ДСҚ январь учун ЭҲФ топшириш муддатларини узайтирди (воситачилик шартномаси, олдиндан тўлов ва кредит)

preview

ДСҚ аҳолига воситачилик шартномаси, бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит) ва олдиндан тўлов (бўнак) асосида товарлар ва хизматларни реализация қиладиган хўжалик юритувчи субъектларда 2022 йил январь учун айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС бўйича ҳисоботларда автоматик тарзда акс эттирилган онлайн-НКМ ва виртуал кассалар маълумотларини олиб ташлади. Ушбу айланмалар ҳисоботларда қандай акс эттирилди ва энди солиқ тўловчилар нима қилишлари даркор?

 

Ушбу айланмалар  қуйидагилар асосида тақдим этилган ҳисоботларга киритилди:

  • онлайн-НКТ орқали товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган солиқ солинадиган даромадга бир томонлама ЭҲФ;
  • комитентга кўрсатилган хизматлар учун стандарт (икки томонлама) ЭҲФ.

 Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомдаги муддатларда ушбу ЭҲФларни тақдим этмаган солиқ тўловчилар учун ДСҚ белгиланган муддатларни 2022 йил 14 февралга қадар узайтирди.

Айрим тадбиркорларда автоматик тарзда акс эттиришда онлайн-НКМ бўйича айланмалар турли сабабларга кўра нотўғри ўтганлиги боис шундай қарорлар қабул қилинди.

Келгусида:

  1. Агар сизда юқорида кўрсатилган муаммолар юзага келса - ТХКМга мурожаат қилинг ва ўз онлайн-НКМ ва виртуал кассангизни қайта созланг.
  2. Комитентлар  шахсий кабинетларида ўзларининг барча воситачиларини рўйхатдан ўтказишлари керак.
  3. Воситачилик шартномаси бўйича реализация қилинган товарлар (хизматлар) чекларида коминентнинг СТИРи кўрсатилиши зарур.
  4. Товарларни олдиндан тўлов асосида реализация қилишда - дастлаб бўнак чеки берилади, унда харидордан қабул қилинган сумма кўрсатилади. Тўлиқ ҳисоб-китобда эса - товарнинг (хизматнинг) тўлиқ қиймати билан сотиш чеки берилади.
  5. Товарларни бўлиб-бўлиб тўлаш асосида (ёки кредитга) реализация қилишга оид шартномани тузишда ва товарни харидорга беришда сотиш чеки берилади, унда шартнома бўйича тўлиқ сумма кўрсатилади. Кредитни сўндириш ҳисобига тўловларни қабул қилишда эса - тўловнинг аниқ суммаси кўрсатилган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлаш чеклари берилади.

Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги янги сервислар тадбиркорларга бунда ёрдам беради.

Сотишда комитентнинг СТИРини кўрсатмаган воситачилар “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг “Чекка тузатиш киритиш” менюси ёрдамида чекка тузатиш киритишлари мумкин.

“Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг “Кредит ва бўнак чеки” менюси ёрдамида бўнак тўловлари бўйича чекларга ва кредит бўйича ҳисоб-китобларга кириш имконияти мавжуд.

Манбага бу ерда ва бу ерда қаранг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади