ДМ бош компаниянинг пул маблағларини Ўзбекистоннинг юридик шахси устав фондига киритиши мумкинми

preview

“Бош офиси чет элда жойлашган авиакомпаниянинг доимий муассасаси қуйидаги масалани тушунтириб беришни сўрайди:

биз ҳисоб рақамида мавжуд бўлган, авиачипталарни реализация қилишдан олинган даромадни бош компанияга ўтказмай, балки бош компания таъсисчиларининг топшириғига кўра Ўзбекистон ҳудудида фаолият кўрсатаётган корхонанинг устав фондига ҳисса сифатида йўналтиришимиз мумкинми? Агар бунинг имкони бўлса, қандайдир солиқ оқибатлари юзага келадими?”

Buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА жавоб берди:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Доимий муассаса (ДМ) – бу юридик шахс эмас, балки фақатгина фаолиятини Ўзбекистон ҳудудида амалга ошираётган норезидент бўлган компания эга бўладиган солиқ мақоми.

 

Доимий муассасанинг (ДМ) солиқ мақоми, биз юқорида кўрсатганимиздек, унга битимнинг тарафи бўлиши, шу жумладан бошқа корхонанинг устав фондига ҳиссани амалга ошириш имконини бермайди. Яъни битимни “бош” чет эл компанияси (унинг таъсисчилари) амалга ошириши керак.

Чет эл компанияси томонидан Ўзбекистоннинг резиденти бўлган корхонанинг устав фондига пул маблағлари тарзида ҳиссани амалга ошириш солиқ оқибатларига эга эмас. Агар чет эл компанияси ҳиссани мол-мулк билан амалга оширса, ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин.

Эътибор беринг
ДМ ташкил этилган тақдирда солиқ мажбурияти норезидент томонидан мустақил равишда бажарилади.

 

Бундан ташқари, “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунга асосан инвестор (кўриб чиқилаётган вазиятда – бош компания) – бу  фойда олиш мақсадида инвестиция фаолияти объектларига ўзининг маблағларини ва (ёки) қарз маблағларини ёхуд жалб қилинган бошқа ресурсларини инвестиция қилишни амалга оширувчи инвестиция фаолияти субъекти.

Инвестор Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган инвестиция фаолиятини эркин амалга оширишга, инвестиция қилишни амалга ошириш ҳажмларини, турларини, шаклларини, соҳасини ва йўналишларини мустақил равишда белгилашга ҳақлидир .

Инвесторларга солиқлар ва тўловларни тўлаш шарти билан чет эл валютасидаги пул маблағларини ЎзРга ва ундан чекловларсиз эркин ўтказиш, шу жумладан валютани репатриация қилиш учун айирбошлаш кафолатланади .

ЎзРнинг қонунлари ҳамда халқаро шартномаларига мувофиқ давлат чет эллик инвесторнинг маблағларини репатриация қилишни чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона тўловга лаёқатсиз ва банкрот бўлган ёки кредиторларнинг ҳуқуқлари бузилган ҳолларда ёхуд суд ёки арбитраж қарорига мувофиқ шундай репатриация қилишни тўхтатиб туришнинг бошқа зарурати бўлганда қонун ҳужжатларини инвесторларни камситмайдиган тарзда қўллаш шартлари асосида тўхтатиб туриши мумкин .

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, бош компания ДМга пул маблағларини бош компаниянинг ҳиссаси сифатида Ўзбекистон корхонасининг устав фондига ўтказиш ваколатини бериши мумкин, деб ҳисоблаймиз. Бунда мазкур ҳаракатлар чет эл компанияси ДМнинг Ўзбекистон ҳудудида фаолиятни амалга оширишининг ички қоидаларига, шунингдек халқаро битимлар нормаларига зид бўлмаслиги керак.

 

 

 

 

ТИФ ТИФ ТИФ /uz/publish/doc/text192457_dm_bosh_kompaniyaning_pul_mablaglarini_uzbekistonning_yuridik_shahsi_ustav_fondiga_kiritishi_mumkinmi