Хорижий таъсисчининг транспорт воситасини хизмат кўрсатиш мақсадида олиб кириш мумкинми

preview

«Корхонанинг таъсисчиларидан бири – Қозоғистон фуқароси. Корхона ҚҚС тўловчиси бўлиб, транспорт хизматларини кўрсатади ва автотранспортни ижарага беради. У хорижий таъсисчига тегишли ва Қозоғистонда рўйхатдан ўтказилган махсус техника ва енгил автомашиналарни Ўзбекистонга олиб кириши ва уларни хизмат кўрсатиш шартномалари бўйича ишларни бажариш учун ишлатиши мумкинми? Бу ҳолда қандай божхона тўловларини тўлаш керак бўлади?»

Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Божхона қўмитаси матбуот хизматининг бош инспектори Азиза ЗАИРОВА жавоб берди:

Экспертнинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Хорижий фуқароларнинг транспорт воситалари Ўзбекистонга қуйидаги режимларда олиб кирилиши мумкин:

 

1. Тижорат мақсадларида фойдаланиш учун вақтинчалик олиб кириш режимидаги транспорт

Бу – божхона назоратида турган товарларни ва (ёки) йўловчиларни ҳақ эвазига ёки бепул ташиш учун фойдаланиладиган транспорт .

Бундай транспорт божхона расмийлаштируви пайтидан бошлаб вақтинчалик олиб кириш божхона режимига жойлаштирилган деб ҳисобланади – шахсларнинг ушбу божхона режими шартларига риоя қилиш мажбуриятлари билан .

Тижорат мақсадларида фойдаланиш учун транспорт воситасини божхона ҳудудига вақтинчалик олиб киришга божхона тўловларини тўлашдан шартли озод қилиш билан қуйидаги ҳолларда рухсат этилади:

  • хорижий давлат ҳудудида рўйхатдан ўтказилган бўлса. Кўриб чиқилаётган ҳолда – Қозоғистонда;
  • товарлар ва йўловчиларни тижорат ташишлари учун фойдаланилса;
  • божхона ҳудудига хорижий шахс ёки Ўзбекистоннинг юридик ёки жисмоний шахси томонидан олиб кирилса, улар бунга хорижий шахс томонидан ваколатланган бўлса;
  • ижара шартномаси ёки бошқа шартноманинг предмети бўлмаса, бунда шартнома транспорт воситасини божхона ҳудудидан қайта олиб чиқиш йўли билан транспорт операциясини якунлашдан бошқа мақсадда Ўзбекистоннинг юридик ёки жисмоний шахсига ҳуқуқни ўтказишни назарда тутади.

Вақтинчалик олиб кирилган транспорт воситасига мулк ҳуқуқи Ўзбекистоннинг юридик ёки жисмоний шахсига ўтган бўлса, у тегишли божхона режимига жойлаштирилиши керак.

Агар транспорт воситаси санаб ўтилган шартларга мос келмаса ёки божхона тўловларини тўлашдан шартли озод қилиш шартлари бажарилмаган бўлса, транспорт воситаси вақтинчалик олиб кириладиган товар сифатида кўриб чиқилади. Бу ҳолда унга нисбатан даврий божхона тўловлари қўлланилади .

Тижорат мақсадларида фойдаланиш учун транспорт воситасини вақтинчалик олиб кириш муддатини божхона органи ташувчи ёки ваколатли шахснинг аризасига асосан, режалаштирилган транспорт операциясининг барча ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда белгилайди. Бундай транспорт воситасини божхона тўловларини тўлашдан озод қилиш билан вақтинчалик олиб киришнинг умумий муддати олиб кирилган санадан бошлаб 90 календарь кундан ошмаслиги керак. Тижорат мақсадларида фойдаланиш учун вақтинчалик олиб кирилган транспорт воситасини қайта олиб чиқиш транспорт операцияси якунлангандан сўнг дарҳол амалга оширилиши керак .

Тижорат мақсадларида фойдаланиш учун транспорт воситасини божхона расмийлаштируви божхона органи томонидан транспорт воситаси декларациясини қабул қилиш йўли билан амалга оширилади .

 

2. Вақтинчалик олиб кириш режимидаги товар

Агар транспорт воситаси Ўзбекистонда фойдаланилса, масалан, ижара шартномаси бўйича, у вақтинчалик олиб кириш режимидаги товар сифатида расмийлаштирилади. Бу – товар божхона ҳудудига маълум муддатга олиб кирилиб, вақтинчалик фойдаланиладиган режим бўлиб, бунда божхона тўловларини тўлашдан шартли озод қилиш ёки даврий божхона тўловларини тўлаш ва иқтисодий сиёсат чораларини қўлламаслик билан амалга оширилади .

Товарни вақтинчалик олиб кириш божхона режимига жойлаштириш талаблари ва шартлари Божхона кодексининг 62-моддасида белгиланган.

Вақтинчалик олиб кириш муддати транспорт воситасини вақтинчалик олиб кириш божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб 2 йилни ташкил этади. Айрим ҳолларда у узайтирилиши мумкин .

 

3. Импорт режимидаги товар

Агар автотранспортга мулк ҳуқуқи корхонага ўтса, у импорт режимида расмийлаштирилади. Бу – божхона ҳудудига олиб кирилган товар ундан қайта олиб чиқиш мажбуриятисиз эркин муомалада қоладиган режим . Транспорт воситаси импорт божхона режимига жойлаштирилади ва божхона тўловлари тўланган тақдирда божхона ҳудудида эркин муомалада бўлган товар мақомини олади .

 

4. Божхона тўловлари

Товарларни вақтинчалик олиб кириш божхона режимига жойлаштиришда даврий божхона тўловлари тўланади. Улар :

  • товарлар вақтинчалик олиб кириш божхона режимида бўлган ҳар бир тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган календарь ой учун хорижий валютада ҳисобланади, миқдори ушбу товарлар вақтинчалик олиб кириш божхона режимига жойлаштирилган кунда импорт божхона режимига жойлаштирилганда тўланиши керак бўлган божхона божлари ва солиқлар суммасининг 5 фоизини ташкил этади;
  • тўлов кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича сўмда тўланади.

Даврий божхона тўловларини ҳисоблашда товар вақтинчалик олиб кириш божхона режимига жойлаштирилган кунда амалда бўлган божхона тўловлари ставкалари қўлланилади.

Тўланадиган даврий божхона тўловларининг умумий суммаси ушбу товар вақтинчалик олиб кириш божхона режимига жойлаштирилган куни импорт божхона режимига жойлаштирилганда тўланиши керак бўлган, хорижий валютада ҳисобланган божхона тўловлари суммасидан ошмаслиги керак.

Товарларни импорт божхона режимига жойлаштиришда қуйидаги божхона тўловлари тўланади:

  1. импорт божхона божи ;
  2. қўшилган қиймат солиғи (ставка 12%);
  3. акциз солиғи ;
  4. божхона йиғимлари .

 

 

 

 

Солиқ мажбуриятларини бажариш Солиқ мажбуриятларини бажариш Солиқ мажбуриятларини бажариш /uz/publish/doc/text202311_horijiy_tasischining_transport_vositasini_hizmat_kursatish_maqsadida_olib_kirish_mumkinmi