Янги
10.07.24
“Чет эл корхонаси Ўзбекистон ҳудудидаги бизнинг омборимизни ижарага олишни режалаштирмоқда. Улар ДМни рўйхатдан ўтказишади ва шу омбордан ўз товарларини Ўзбекистон компанияларига реализация қилишади. Биз ва бўлажак ижарага олувчи учун ижаранинг солиқ оқибатлари қандай бўлади?”
09.07.24
“Россия компанияси Ўзбекистоннинг Қандим туманида доимий муассаса орқали объект қурмоқда. Унинг ходимларининг бир қисми - Россия Федерацияси фуқаролари – ДМ фаолияти доирасида вақти-вақти билан Ўзбекистонда узоқ муддатли хизмат сафарларида бўлишади. Ва муайян муддатдан сўнг улар Ўзбекистон резидентларига айланишади. Хизмат сафарига юборилган ходим резидент мақомини олгандан сўнг, хизмат сафари давомидаги унинг суткалик харажатлари ва ўртача иш ҳақи Ўзбекистон Республикасидаги манбадан олинган даромад ҳисобланадими?».
09.07.24
Buxgalter.uz ЭТТЮни расмийлаштириш юзасидан саволлар ва жавобларнинг навбатдаги тўпламини тайёрлади, айнан уларни бошқалардан кўпроқ электрон ҳужжат айланиши операторларига беришади.
Товарларни ташишда махсус транспортдан фойдаланилмаса, омборлар жойлашувининг турли вариантларида, товарлар маркетплейс орқали реализация қилинганда ва бошқа вазиятларда электрон товар-транспорт юк хати қандай расмийлаштирилади?
Репост учун миннатдор бўламиз!
08.07.24
“Умумий овқатланиш корхонаси газланган ичимликларни стаканга қуйиб сотади. “Пепси” сиропини сотиб олиб, сув қўшамиз ва газлаш аппарати ёрдамида газлаймиз. Шунингдек, сиропга сув ва хушбўйлантиргичлар қўшиш орқали лимонадлар тайёрлаймиз. Солиқ органи ушбу ичимликлар қийматига акциз солиғини киритишни ва уни бюджетга тўлашни талаб қилмоқда”.
Солиқ органи ҳақ ёки ноҳақлигини buxgalter.uz учун махсус Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА тушунтирди:
08.07.24
«Корхонамизнинг тушуми йилига 150 млрд сўмни ташкил этади, СҚ ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясида йирик солиқ тўловчи сифатида хизмат кўрсатилди. Шу кунларда Тошкент шаҳар солиқ бошқармасидан 2024 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент шаҳар ДСБга хизмат кўрсатишга ўтказилганимиз ҳақида билдиришнома олдик. Энди солиқ солиш билан боғлиқ барча масалалар бўйича у ерга мурожаат қилиш керак. Бу нимани англатади? Энди МҲХСдан воз кечишимиз мумкинми? Янги қоидалар бўйича биз йирик солиқ тўловчи мақомини яна 3 йил сақлаб қоламизми?».
Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА жавоб берди:
05.07.24
Buxgalter.uz яқинда эълон қилинган материалларидан бирига қуйидаги шарҳни олди:
– “Солиқ органи бизга ДСБ қарорини юборди ва ўша куни кечроқ – ушбу қарорни қабул қилишда иштирок этиш учун ДСБга таклиф юборди. Ҳужжат бизни ДСБга таклиф қилишган куни келди. Соат 09:00 га чақиришди, хат эса тушдан кейин келди. ДСҚга ҳам шикоят ёздик, судда ҳам шу ҳақда гапирдик. Ҳеч ким эътибор ҳам бермади. Ва бу ягона ҳолат эмас, ҳозир ҳаммаси такрорланмоқда. Аввал қўшимча солиқларни ҳисоблаш ҳақидаги “талабнома”, кейин эса қарор келди. Камерал текширув тўғрисидаги далолатнома умуман йўқ”.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси, “ICONSULTANT” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА шарҳлаб берди:
05.07.24
«Биз хорижий компания учун ўқув курслари ва дастурларини ишлаб чиқамиз ва уларни хорижий онлайн майдончалар ва ижтимоий тармоқларда тарғиб қиламиз. Бу хизматлар экспорти ҳисобланадими? ҚҚС тўлашдан озод қилинамизми?».
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
05.07.24
2024 йил 4 июль куни соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаси тадбиркорлари билан очиқ учрашувда Солиқ қўмитаси раиси Шерзод КУДБИЕВ бир нечта муҳим баёнотлар қилди. Хусусан – E-aкtiv долзарб эмаслиги, у энди бўлмаслиги ҳақида.
04.07.24
«Қонун ҳужжатларида турли солиқ мажбуриятларини бажариш муддатлари белгиланган. Уларни қайси соатдан ва қайси дақиқадан бошлаб ҳисоблаш керак? Мисол учун, солиқчилар солиқ қарзини сўндириш тўғрисида талабнома юборишади. Нима учун ҳужжат тарихида фақат хабар жўнатилган сана кўрсатилади, унинг аниқ вақти кўрсатилмайди? Ахир солиқчилар солиқ тўловчидан жавоб қабул қилганда, вақтни сониягача аниқ қайд этадилар!
Соат 18:00 да ташкилотимизда иш куни тугайди. Ва бу вақтдан кейин келадиган ҳар қандай хабарнома камида эртаси тонггача сезилмаслиги мумкин. Бинобарин, ушбу кундан СКнинг 138-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларимизни амалга ошириш учун ҳеч қандай тарзда фойдалана олмаймиз. Баъзан эса шундай бўладики, ҳар бир сония қиммат, чунки солиқчиларнинг сўрови ҳужжатларни қайта ишлаш ва мутахассислар билан маслаҳатлашувлар вақти бўйича харажатларни талаб қилиши мумкин».
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси, «ICONSULTANT» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди:
04.07.24
«Кўп қаватли уй-жой қуриш учун ташкилот онлайн-аукцион орқали ер участкасини ижарага олди. Аукцион баённомасида ер участкаси ижарага берилиши кўрсатилган, бунда уни реализация қилиш қиймати кўрсатилган.
Мазкур баённома асосида шаҳар ҳокимлиги билан 5 йил муддатга ер участкаси ижара шартномаси тузилган. Шартномага кўра, ер участкаси учун ижара ҳақи ер солиғига тенглаштирилади ва қонун ҳужжатларида ер солиғи тўловчилар учун белгиланган тартибда ижарага олувчи томонидан бюджетга тўланади. Бунда онлайн-аукцион баённомасида ҳам, ижара шартномасида ҳам ижара тўловининг миқдори кўрсатилмаган, шунингдек, ундан ҚҚС тўлаш ҳақида айтиб ўтилмаган.
Кўп қаватли уй-жой қуриш учун ташкилот томонидан онлайн-аукцион орқали ижарага олинган ер участкаси учун ижара тўлови миқдорини аниқлаш ва тўлаш тартиби қандай? Ижара тўловига ҚҚС солинадими ва ким солиқ тўловчи ҳисобланади?».
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: