Янги
15.09.23
«Янги МЧЖ айланмадан олинадиган солиқни тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказилган.
Директорни ФҲШ бўйича расмийлаштириш мумкинми? Солиқ инспекциясига 8-сон шаклни топшириш керакми?».
buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Норма» эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:
14.09.23
«Мана бир неча ҳафтаки, солиқ узилиши коэффициентлари ортиқ эълон қилинмаяпти. Улар бекор қилинишидан олдин Термиздаги юридик шахс билан шартнома тузиш ниятида эдик, аммо унинг коэффициенти жуда ёмон бўлгани боис буни қилмаган эдик.
Термизлик ана шу хизматлар етказиб берувчиси билан энди шартнома тузсак бўладими (у монополист)? Коэффициент ҳозиргача эълон қилинганида эди, бугунги кўрсаткич албатта яхши бўлмасди. Бу бизга қандай хавф солиши мумкин?»
Вuxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб ўтди:
14.09.23
«Буюртмачи корхона қайта ишловчи корхонага ичимлик ишлаб чиқариш учун давал хом ашё бермоқда. Бутун ишлаб чиқариш жараёни қайта ишловчида амалга оширилмоқда».
Давал хом ашёни қайта ишлашда сув солиғини ким тўлаши кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг солиқ ва божхона бошқармаси бошлиғи Умид Ҳамроев тушунтириш берди:
13.09.23
Бухгалтерлар кўпинча ижарага берувчи жисмоний шахслар билан ой бошидан эмас, балки маълум бир кечроқ санадан тузилган ижара шартномаларини оладилар. Бироқ, улар ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 3-иловани тўлдиришда бино ижараси тўлиқ бўлмаган ой учун ижара ҳақини кўрсатиб, техник камчиликларга дуч келишлари мумкин.
Нима қилиш кераклигини «Infinity Profit Solution» аутсорсинг компанияси мутахассислари Алёна ТРОНОВА ва Анастасия ЗАБОЛОТИНА айтиб бердилар:
12.09.23
«Корхона - ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси. Фаолият тури – АГТКС (автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари) орқали метанни реализация қилиш. Газ таъминоти ташкилоти «Автопилот» электрон ҳисобга олиш ускунасининг қайдларига мувофиқ ҳар ойнинг охирида корхонамиз томонидан қабул қилинган табиий газни қабул қилиш-топшириш далолатномасини (қоғозда) тузади. Далолатномага «Расходомер ИСО» дастурий комплексига мувофиқ газ ҳажмини тиклаш далолатномаси илова қилинади. Ушбу далолатномада босим жуда тушиб кетганда тикланган газ ҳажми акс эттирилади.
Босим жуда тушиб кетганда ҳосил бўлган газ ҳажми корхона томонидан ҳақиқатда олинмаган ва ҳисобга олиш ускуналарида қайд этилмаган ва тегишинча реализация қилинмаган. Газ таъминоти ташкилоти тузган ЭҲФда ҳақиқатда олинган газ ҳажми ва тикланган газ ҳажми қўшилиб, битта рақам билан акс эттирилмоқда. Бухгалтерияда истеъмолчиларга реализация қилинган газ ҳажми реализация сифатида акс эттирилмоқда. Босим жуда тушиб кетганда ҳосил бўлган газ ҳажми эса корхона харажатларига ҳисобдан чиқарилмоқда ҳамда чегирилмайдиган харажатлар сифатида фойда солиғи солинмоқда.
Босим жуда тушиб кетганда ҳосил бўлган газ ҳажмини бухгалтерияда қандай тўғри акс эттириш мумкин ва бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Ушбу ҳажмга ҚҚС ва акциз солиғи солинадими? Ушбу ҳажм Фойда солиғи ҳисоб-китобининг қайси иловасида акс эттирилиши керак?»
Вuxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ жавоб берди:
08.09.23
Ишга кириш, моддий ёрдам олиш, декрет таътилига ёхуд пенсияга чиқиш – ана шуларни расмийлаштириш учун ходимдан турли маълумотномаларни тақдим этиш сўралади. Бу маълумотларнинг кўпини олиш учун турли ташкилотларнинг остонасини қоқиш шарт эмас – уларга онлайн режимда эга бўлиш мумкин.
Иш берувчи сўраб олиши, ходим эса – ЯИДХП да онлайн олиши мумкин бўлган маълумотномалар шарҳи Buxgalter.uz томонидан ҳавола этилди:
08.09.23
«Хорижий компаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига бош офисдан (Қозоғистон) норезидент ходимлар келмоқда (хизмат сафари эмас). Ваколатхона уларга авиачипталар ва меҳмонхонада яшаш учун ҳақ тўлайди.
Ушбу ҳолатда норезидент жисмоний шахсларда даромад юзага келадими? Агар шундай бўлса, унга ижтимоий солиқ ва ЖШДС солинадими?»
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Норма» компанияси эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:
07.09.23
Агар компаниянгиз ходими профессионал ва олий таълим ташкилотларига таълим олиш учун тўловни амалга оширса, унинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг шу суммасидан ЖШДС ундирилмайди. Имтиёзни қандай қўллаш бўйича асосий жиҳатларни эслатиб ўтамиз.
07.09.23
“МЧЖ товарларни Ўзбекистонга олиб кириш-олиб чиқишсиз ташқи савдо операциялари бўйича фаолиятни амалга оширади (99 туридаги ташқи иқтисодий операциялар, 18 ва 19 туридаги контрактлар). Чет эллик ҳамкор билан тузилган айни бир шартнома бўйича тўловлар Россия рублида, товарни жўнатиш эса еврода амалга оширилган. Улар ўртасида дебиторлик-кредиторлик қарзи ҳосил бўлмаслиги учун ўзаро ҳисоб-китобни амалга ошириш лозим бўлган. Шартномада товарлар учун тўловлар турли валюталарда РФ курслари бўйича амалга оширилиши мумкинлиги ҳақидаги банд мавжуд.
МЧЖ Ўзбекистоннинг резиденти бўлган ҳолда валюта операциялари бўйича РФ курсларига асосан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириши мумкинми?”
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:
07.09.23
14.05.2020 йилдаги 283-сон ВМҚга асосан ташқи савдо операцияларида товарларни экспорт режимига расмийлаштириш, чет эллик ҳамкорлар томонидан олдиндан тўлов амалга оширилганидан кейин ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш муддати ёхуд Ўзбекистонга импорт қилинган товарлар, ишлар, хизматлар учун пул маблағларини ўтказиш муддати 365 кундан ошмаслиги керак.
Аммо “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонун ва Фуқаролик кодекси бундай тақиқни белгиламайди ва айни пайтга қадар банклар чет эллик ҳамкорларга ўтказиб юборилган муддат билан тўловларни ўтказишган. Август ойидан бошлаб банклар бундай операциялар учун солиқ органининг хулосасини сўрашни бошлашди.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: