2024 йил октябрь ойи учун бош бухгалтер режаси

preview

Барчага куз фаслида яхши кайфият тилайман! Ва ҳамма нарса режа бўйича бўлсин.

Октябрдаги назорат саналарини ўтказиб юбормаслик учун buxgalter.uz нинг бош бухгалтер режасидан фойдаланинг. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволалар илова қилинган!

Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь, сешанба – иш ҳафтаси турига қарамай, барча ходимлар учун байрам ва дам олиш куни.

Эътибор беринг

2024 йилга тасдиқланган қўшимча дам олиш кунлари ва кўчириш кунлари ҳақида батафсил бу ерда ўқинг.

 

Эътибор беринг

Муҳим саналарни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг ва бизнинг эслатмаларимизга эътибор беринг!

 

4 октябрь:

  • танлов асосида текширувга тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар учун 2024 йилнинг III чораги учун 4-kb (qurilish, savdo, xizmat) шакли бўйича статистик ҳисоботни топширишнинг сўнгги куни. Босқичма-босқич кўрсатма бу ерда.

 

5 октябрь –  (7 октябрга кўчирилади, чунки 5 октябрь – шанба**):

  • банклар томонидан 2024 йил сентябрь ойида норезидентларга тўланган даромадлар (дивиденд ва фоизлар кўринишидаги даромадлар бундан мустасно) бўйича фойда солиғини тўлашнинг сўнгги куни .

 

8 октябрь:

  • 2024 йил сентябрь ойида натура шаклида тўланган даромадлар бўйича ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни .

 Натура шаклида даромад тўланганда ҳисобланган солиқ суммаси даромад тўланган ойдан кейинги ойнинг 5 куни ичида тўланади*.

 

 

9 октябрь:

  • умумий овқатланиш корхоналари ва чакана савдо корхоналари томонидан 2024 йил октябрь ойи учун алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни .

 

 

10 октябрь:

  • 2024 йил сентябрь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисобот топшириш ва тўлашнинг сўнгги куни ;

 

 

  • Марказий қимматли қоғозлар депозитарийси томонидан 2024 йил сентябрь ойида ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акциялар бўйича битимлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни ;
  • айланмадан солиқ тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2024 йил октябрь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни .

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

 

Айланмадан олинадиган солиқ тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2024 йил октябрь ойи учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни .

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар.

 

 

  • Юридик шахсларнинг 16 ёшгача  ногиронлиги бўлган болага ота-онанинг бирига қўшимча дам олиш куни учун тўланган харажатларни қоплаш учун Пенсия жамғармасидан маблағ (нафақа) олиш учун 2024 йил август ойи учун ариза тақдим этишнинг сўнгги куни  .

Эслатма: 16 ёшгача  ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онанинг бирига ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга ойда бир кунлик қўшимча дам олиш куни берилади. Бу кун учун иш берувчи давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан бир кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўлайди .

 

14 октябрь:

  • 2024 йил сентябрь ойи учун ЖШДС бадаллари бўйича реестрларни тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни .

 

 

15 октябрь:

  • жорий солиқ давридан олдинги солиқ даврида тузатишларни ҳисобга олган ҳолда жами даромади 10 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан кутилаётган фойдадан келиб чиққан ҳолда 2024 йилнинг IV чораги учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни  ;

 

 

  • 2024 йил сентябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот топшириш ва тўлаш.

ЖШДС жисмоний шахсга даромад тўлаш билан бир вақтда, лекин, солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади  .

Ижтимоий солиқ ҳам солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмасдан тўланади .

 

 

  • 2024 йил октябрь ойи учун қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни.

Солиқ тўловчилар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан бошлаб қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни тўлайдилар ;

 

Тавсия қиламиз

 

  • 2024 йил сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот топшириш ва тўлашнинг сўнгги куни (ҳисобот топширишдан озод қилинган қатъий суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари бундан мустасно)  ;

 

 

  • Айланмадан солиқ тўловчилар томонидан 2024 йил сентябрь ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни  .

 

 

17 октябрь:

  • айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2024 йил ноябрь ойидан бошлаб қатъий суммада солиқ тўлашга ўтиш тўғрисида билдиришнома топширишнинг сўнгги куни* .

Бунда солиқ тўловчилар навбатдаги солиқ даври (календарь йили)дан бошлаб қатъий суммада солиқ тўлашдан воз кечиш ва СК 467-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ставкалар бўйича айланмадан солиқ тўлашга ўтиш ҳуқуқига эга. Бунинг учун навбатдаги солиқ даври (календарь йили) бошланишидан камида 10 кун олдин рўйхатдан ўтган жойидаги солиқ органларига бу ҳақда билдиришнома топшириш лозим .

 

 

20 октябрь - (21 октябрга кўчирилади, чунки 20 октябрь – якшанба**):

  • 2024 йил сентябрь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисобот топшириш ва тўлашнинг сўнгги куни ;

 

 

  • 2024 йил сентябрь ойи учун ҚҚС тўловчи солиқ агентлари томонидан ҚҚС бўйича ҳисобот топшириш ва тўлашнинг сўнгги куни :

– чет эл шахсларидан харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ;

 – давлат мулки билан операциялар бўйича .

Солиқ агентлари – ҚҚС тўловчи бўлмаганлар солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай ҳисобот тақдим этадилар ;

 

 

  • 2024 йилнинг III чораги учун жисмоний шахсларга электрон шаклда хизматлар кўрсатадиган чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС бўйича ҳисобот топшириш ва тўлашнинг сўнгги куни СК 280–281-м..

Агар чет эл юридик шахслари юридик шахсларга, шу жумладан Ўзбекистонда доимий муассаса орқали фаолият кўрсатаётган норезидентларга электрон хизматлар кўрсатса, бундай хизматларни сотиб олувчилар – солиқ агентлари ҚҚС тўлайдилар ва ҳисобот топширадилар .

 

 

  • 2024 йилнинг III чораги учун фойда солиғи бўйича ҳисобот топшириш ва тўлаш  .

 

Бюджет ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, истеъмол кооперативларидан ташқари, фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботини солиқ даври якуни бўйича (2024 йил учун – йилда бир марта) тақдим этадилар. Агар ўтган солиқ даври якуни бўйича солиқ тўловчида жами даромад бўлмаса, солиқ ҳисоботини тақдим этиш талаб этилмайди .

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботини топширадилар ва солиқни йилда бир марта – ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тўлайдилар ;

 

 

  • солиқ даври учун солиқ суммаси 200 БҲМдан ортиқ бўлган айланмадан солиқ тўламайдиган юридик шахслар томонидан 2024 йил октябрь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни.

Солиқ даври учун солиқ суммаси 200 БҲМдан кам бўлган айланмадан солиқ тўламайдиган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

 

  • 2024 йил сентябрь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича ҳисобот топшириш. Солиқнинг ўзи норезидентга даромад тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади ;

 

 

  • Солиқ агентлари томонидан (ҳисобот топширишдан озод қилинган қатъий суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бундан мустасно) 2024 йил сентябрь ойи учун дивидендлар ва фоизлар бўйича солиқ суммаси тўғрисида ҳисобот топширишнинг сўнгги куни.

Солиқнинг ўзи дивидендлар ва фоизлар тўланадиган санадан кечиктирмай бюджетга тўланади  ;

 

 

  • Юридик шахслар томонидан 2024 йил сентябрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисобот топшириш ва тўлашнинг сўнгги куни ;

 

 

  • 2024 йилнинг III чораги учун фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир махсус рента солиғи бўйича ҳисобот топшириш ва тўлашнинг сўнгги куни (солиқ базаси – рента даромади мавжуд бўлганда) .

Рента зарари мавжуд бўлганда ҳисобот йилда бир марта – солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тақдим этилади.

 

 

  • ҚҚС тўловчилар томонидан 2024 йил сентябрь ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни  .

 

 

23 октябрь:

  • 2023 йил учун тузатишларни ҳисобга олган ҳолда жами даромади 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар томонидан 2024 йил октябрь ойи учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни  .

Агар ойлик бўнак тўлови суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, тегишли чоракда бўнак тўловлари амалга оширилмайди.

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилган солиқ тўловчилар, агар жорий чорак давомида уларнинг жами даромади 10 млрд сўмдан ошса, бундай ошиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин ойлик бўнак тўловларини тўлайдилар .

 

 

25 октябрь:

  • 2024 йил сентябрь ойи учун меҳнатда жароҳатланиш ёки касб касаллиги оқибатида тайинланган пенсияларни тўлаш бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .

* Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар календарь кунларида белгиланмаган бўлса, иш кунларида ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни ҳисобланади .

** Агар муддатнинг охирги куни қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш куни муддат тугайдиган кун ҳисобланади  .

 

 


Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари /en/publish/doc/text203063_2024_yil_oktyabr_oyi_uchun_bosh_buhgalter_rejasi