Маслаҳатлар

2021 йил июль ойи учун бош бухгалтернинг режаси

28.06.2021

Жазирама ёзнинг июль ойи, 2021 йилнинг II чораги учун ҳисобот топшириш пайти келдиБухгалтерга кўмак сифатида buxgalter PRO базасида ҳисоботнинг янги шакллари ҳисобга олинган ҳолда, Молия вазирлиги ва «Норма» компанияси мутахассисларининг тавсиялари жойлаштирилган. Улар ҳисоботларни топширишда ёки ҳисоб-китобларни қайта тақдим этишда тўғри йўл тутишга ёрдам беради. Режага нималар киритилганлигини кўриб чиқамиз.


5
июль:

  • 2021 йил июнь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни ;
Эътибор беринг!
Қандай ҳолатларда ва ким томонидан ЖШДС тўланиши лозимлиги ҳақида бу ерда ўқинг.
  • 2021 йил июнь ойида банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни .


9 июль
 

  • 2021 йилнинг III чораги учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан кутилаётган фойда суммасидан келиб чиққан ҳолда фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловлари суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этишнинг сўнгги куни
Эътибор беринг!

Маълумотнома келгуси чорак биринчи ойининг 10 санасига қадар, яъни:

  • III чорак учун – 10 июлга қадар;
  • IV чорак учун – 11 октябрдан кечиктирмай тақдим этилади 
  • айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалигига  мўлжалланмаган ерлар учун 2021 йил июль ойи учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2021 йилнинг III чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни .


10 июль

  • мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2021 йил июль ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Айланмадан солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади ;
 Эътибор беринг!
Мол-мулк солиғи бўйича ҳисобот қандай топширилиши ва солиқ қандай тартибда тўланиши ҳақида бу ерда қаранг.
  • 2021 йил июнь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни ;
Эътибор беринг!
Акциз солиғини тўловчилар, ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби ҳақида бу ерда ва бу ерда ўқинг.
  • 2021 йил июнь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни .
  • 2021 йил июнь ойи учун алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан «Соғлом турмуш тарзи» платформаси ғазначилик ҳисобварағига йиғим бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва йиғимни тўлашнинг сўнгги куни .
Эътибор беринг!
10 июль дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли солиқларни тўлашнинг сўнгги куни 12 июлга кўчирилади.  .

14 июль: 

  • 2021 йил июнь ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни ;

15 июль:

  • 2021 йил июнь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни   
  • 2021 йил июль ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади .
Эътибор беринг!
Хизматлар чет эллик якка тартибдаги тадбиркор томонидан кўрсатилганда, кимга ва қандай солиқлар тўланиши ҳақида бу ерда ўқинг.
  • 2021 йилнинг II чораги учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни .

20 июль:

  • 2021 йил июнь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2021 йилнинг II чораги учун товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаси ойига 1 млрд сўмдан ошмайдиган солиқ тўловчилар томонидан ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни
  • 2021 йилнинг II чораги учун фойда солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни.

Бунда бюджет ташкилотлари ва ННТлар томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи солиқ даври якунларига кўра тақдим этилади (2021 йил учун – йилда бир марта), бундан матлубот кооперативлари мустасно. Бунда ўтган солиқ даври якунлари бўйича жами даромад мавжуд бўлмаган тақдирда солиқ ҳисоботини тақдим этиш талаб қилинмайди.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тақдим этилади ва тўланади   ;

Эътибор беринг!
Фойда солиғи бўйича имтиёз ҳисоботда қандай акс эттирилиши ҳақида бу ерда ўқинг.
  •  2021 йил июль ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни; 

Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 2021 йилнинг II чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар ;

  • 2021 йил июнь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади ;
Эътибор беринг!
Қандай ҳолатларда чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС тўланиши ҳақида батафсил бу ерда ўқинг.
  • 2021 йил июнь ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни. . Бунда Ҳисоб-китоб ортиб бормайдиган якун билан, айнан 2021 йил июнь ойи учун кўрсаткичлар асосида тўлдирилади ; ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этади
Эътибор беринг!
Чет эллик шахслардан товарлар ва хизматлар олинганда солиқ агенти томонидан ҚҚС қандай ҳисобланиши ҳақида бу ерда батафсил ёзилган.
  • 2021 йилнинг II чораги учун электрон шаклда хизматлар кўрсатадиган чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни
  • 2021 йил июнь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
Эътибор беринг!
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ кимлар томонидан ва қандай тўланиши ҳақида батафсил тавсияларни бу ерда ўқинг.
  • 2021 йил июнь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади .

23 июль: 

  • 2021 йил июль ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни .

Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди .

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди .

Эътибор беринг!
Кимлар фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўловчилар эканлиги ҳақида бу ерда ўқинг.

24 июль:  

  • 2021 йилнинг II чораги учун молияий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни*

*Қуйидагилар бундан мустасно:

- чораклик ҳисоботни ҳисобот чораги тугаганидан кейин 40 кун мобайнида тақдим этадиган вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар;

- молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари бундан мустасно;

- молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари;

- молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар

Эътибор беринг!
24 июль дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли солиқларни тўлашнинг сўнгги куни 26 июлга кўчирилади. . .
Эътибор беринг!
МҲХС бўйича ҳисоботни шакллантириш тартиби тўғрисида батафсил тавсияларимизда – бу ерда қаранг.

25 июль: 

  • 2021 йил июнь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .

Қуйидагиларни ёддан чиқарманг!

Эътибор беринг!

Ҳисобварақ-фактурани, шунингдек бажарилган ишлар далолатномаларини ўз вақтида имзоланг ва тақдим этинг, ушбу таомилни ҳисобот даврининг сўнгги кунларига қолдирманг:

  • етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ЭҲФ 10 календарь кун мобайнида тасдиқланиши ёки сабаблар кўрсатилган ҳолда рад этилиши лозим;
  • белгиланган муддатда харидор томонидан тасдиқланмаган ёки рад этилмаган ЭҲФ тасдиқланган ҳисобланади.
ЭҲФни расмийлаштириш ва қабул қилиш учун белгиланган муддатнинг сўнгги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ёки ишланмайдиган кунга тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб дам олиш ёки ишланмайдиган кундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади .
Эътибор беринг!
Қандай ҳолатларда ЭҲФни расмийлаштирмаслик ёки қоғоз шаклида расмийлаштириш мумкинлиги ҳақида бу ерда ва бу ерда ўқинг.

ЭҲФ операторингизнинг сайтидаги шахсий кабинетда бошқа операторларнинг хизматларидан фойдаланадиган контрагентлар томонидан сизга тақдим этилган ЭҲФни кўришингиз мумкин. Бунинг учун my.soliq.uz даги «ЭҲА операторини танлаш» хизматига киринг. ЭҲФ операторингизни танланг ва «Сақлаш» тугмасини босинг. Сўнгра роуминг тизими ЭҲФ операторингизни синхронлайди ва сиз бошқа ЭҲФ операторлари орқали контрагентлар юборадиган барча ЭҲФларни кўришингиз мумкин бўлади.

Эътибор беринг!

ЭҲФ қандай шаклда ва қайси муддатларда тақдим этилиши ҳақида бу ерда ўқинг.

Электрон ишончнома қандай расмийлаштирилиши ва электрон шартнома қандай тартибда рўйхатдан ўтказилиши ҳақида бу ерда ва бу ерда ўқинг.

 

Татьяна ЛИМАРЕВА,

«Норма» компанияси эксперти.

Эътибор беринг! 
Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь