Янги

2026 йил 1 июлдан бошлаб соддалаштирилган ҚҚСга ўтган бўлсангиз, фойда солиғи ҳисоб-китобини топширишингиз керакми

01.07.26
Компаниямиз 2026 йил 1 июлдан бошлаб ҚҚС тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтди. 21 июль куни солиқ идорасидан 2026 йилнинг II чораги учун фойда солиғи ҳисоб-китобини топширмаганимиз ҳақида хабарнома олдик. Соддалаштирилган ҚҚС тўловчилар ушбу ҳисоботдан озод қилинмаганми? Бу ҳисоб-китобни топширишимиз керакми? Buxgalter.uz сайтида жавоб берамиз:

ЭҲФ жўнатишда маркировка кодлари қандай текширилади ва тизим хатолик берса нима қилиш керак

01.07.26
2026 йил 1 июлдан бошлаб рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарларга ЭҲФ расмийлаштиришда тизим қуйидагиларни автоматик равишда текшириши лозим: хўжалик юритувчи субъектнинг «Asl belgisi»да рўйхатдан ўтганлигини, рақамли маркировка кодларининг тўғрилигини ва чакана савдо субъектлари – харидорларнинг рақамли маркировка кодларини ўқиш учун қурилмалар билан жиҳозланганлигини. Бундай талаблар 23.01.2026 йилдаги 23-сон ВМҚнинг 4-бандида белгиланган. Биз ўзимизга савол бердик: электрон ҳужжат айланиши операторларида бу қандай амалга оширилган? Buxgalter.uz илтимосига кўра, Didox мисолида «Didox Tech» МЧЖ директори ўринбосари Антон Ли қуйидагиларни сўзлаб берди:

1 июлдан бошлаб юридик шахслар учун ягона QR-код мажбурий бўлади – бошқа QR-кодлардан фойдаланиш мумкинми?

01.07.26
2026 йил 1 июлдан бошлаб чакана савдо ва хизматлар соҳасида фаолият юритувчи барча юридик шахслар харидорларга ягона QR-код орқали тўлов қилиш имкониятини таъминлаши шарт. Ундан фойдаланмаслик савдо қоидаларини бузиш деб топилади. Бу энди бошқа QR-кодлар ва тўлов усулларидан фойдаланиш мумкин эмаслигини англатадими? Бугун UzQR шахсий кабинетида ишлаш бўйича қандай қўлланма пайдо бўлди? buxgalter.uz сайтида тушунтиради Владимир ГИБЕЛЬ, онлайн-НКТ бўйича эксперт, «GAROV TARAQQIYOT НКМ» МЧЖ таъсисчиси

Ким ва қандай шартларда соддалаштирилган 6 фозлик ҚҚСга ўтиши мумкин

26.06.26
Муболағасиз айтиш мумкинки, Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПФ-100-сон Фармони билан жорий этилган ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби бўйича тадбиркорларда кўплаб саволлар пайдо бўлмоқда.

ПФ-95-сон Фармон бўйича қарз ва омборда сақлаш шартномаларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш талаби қачон кучга киради

25.06.26
Бухгалтерларда – қарз (молиявий ёрдам) ва омборда сақлаш шартномаларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби қайси санадан бошлаб қўлланилиши масаласида келишмовчиликлар юзага келмоқда 19.05.2026 й. ПФ-95-сон 6-б. «б» к.б. Бу масалани белгилаган Фармоннинг ўзи, яъни 19.05.2026 йилдаги ПФ-95-сон Фармон 20 майдан кучга кирди. Унда бу банд бўйича муддатлар кўрсатилмаган. Шунинг учун фикрлар иккига бўлинди: кимдир талабни 20 майдан бошлаб бажариш керак, деб ҳисоблайди, кимдир 21 августдан (3 ойдан кейин) деб ҳисоблайди. Buxgalter.uz ушбу масала бўйича Солиқ қўмитасининг Методология бошқармаси мутахассисларидан батафсил тушунтириш олди:

2026 йилда Ўзбекистонда БҲМ, МҲЭКМ, ПҲБМ ва МИХ миқдорлари

24.06.26
Материалда: – Ўзбекистонда долзарб МҲЭКМ, БҲМ, ПҲБМ ва МИХ; – МҲЭКМ нима; – БҲМ нима; – ПҲБМ нима; – МИХ кўрсаткичидан қачон фойдаланилади.

