2022 йил январь ойи учун бош бухгалтер режаси

preview

Ўтган йил бухгалтерлар учун оддий йил бўлмади. 2022 йилда ҳам уларни бир талай ишлар кутмоқда. Кўпгина ўзгартиришлар параллел равишда киритилаётганлиги сабабли босқичма-босқич бухгалтерия «штаб-квартира»га, ходимлари эса IT-йўналишидаги махсус ҳарбий гуруҳга айланиши тайин. Кодлар, пароллар, шартли белгилар… Буларнинг ҳаммаси бир кишининг зиммасида бўлади.

Buxgalter.uz турли муҳим воқеа-ҳодисалар оқимида ҳамда иш жараёнида бирор-бир асосий ишни ёддан чиқармаслигингиз учун январь ойи «эслатмаси»ни тузди.

 

Эътибор беринг
Мана, навбатдаги янгиликлар... 30.12.2021 йилдаги ПҚ-73-сон қарорга ҳамда МВ ва ДСҚнинг 30.12.2021 йилдаги 06/04-01-01-32/2987-сон ахборот хабарига мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва солиқни тўлаш, 2022 йил учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиш ва мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни 2022 йил 31 январга кўчирилди. Тегишли ўзгартиришлар, тушунтиришлар ва ҳаволалар қуйида – 9-10 январь саналарида келтирилган.

 

1. 1 январга қадар 2022 йил учун бухгалтерия ва солиқ ҳисоби сиёсатини тасдиқланг  .

Мазкур нормага риоя этмаганлик учун МЖТКнинг 175-1-моддасига асосан 5–10 БҲМ, бир йил мобайнида маъмурий жавобгарликка такроран жалб этилганда – 10–20 БҲМ миқдорида жарима санкциялари назарда тутилган.

 

2. Нархни шакллантиришни унутманг

Товарларга (хизматларга) нарх белгилаш масалалари юзасидан трансферт нарх шаклланиши бўйича СКдаги нормалар СК VI бўлими кучга киритилишини ҳисобга олган ҳолда бухгалтерия ходимларини фаол равишда ишга жалб этишга тўғри келади. 2022 йил 1 январдан бошлаб ўзаро боғлиқ шахслар билан тузилган битимларда бозор нархларидан четлашишлар аниқланган тақдирда солиқ органлари қўшимча солиқларни ҳисоблашга ҳақли бўлади.

 

3. Е-aktiv ва E-ijara тизимларида ишлашга тайёргарлик кўринг

Иккала тизим 2022 йил 1 январдан бошлаб мажбурий тартибда фойдаланишда бўлади.

Е-ijara тизими ёрдамида солиқ органлари солиқ тўловчиларни ижара шартномаларини ўз вақтида тузишлари, ҳақиқатда жойлашган жойи, ижарага олинадиган майдоннинг «минимал квадратура»си мезонлари, ижара тўловининг энг кам ставкалари юзасидан назорат қилишлари мумкин бўлади.

Е-aktiv (e-ombor) тизими ТМҚ, асосий воситалар ва НМА кирим ва чиқими билан боғлиқ барча операцияларни кузатиб боради, корхона омбори ҳам кузатувда бўлади.

1 январга қадар:

  • корхоналар омборлари ва активларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказилиши (барчаси аниқлаштирилиши ва санаб чиқилиши) лозим;
  • ДСҚнинг янги ресурсларига киритиш учун – фойдаланиш ҳуқуқи: қўшимча ЭРИ олиш, бухгалтерия дастурларидан (1С, 1UZ) маълумотларни топиш ва танлаб олиш, корхонага оид маълумотлар махфийлигини ҳимоялаш тўғрисидаги ва бошқа маълумотларни олиш мақсадларида локал ҳужжатлар тузилиши лозим;
  • қайси ходимлар янги тизимлар билан ишлашини, бунинг учун бухгалтерия штатини ошириш-оширмасликни белгилаш лозим. 

