янги йилга мукофотни қандай муаммосиз тўлаш мумкин?

18.12.19
Кўп корхоналар Янги йилга энг яхши ходимларга мукофот тўлайди. Унга ЖШДС, ЯИТ ва фойда солиғи солинадими? Мукофотнинг тўланиши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

Солиқчилар ЭҲФ бўйича саволларга жавоб бердилар

18.12.19
14 декабрь куни Давлат солиқ қўмитасида солиқ тўловчилар учун “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. 400 нафардан зиёд бухгалтерлар ва тадбиркорлар ДСҚ раҳбариятига савол бериш имкониятига эга бўлишди. Олувчи учун ЭҲФ пуллик бўладими?

Корпоратив совғалар: қандай ҳисобга олиш ва тўғри солиқ солиш мумкин

17.12.19
Янги йил арафасида кўп ташкилотлар ўз ходимларига, уларнинг фарзандларига, бизнес бўйича ҳамкорларига совғалар беришади. Ушбу қувончли лаҳзалар директор ва бош бухгалтер учун бош оғриғи бўлмаслиги учун Ўзбекистон бухгалтерлик порталининг Қорбобо ва Қорқизидан - buxgalter.uz йўриқномасидан фойдаланинг.

Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича қарз мавжуд эмаслиги юзасидан маълумотномани қандай олиш мумкин?

17.12.19
Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома турли мақсадлар: мулкни сотиш бўйича битимни нотариал тарзда расмийлаштиришда, дивидендлар тўлашда, кредит олишда ва бошқа ҳолларда зарур бўлишини мумкин. Уни олиш учун бизнинг қадамма-қадам йўриқномамиздан фойдаланинг.

Таътилларнинг энг яхши графиги: қандай қилиб кўпроқ таътил пули олиш ва узоқроқ дам олиш мумкин

16.12.19
Меҳнат таътили – ҳақ тўланадиган таътил вақти. Ва албатта, ҳеч ким кўпроқ таътил пули олиш ва кўпроқ кун дам олишни рад этмайди! Корхона учун ходимлар ўз таътилларидан максимум фойда оладиган бундай вазият унча фойдали бўлмасада, сиз 2020 йил учун таътиллар жадвалини тузаётганда ушбу «лайфхак»ларни бутунлай қонуний асосларда инобатга олишингиз мумкин.

Таъсисчилар алмашганда ва қайта ташкил этишда солиқчилар қандай қўшимча солиқ ҳисоблайдилар

16.12.19
ҚҚС 15%гача пасайтирилгандан кейин солиқ органлари бюджетни тўлдириш учун бутун кучларини ишга солмоқдалар. Хусусан, солиқ мажбурияти вужудга келган санадан бошлаб 5 йил мобайнида солиқларни ундириш ҳуқуқидан фойдаланишмоқда, улар таъсисчилар алмашиши ва юридик шахсларни қайта ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжатларни таҳлил қилишни бошлашди. Ҳозир фаол қўлланилаётган бюджетни тўлдиришнинг учта усулини кўриб чиқамиз.

Янги қурилган уйдаги квартира учун тўланган ҚҚСни қандай қайтариш мумкин?

13.12.19
2019 йилнинг январь ойидан май ойигача янги қурилган уйдан квартира сотиб олган фуқаролар нафақат унинг қийматини, балки 20% миқдорда ҚҚС ҳам тўладилар. 13 майдан эса Президентнинг ПФ-5715-сон Фармони билан 2019 йилдаги барча сотувлар солиқдан озод қилинди. Янги қурилган квартира сотиб олишда тўланган ҚҚСни қандай қайтариб олиш мумкинлиги ҳақида «Perfect Business Consulting» МЧЖ консалтинг фирмаси бош директори Шоҳрух ЮЛДАШЕВ сўзлаб беради.