Сотилмаган турар жой кўчмас мулк объектлари бўйича солиқ базасини қандай аниқлаш мумкин

18.06.26
Қурилиш ташкилоти балансида фойдаланишга топширилганидан кейин 6 ой ўтгач сотилмаган турар жой кўчмас мулк объектлари мавжуд. Улар бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ базасини қандай аниқлашни Buxgalter Pro экспертлари тушунтириб беришди:

Ўзбекистонда солиқ ҳисоботини ўз вақтида топширмаганлик учун жарима: миқдорлар, муддатлар ва 2026 йилда жарималарни қандай камайтириш мумкин

15.06.26
2026 йил 15 июнда янгиланган   Материалда: – Ўзбекистонда жарималар миқдори; – ҳисоботни топширишнинг сўнгги куни; – жаримани ким тўлайди; –

Онлайн-НКТни 6 фоизлик ставкага қандай созлаш мумкин

09.06.26
Сиз (умумий овқатланиш, савдо ёки хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъект) 6 фоизлик ставка бўйича ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтган бўлсангиз, ўтиш санасидан бошлаб сизнинг назорат-касса техникангиз томонидан чиқариладиган барча чеклар 6 фоизлик солиқ ставкасини ўз ичига олиши шарт. Бу ҳолатни ўтказиб юбормаслик муҳим, чунки бу қисмда нотўғри созламалар ўрнатилган касса ҚҚС ставкасининг номувофиқлиги хатосини бериб, кассирларингизга бундай чекларни чиқаришга йўл қўймайди. Buxgalter.uz илтимосига кўра, зарур ҳаракатлар тартибини «GAROV TARAQQIYOT NКМ» МЧЖ таъсисчиси Владимир ГИБЕЛЬ тушунтириб берди:

2026 йил 1 июндан умумий овқатланиш ва меҳмонхоналарда спиртли ичимликларни маркировкалаш қандай амалга оширилади (ПФ-100-сон): мутахассисларнинг шарҳлари

08.06.26
2026 йил 1 июндан бошлаб меҳмонхона хизматлари ва умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан алкоголли маҳсулотларни харид қилишда рақамли маркировкалаш кодлари ушбу субъектларда якуний истеъмол учун сотилган деб эътироф этилади. Солиқ қўмитаси ушбу нормани амалга оширишнинг амалий жиҳатлари бўйича ҳозирча расмий тушунтиришлар бергани йўқ. Аммо у аллақачон таъсир кўрсатмоқда. Амалиётда эса у бўйича нафақат тадбиркорлар, балки уларнинг касса техникасига хизмат кўрсатувчи ТХКМларда ҳам кўплаб саволлар туғилади. Хусусан, ҳозирча масалаларда аниқ тушунча ва ягона фикр йўқ –кассадаги маркировка кодларини сканерлашни давом эттириш, бўнак чекларини расмийлаштириш керакми? Бундай товарни етказиб берувчига қайтаришни қандай расмийлаштириш мумкин? Buxgalter.uz HoReCa секторида алкоголли маҳсулотлар билан ишлашнинг янги регламенти бўйича ўз қарашларини баён этган «Asl Belgisi» МАТ оператори – «CRPT TURON» МЧЖ мутахассисларининг бу борадаги нуқтаи назарига аниқлик киритди. Шунингдек, бизнинг илтимосимизга кўра, «GAROV TARAQQIYOT NКМ» МЧЖ таъсисчиси Владимир ГИБЕЛЬ вазиятга изоҳ бериб, нима учун бугунги кунда ТХКМ техник жиҳатдан тадбиркорларга алкоголли ичимликларни маркировкасини ўқимасдан сотишга рухсат бера олмаслигини тушунтириб берди: