Карантин чора-тадбирлари иқтисодий фаолликнинг сусайишига ва, бунинг оқибатида, – ғазнага келиб тушадиган тушумларнинг камайишига олиб келди. Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган 1 июль ҳолатига Давлат бюджети даромадларининг ижроси бўйича шарҳдан шундай хулосага келиш мумкин. «Норма» етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВ ушбу шарҳни батафсил ёритиб берди. ...
CIMA халқаро квалификацияси МДҲ мамлакатларида тобора талабгир бўлиб бормоқда. У Буюк Британиянинг Бошқарув ҳисоби бўйича мутахассислар халқаро ассоциацияси томонидан ишлаб чиқилган ва бутун дунёда тан олинган. «Norma» ПРМда 6 август куни соат 19.00 да ташкил этиладиган очиқ тақдимот маросимида CIMA ва имтиҳонга тайёрлаш курси билан танишиш имконига эга бўласиз. ...
Шу кунларда buxgalter.uz ДСҚ томонидан II чоракдан бошлаб молиявий ҳисоботни тўлдириш чоғида маълумотларни сўм бирлигида кўрсатиш талаби билан боғлиқ қатор саволларни қўйганди. Қўшимча тушунтиришлар олиш учун биз ДСҚ ахборот хизматига мурожаат қилдик. Натижада идора хабар эълон қилди, ундан маълумотларни барибир “минг сўм”да кўрсатиш зарурлиги келиб чиқади. Тўғрисини айтганда, мамнунмиз! ...
Капитал бозорини ривожлантириш Агентлиги ҳамда “Тошкент” РФБ акциядорлик жамиятларига қўшимча акциялар чиқариш ҳамда уларни олиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхатини ёпиш санасини белгилаш тўғрисидаги қарорлар бўйича ахборотни тўғри ошкор этишни тавсия қилади. Акс ҳолда акциядорлар ҳуқуқлари чекланади. ...
ҚҚС, айланмадан олинадиган солиқ, ЖШДС, фойда солиғи, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва дивиденд солиғи бўйича яқин кунларда топширилиши лозим бўлган ҳисоботларни энди 2020 йилнинг 22 июлига қадар топшириш мумкин. Бу ДСҚнинг my.soliq.uz Электрон солиқ хизматлари порталида содир бўлган техник муаммолар вазиятида эълон қилинган хабаридан келиб чиқади. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ...
2 июль соат 9.00 га қадар рўйхатдан ўтинг ва «Norma» Профессионал ривожлантириш марказининг “Бошқарув ҳисоби” курси бўйича биринчи очиқ онлайн-машғулотда иштирок этинг. Сиз масофавий тизим ишини баҳолашингиз, ўқитувчи Марина ВАНИНА ва унинг ўқитиш услубияти билан танишишингиз мумкин бўлади. Ўқув курси учун бугун – 1 июлда тўлов амалга оширилган тақдирда – 290 минг сўм миқдорида чегирмага эга бўлиш мумкин. ...
1 июлдан бошлаб Тошкент шаҳридаги умумбелгиланган солиқларни тўловчиларга Шаҳар солиқ бошқармаси хизмат кўрсатади. 1 октябргача минтақалардаги тегишли функциялар вилоят солиқ бошқармалари зиммасига юклатилади. Буларнинг барчаси солиқларни тўлаш, ҳисоботларни топширишга оид мавжуд амалиётга ва солиқ органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишни талаб этувчи бошқа ишларга қандай таъсир кўрсатиши ҳақидаги buxgalter.uz саволларига Тошкент шаҳар ШСБ ҚҚС бўлими бошлиғи Зафар ВАҲОБОВ жавоб берди: ...
Сўнгги икки-уч йил ичида CAP/CIPA ва CIMA халқаро сертификатларига эга бўлган бошқарув ҳисоби мутахассисларига бўлган талаб ортиб бормоқда, бунинг объектив сабаби бозор ислоҳотларидир. Ушбу сертификатларни олиш учун имтиҳонларга мутахассисларни қандай қилиб тезкор равишда, кам харажат сарфлаб, юқори сифатли билим ва тажриба эгаси этиб тайёрлаш мумкин? «Norma» ПРМ 1 июлдан бошланадиган «Бошқарув ҳисоби» онлайн курсларига ёзилишни таклиф этади. Бу курс ҳақида ўқув материали муаллифи, катта тажрибага эга бўлган молиявий директор Наталия КАТКОВА сўзлаб беради: ...
ҚҚС ҳисоб-китоби шаклида – «ҳисоб-китоб тури» тугмасида «ҳисоб-китоб» ва «қайта ҳисоб-китоб» бўлимларидан фарқли равишда «КТ қайта ҳисоб-китоби» ва «экспресс қайта ҳисоб-китоб» позициялари мавжуд. Бухгалтерларнинг ҳаммаси ҳам буни нима эканлигини яхши билмайдилар. Buxgalter.uz ДСҚ ахборот хизматида тушунтириш олди: ...
15 июнь куни 15.30 дан 18.00 га қадар “Бухгалтерия ҳисоби амалиёти” курсининг биринчи – бепул! – онлайн-машғулоти ўтказилади. Ташкилотчилар – “Norma” Профессионал ривожланиш маркази ва “Менталист” ўқув маркази. Ўқитувчи Наталия ТУРАЛИНОВА билан масофавий тизим ишини баҳолаш ва ўқув услубияти билан танишиш учун унда иштирок этинг. ...
Buxgalter.uz ҚҚС ҳисоб-китоби шаклида (шакл коди - 10006_14) 4 ва 5-иловалардаги баъзи қаторлар энди автоматик тарзда тўлдирилиши ҳақида ёзган эди, бу хатоларни олидини олишга кўмак бериши керак. Давлат солиқ қўмитаси ниҳоят ушбу масалада тушунарсиз бўлган жиҳатни тушунтирди. ...
Риэлторлик ташкилотлари кўчмас мулк бозорида қолишлари учун декабрда риэлторлик фаолиятининг Ягона электрон мультилистинги тизимига (ЯЭМТ) уланишлари керак бўлади. У мамлакатимиз ҳудудида сотиладиган барча кўчмас мулк тўғрисида батафсил маълумотларни ўз ичига олади ва бозор нархининг шаффоф тарзда шаклланишига кўмаклашиши даркор. ҚҲТБТ порталига қўйилган ҳужжат лойиҳасида шу хусусда гап бормоқда. ...