Янги
27.03.23
“Якка тартибдаги тадбиркор бир нафар ходимни ишга ёллади, унинг учун 12% ЖШДС ва БҲМнинг 50%и миқдорида ижтимоий солиқ тўлаши керак. Ходим учун ШЖБПҲга 0,1% бадалларни тўлаш ва ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини топшириш керакми? Ёлланган ходим учун солиқларни қайси код бўйича тўлаш керак (ЯТТ кабинетида 38 коди билан ижтимоий солиқ ва 47 коди билан тадбиркорларнинг ЖШДС мавжуд)?”.
Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲАШИМОВ жавоб берди:
27.03.23
“Корхона таъсисчидан- жисмоний шахсдан транспорт воситасини ижарага олган. 2022 йилнинг декабрь ойида 97 млн сўмга хизмат кўрсатилди. Фойда солиғи ҳисоб-китобида 0112-“Оператив ижара бўйича харажатлар” сатрида биз ушбу харажатларни чегириб ташланадиган харажатлар сифатида кўрсатганмиз. Лекин – биз “автокамерал” натижалари бўйича уларда дастурда ЭҲФ мавжуд эмаслиги боис ижара бўйича харажатлар суммаси кўринмаётганлиги ва 2022 йил учун фойда солиғи бўйича ҳисоботни қайта топшириш кераклиги ҳақида хат олдик”.
Бу вазиятда корхона харажатларни қандай асослаши кераклигини “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди:
25.03.23
Февраль ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни 10006_37 шакл бўйича топшириш керак эди. Бунда, барча янгиликлар олдинги даврлар учун ҳисобга олиш суммаларига тузатиш киритиш билан боғлиқ: илгари ушбу маълумотларни ҳисоботда қўлда киритиш мумкин эди, энди эса my3.soliq.uzдаги шахсий кабинетнинг “ҚҚС суммасига тузатиш киритиш” интерактив хизматидан фойдаланиш лозим.
Бунда солиқ тўловчиларда қандай мураккабликлар юзага келишини “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди:
24.03.23
Агар харидор харид учун тўловни маркетплейс ёки тўлов мобиль иловаси орқали амалга оширса ва чек маркетплейс ёки тўлов иловаси томонида шакллантирилса, онлайн-НКТ чеклари воситачилик ёки субвоситачилик шартномаси бўйича товарларни реализация қилишдаги каби расмийлаштирилган бўлиши керак:
23.03.23
“МЧЖ – айланмадан олинадиган солиқ тўловчи. 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб қатъий белгиланган суммадаги солиқни тўлашга ўтдик. Ягона таъсисчи (жисмоний шахс) 2022 йил якунлари бўйича фойдани дивидендларни тўлашга йўналтириш тўғрисида қарор қабул қилди. СКнинг 470-1-моддаси 7-қисмига асосан қатъий белгиланган суммадаги солиқнинг солиқ тўловчисидан дивидендлар тарзида олинадиган даромадларга солиқ солинмайди. Фойда 2022 йил якунлари бўйича тақсимланишини ҳисобга олган ҳолда, биз дивидендлар тарзида олинадиган даромадлардан олинадиган солиқни ушлаб қолишимиз керакми?”.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:
23.03.23
2023 йилнинг январь ойида ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот шаклларига тўлов манбаида ушлаб қолинадиган, мол-мулкни ижарага беришдан ЖШДС тўлаш учун янги шахсий ҳисобварақа қўшилди (коди 186). Натижада ҳисобот шаклида янги сатр – 070-“Мол-мулкни ижарага беришдан солиқ суммаси” пайдо бўлди.
Жисмоний шахслардан мол-мулкни ижарага олишдан олинган даромадларни ҳисобга олган ҳолда солиқни қандай тўғри тўлаш ҳамда ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни топшириш ҳақида “Infinity Profit Solution” аутсорсинг компанияси мутахассислари Алёна ТРОНОВА ва Дилором ХУДАЙБЕРДИЕВА гапириб беришди:
23.03.23
“Ташкилот озиқ-овқат маҳсулотларини чакана реализация қилади, ходимларнинг штати – катта эмас, ҳар бир ходим жуда банд. “Корзинка”даги каби харидга киритилган товарларнинг тўлиқ рўйхати билан чекларни расмийлаштиришнинг имконияти йўқ. Ушбу вазиятдан чиқиш йўли сифатида, ТХКМда бизга чекда “озиқ-овқат маҳсулотлари”ни ва қайсидир товарга битта МХИКни кўрсатишни тавсия қилишди. Шундай қилиш мумкинми?”.
Ишга бундай ёндашув нимага сабаб бўлиши ҳақида “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ гапириб берди:
16.03.23
Солиқ тўловчиларда илгаригидек МХИКни бериш ва уни қўллашда талай саволлар туғилмоқда. Аммо – уларга жавоб топиш имконини берадиган норматив ҳужжат мавжуд эмас. Мисол учун, бу 28.04.2021 йилдаги 249-сон ВМҚ билан назарда тутилган Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш тартиби бўлиши мумкин бўларди.
Бундай ҳужжатни қабул қилишда қандай муҳим жиҳатларни аниқлаштириб олиш лозимлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди:
15.03.23
“Корхона хайрия жамғармаси орқали моддий ёрдам кўрсатишни режалаштирмоқда. Тўлов топшириқномасида аниқ хайрия олувчининг номи – бир ёшга тўлган боланинг онаси кўрсатилади. Корхонада хайрия олувчи ва жамғарма ўртасидаги шартноманинг нусхаси ва жамғарманинг барча реквизитлари мавжуд. Хайрия жамғармасига маблағларни ўтказишда томонларда солиқ мажбуриятлари юзага келадими?”.
Саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:
15.03.23
Дўкон воситачилик шартномалари бўйича товарларни реализация қилади. Агар комитент – резидент ёки норезидент бўлса, реализация қилиш учун онлайн-НКТни қандай тўғри созлашни “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан “Гаров тараққиёт НКМ” МЧЖ таъсисчиси Владимир ГИБЕЛЬ тушунтирди: