Хусусий корхоналар қонунчиликда белгиланган кундалик харажатлар меъёрларини қўллаши шартми

preview

«Хусусий корхона ўз ходимларини мунтазам равишда маҳаллий ва хорижий хизмат сафарларига юборади. Кундалик харажатлар миқдорлари буйруқ билан тасдиқланган, улар Ўзбекистон ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги низомда  ва хорижий хизмат сафарлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомда  белгиланган меъёрлардан кўп ёки кам бўлиши мумкин.

Хусусий корхоналар қонунчиликда белгиланган кундалик харажатлар меъёрларини қўллаши шартми?»

Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими бошлиғи Асал ҲОШИМОВА жавоб берди:

Экспертнинг керакли тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Ходимларга қонунчиликда белгиланган меъёрлардан кам бўлмаган миқдорда кундалик харажатлар учун ҳақ тўлашни тавсия этамиз.

Кундалик харажатлар қуйидаги тарзда қопланади:

  • Ўзбекистон ҳудудидаги хизмат сафарлари бўйича – жамоа ёки меҳнат шартномасига мувофиқ миқдорларда, бироқ камида 0,35 БҲМ (шу жумладан овқатланиш учун – 0,25 БҲМ ва бошқа харажатлар учун - 0,1 БҲМ) . Бунда хусусий корхоналар учун Хизмат сафарлари тўғрисидаги низом қоидалари тавсиявий хусусиятга эга;
  • хорижий хизмат сафарларида – вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари учун белгиланган меъёрлар бўйича қўшимча тўловларни   ҳисобга олган ҳолда. Агар хорижга хизмат сафарига юборилаётган ходимлар бўлиб турган мамлакатда қабул қилувчи томон ҳисобидан бепул овқат (нонушта, тушлик, кечки овқат) билан таъминланса, иш берувчи белгиланган меъёрларнинг 30 фоизи миқдорида кундалик харажатлар учун ҳақ тўлайди. Қабул қилувчи томон шахсий эҳтиёжлари учун маблағлар билан ҳам таъминлаган тақдирда иш берувчи кундалик харажатлар учун умуман ҳақ тўламаслиги мумкин. Агар қабул қилувчи томон тарафидан харажатларни (овқатланиш ва бошқа харажатлар) қоплаш учун берилган маблағлар кундалик харажатларнинг белгиланган энг кўп миқдорларидан паст бўлса, иш берувчи тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда – фарқнинг ўрнини қоплаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

Хусусий корхона кундалик харажатлар миқдорларини жамоа ёки меҳнат шартномасида белгилашга ҳақли, улар қонунчиликда белгиланган меъёрлардан фарқ қилиши мумкин. Бунда шуни қайд этимиз :

  • ҳар қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат ходимнинг  ҳуқуқий ҳолатини юқорироқ юридик кучга эга бўлган МҲҲга нисбатан ёмонлаштирмаслиги керак;
  • ҳеч бир ички ҳужжат, иш берувчининг якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжати ходимнинг ҳуқуқий ҳолатини МҲҲга нисбатан ёмонлаштириши мумкин эмас.

Шу боис иш берувчиларга ходимларга кундалик харажатларни қонунчиликда белгиланган меъёрлардан кам бўлмаган миқдорда қоплашни тавсия этамиз.

Эътибор беринг

Қонунчиликда белгиланган меъёрлардан ортиқча кундалик харажатлар учун ҳақ меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар таркибидаги компенсация тўловларига киради  . Уларга:
  • ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади  ;
  • агар сиз уларнинг иқтисодий жиҳатдан оқланганлигини исботлай олмасангиз, фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланмайдиган харажатлар деб эътироф этилиши мумкин .

 

 

 

 

Хизмат сафари бўйича ҳисоб-китоблар Хизмат сафари бўйича ҳисоб-китоблар Хизмат сафари бўйича ҳисоб-китоблар /uz/publish/doc/text202523_hususiy_korhonalar_qonunchilikda_belgilangan_kundalik_harajatlar_meerlarini_qullashi_shartmi