Шунингдек, муҳофазага лаёқатлилик ахборотини излаш вақти чекланди. Бу адлия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 1988-4, 08.10.2021 й.) билан назарда тутилган, у Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритди. ...
Хусусан, МЖТК 309-2-«Божхона тўғрисидаги конунчиликнинг бузилганлиги ДБҚнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (ЯААТ) орқали қайд этилган ҳолларда жарима солиш тўгрисидаги қарор» моддаси билан тўлдирилди. ЯААТ орқали қайд этилган божхона тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишлари бўйича жарима солиш ҳақидаги қарор ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз чиқарилади. ...
Бир қатор олиб кириладиган товарлар ва транспорт воситалари учун божхона божи бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2024 йил 1 январга қадар узайтирилди. Бу Президентнинг 30.09.2021 йилдаги “Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6318-сон Фармонида назарда тутилган. ...
Президент томонидан 15 сентябрь куни “Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ўзгартиришларнинг моҳияти - norma.uz портали шарҳида: ...
Президент томонидан 14 сентябрь куни “Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди. Norma.uz портали янгиликлар ҳақида батафсил ёзади: ...
Президентнинг 10.09.2021 йилдаги ПФ-6310-сон Фармони бир қатор божхона тартиб-таомилларини соддалаштиради. “Норма” портали янгиликлар ҳақида батафсил ёзди. ...
Электрон ҳисобварақ-фактураларда акс эттирилган имтиёзлар нафақат ҳужжатни шакллантиришда, балки кейинчалик у билан ишлашда ҳам кўриниши керак. Buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу позицияни солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА асослаб берди. ...
Президент томонидан 2021 йил 7 сентябрь куни “Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ҳужжат кредитлар ажратиш, божхона тўловлари бўйича кечиктириш, жарима санкцияларини тўхтатиш ва транспорт харажатларининг бир қисмини компенсация қилишни назарда тутади. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида. ...
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Президентининг 11.08.2021 йилдаги ПФ-6277 Фармони билан фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга бериладиган нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси (бундан буён – болалар нафақаси) тайинланади. Мазкур ва бошқа нафақаларни ПФ-6277 га мувофиқ тайинлаш ва ҳисоблаш қоидалари тўғрисида buxgalter.uz учун махсус “Норма” экспертлари, ҳуқуқшунослар Ленара ХИКМАТОВА ва Сардор ЖУМАШОВ гапириб беришди: ...