4. 2021 йил якунлари бўйича молиявий ҳисоботни топширинг

Ҳисоботни топшириш муддатлари ўзгартирилмади: 15 февраль ва 25 март (чет эл капитали иштирокидаги корхоналар учун) .


5. 2021 йил ва 2022 йил январь ойи учун статистика ҳисоботи 2022 йил учун тасдиқланган янги шакллар бўйича топширилади

Бунда сизга қуйидаги материаллар ёрдам беради:

 

6. Субъект жойлашган жой бўйича экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларига Атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари суммалари ҳисоб-китобини 25 январдан кечиктирмай тақдим этинг

Атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловлари қуйидагилар томонидан тўланади :

  • атроф- муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлайдиган ва чиқиндиларни жойлаштирадиган юридик шахслар;
  • юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни меъёридан ортиқча чиқариб ташлайдиган жисмоний шахслар; 

Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш тоифалари 7.09.2020 йилдаги 541-сон ВМҚга 1-иловада белгиланган.

Эътибор беринг

Компенсация тўловлари ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатлари :

  • I ва II тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар – ҳар чоракда 1 марта,  ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача;
  • III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар – ҳар йилда 1 марта,  ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача.

Тўлов муддатлари:

  • I ва II тоифага мансуб компенсация тўловчи субъектлар ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача аванс компенсация тўловини амалга оширадилар ;
  • III ва IV тоифаларга мансуб тўловчилар компенсация тўловлари йилига 1 марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 5 февралигача тўлайдилар .
Эътибор беринг

Муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1%и миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50%идан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилади .

2021 йил учун экология бўйича ҳисобот қандай тақдим этилиши ҳақида батафсил биз чоп этган материалда ўқишингиз мумкин.


7. 2021 йил учун солиқ ҳисоботини топширишга кечикманг, муддат 2022 йил январда тугайди, шунингдек декабрь ойи учун солиқларни ва январь ойи учун бўнак тўловларини тўланг

Қуйидаги саналар:

 5 январь:

  • 2021 йил декабрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни ;
Эътибор беринг
2021 йил декабрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни янги йил байрами муносабати билан 10 январга (СК 5-моддаси 7-қисмига мувофиқ 11 январга қадар) кўчирилади.
  • 2021 йил декабрь ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар бўйича (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни

 

9 январь

  • Жами даромади жорий ҳисобот давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан кутилаётган ҳажмдан келиб чиқиб, 2022 йилнинг I чораги учун фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни 
Эътибор беринг
9 январь дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни 10 январга кўчирилади .
  • 2022 йил учун қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги  (30.12.2021 йилдаги ПҚ-73-сон қарорнинг 15-бандига мувофиқ ҳисоботларни тақдим этишнинг сўнгги куни 2022 йил 31 январга кўчирилади);
  • 2022 йил январь ойи учун қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини айланмадан солиқ тўловчи ҳисобланмайдиганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, айланмадан  солиқ  тўловчилар томонидан эса 2022 йилнинг I чораги учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни (МВ ва ДСҚнинг 30.12.2021 йилдаги 06/04-01-01-32/2987-сон ахборот хабарига мувофиқ солиқларни тўлашнинг сўнгги куни 2022 йил 31 январга кўчирилади);
  • 2022 йил январь ойи учун алкоголь маҳсулотлари чакана савдоси билан шуғулланадиган ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни (СК 460-м. 5-қ., 29.12.2021 йилдаги ЎРҚ-741-сон Қонун таҳририда) .
  • 2022 йил учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни (30.12.2021 йилдаги ПҚ-73-сон қарорнинг 15-бандига мувофиқ маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни 2022 йил 31 январга кўчирилади).
Эътибор беринг

30.12.2021 йилдаги ПҚ-73-сон қарорнинг 15-бандига мувофиқ солиқ тўловчиларга қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

  • 2022 йил 1 февралга қадар 2022 йил учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани кўчмас мулк объектларига 1 кв.м минимал қиймат миқдорини ҳисобга олмаган ҳолда тақдим этиш; 
  • 2022 йил 1 апрелга қадар кадастр органларида кўчмас мулк объекти майдонларини таққослашни амалга ошириш, 2022 йил учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисидаги аниқлаштирилган маълумотномани пеня ҳисоблаш кўринишидаги жавобгарлик чораси қўлланилмаган ҳолда тақдим этиш; 
  • 2022 йил 1 октябрга қадар кўчмас мулк қийматини баҳоловчи ташкилотни жалб қилган ҳолда мустақил баҳолашни ўтказиш ва 2022 йил учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома ва баҳолаш ҳисоботини солиқ органларига тақдим этиш. Бунда кўчмас мулк объектларини мустақил баҳолаш ўтказиш режалаштирилганлиги тўғрисида 2022 йил 1 апрелга қадар солиқ органларини хабардор қилиш шарт; 
  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботларини 2022 йил 1 февралга қадар тақдим этиш. 

ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлигига ҳар бир кўчмас мулк объекти қийматини мустақил баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотларнинг доимий асосда маълумотлар базасига киритилишини таъминлаш топширилган. 


10 январь

  • мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиганлар томонидан 2022 йил январь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, айланмадан  солиқ тўловчилар томонидан эса ҳар чоракнинг учинчи ойи 10-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни (30.12.2021 йилдаги ПҚ-73-сон қарорнинг 15-бандига мувофиқ бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни 2022 йил 31 январга кўчирилади). 
  • 2021 йил декабрь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни ;
Buxgalter.uz тавсия қилади
  • Кимлар акциз солиғини тўлайди, ҳисобот қандай тақдим этилади ва солиқ қандай тартибда тўланади.
  • 2021 йил декабрь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни .
  • 2021 йил декабрь ойи учун алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан «Соғлом турмуш тарзи» платформаси ғазначилик ҳисобварағига йиғим бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва йиғимни тўлашнинг сўнгги куни .

 

14 январь: 

  • 2021 йил декабрь ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2022 йил учун сув етказиб беришни амалга оширувчи юридик шахслар томонидан водопровод тармоғига сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан келиб тушадиган сув ҳажмларининг нисбати тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни .

 

15 январь:

  • 2022 йил январь ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади   .
Эътибор беринг
15 январь дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида айтиб ўтилган ҳисоботларни тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни 17 январга кўчирилади .

 

19 январь:

  • 2022 йил учун Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни ;
  • Ўзбекистонда доимий муассаса орқали фаолият юритадиган норезидент юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни .

 

20 январь: 

  • 2021 йил декабрь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни   ;
  • 2021 йилнинг IV чораги учун товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш бўйича айланмаси бир ойда 1 млрд сўмдан ошмайдиган ҚҚС тўловчилар томонидан ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни
  • солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан 2022 йил январь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни ;

  • 2021 йил декабрь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади   ;
  • 2021 йил декабрь ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни   ;
  • 2021 йил IV чораги учун электрон шаклда хизматлар кўрсатадиган чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни
  • 2021 йил декабрь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади   .
  • 2021 йил декабрь учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва солиқни тўлаш

__________________________

ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этади


23 январь: 

  • 2022 йил январь ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни .
Эътибор беринг
Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди .
Эътибор беринг
23 январь дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида айтиб ўтилган ҳисоботларни тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни 24 январга кўчирилади .

 

25 январь:

  • 2021 йил декабрь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .

 

30 январь: 

  • 2021 йилда тўлов манбаида солиқ солинмаган моддий наф тарзидаги даромадларни олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни .
Эътибор беринг
30 январь дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида айтиб ўтилган ҳисоботларни тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни 31 январга кўчирилади .

Татьяна ЛИМАРЕВА,

«Норма» компанияси эксперти.