Бир қарашда ишончномани расмийлаштириш одатий иш. Бироқ у эътиборли бўлишни ва қонунчилик нормаларини тушунишни талаб қилади. Юридик шахснинг қандай ишончномалари бўлишини, Ўзбекистон қонунчилиги бўйича ушбу ҳужжатни қандай тўғри расмийлаштириш мумкинлигини ва бу масалада қачон нотариуссиз иш битмаслигини кўриб чиқамиз.
Шунингдек, сиз фойдаланишингиз мумкин бўлган ишончнома намуналарини ҳам тайёрладик: ...
Комитентнинг манфаатларини кўзлаб товарларни, хизматларни сотувчи ёки сотиб олувчи комиссионер унга ҳар ойлик ҳисоботни тақдим этиши керак. Амалиётда Ҳисобварақ-фактуралар тўғрисида низомда мустаҳкамлаб қўйилган ушбу талаб кўп ҳолларда бузилади.
Бундай ҳисоботларни қандай тузиш кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди: ...
Юридик шахсга тегишли автомобиль ЙҲҚни бузган ҳолда «камерага тушса», жарима ташкилотга келади. Бу ноқулай вазиятда нима қилиш керак, buxgalter.uz да кўриб чиқамиз: ...
Божхона қўмитасининг айрим хизматларини ЯИДХП орқали тезкор олиш мумкин. Шу жумладан – қайта расмийлаштириш ёки лицензия олиш, олиб ўтилаётган товарлар тўғрисида хабардор қилиш, божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлашни ёки кечиктиришни сўраш мумкин.
Қулайлик учун buxgalter.uz бундай онлайн божхона хизматларини қулай жадвалга жамлади. Булардан қай бири сизга керак бўлиши мумкинлигини текширинг: ...
Давлат органларининг кўчмас мулк билан боғлиқ кўплаб хизматларини масофадан туриб – ЯИДХП орқали олиш мумкин. Масалан, кадастр паспортини расмийлаштириш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш, турли маълумотномалар ва кўчирмалар олиш, қурилиш-монтаж ишлари тугаллангандан сўнг объектни фойдаланишга топшириш, ижара шартномасини рўйхатдан ўтказиш ва бошқалар.
Buxgalter.uz энг кўп талаб қилинадиган хизматлар рўйхатини, уларни ЯИДХПда бажариш тартиби ва нархини, муддатларини ҳамда бошқа муҳим тафсилотларни тузиб чиқди: ...
Агар компанияда ўз муҳри ёки штампини йўқ қилиш зарурати туғилса (масалан, тугатишда, қайта ташкил этишда ва бошқа ҳолларда), бу ҳақда далолатнома тузиш керак. Муҳрни йўқ қилиш ва жараённи ҳужжатли расмийлаштириш учун ким жавобгар ва ҳаммасини қандай тўғри ва қонуний равишда амалга ошириш кераклигини buxgalter.uz саҳифасида ўқинг.
Тушунтиришда 2025 йилнинг зарур ҳужжатлари намуналари, бутун жараённи расмийлаштириш бўйича йўриқнома, муҳрни сақлаш бўйича тавсиялар ва бухгалтер учун фойдали ҳаволалар мавжуд: ...
Билвосита солиқлар юридик ва жисмоний шахсларнинг даромадларидан тўғридан-тўғри олинмайди, балки сотиб олинадиган товар ва хизматлар нархига қўшилади. Билвосита солиқлар – бу қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ва акциз солиғидир.
Материалдан сиз қуйидагиларни билиб оласиз:
ҚҚС ва акциз солиғи тўловчиси ким эканлигини;
2025 йилда Ўзбекистонда қандай ставкалар ва билвосита солиқларни тўлаш муддатлари амал қилишини;
билвосита ва бевосита солиқлар нима билан фарқ қилишини. ...
Етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларни назорат қилиш – бухгалтернинг асосий вазифаларидан биридир. Мақолада етказиб берувчилар олдидаги мажбуриятлар қайси счётларда ҳисобга олинишини ва ўтказмалар учун қандай ҳужжатлар асос бўлишини кўриб чиқамиз: ...
Тошкент шаҳри корхоналари «Ўзсувтаъминот» сайтида юридик шахснинг шахсий кабинети орқали совуқ сув кўрсаткичларини юбориш имкониятини олдилар. Вилоятлардаги корхоналар учун эҳтимол, бу механизм ҳозирча мавжуд эмас, лекин албатта синаб кўриш мумкин...
Buxgalter.uz рўйхатдан ўтиш ва кўрсаткичларни юбориш тартибини аниқлаштирди: ...
Жисмоний шахснинг даромадлари тўғрисидаги маълумотнома - «оддий» кўринадиган ҳужжат. Лекин камдан-кам ташкилотда унинг бериш жараёни тўғри йўлга қўйилган. Бундай маълумотномадаги хатолар компания учун хавф туғдиради: ҳам солиқ органининг ортиқча эътибори, ҳам ходимларнинг шикоятлари. Бухгалтер маълумотномани қандай шаклда бериш, қачон унинг беришдан бош тортиш мумкин ва ходимдан ариза олиш ҳамда маълумотномани рўйхатга олиш керакми – буларни аниқ билиши муҳим. ...
Шартнома тузишдан олдин контрагентнинг ишончлилигини текшириш – лозим даражадаги эҳтиёткорлик тўғрисидаги қонунчилик талабидир. Компаниялар бизнес-ҳамкорнинг битим бўйича мажбуриятларини бажариш қобилиятига ишонч ҳосил қилиши керак.
Биз компанияни тез текшириш бўйича қадамма-қадам йўриқнома тайёрладик. Контрагентни текшириш хизматлари бўйича эслатма сизга фойдали бўлади. ...
My.gov.uz ягона интерактив давлат хизматлари портали – кўп жиҳатдан қулай воситадир. Лекин агар порталда «ўз ҳудудингизни» вақти-вақти билан текширмасангиз, у ноёб сюрприз ҳам қилиши мумкин. Рақамлаштиришнинг дастлабки босқичларининг камчиликлари, деб айтиш мумкин…
Ҳозир қанчалик кулгили эшитилса ҳам, лекин ушбу мақола муаллифи ўз оиласи таркибида 17 киши (ҳақиқатда учта ўрнига) топди, жумладан — 3 «она» ва 7 амалдаги «эр» (ва битта ҳам ажрашув йўқ). Бундай «кенгайтирилган» оила таркиби Soliq мобил дастуридаги «ота-оналар учун солиқ тўлаш» хизматида мол-мулк солиғи қарзи кутилмаганда қаердан пайдо бўлганини тушунишга уриниш вақтида аниқланди.
Buxgalter.uz нимани ва қаерда текшириш керак ва «бегоналар» билан нима қилиш мумкинлигини тушунтиради: ...
Агар сиз – янги ЯТТ бўлсангиз ва ШЖБПҲ учун бадал тўлаши ва ҳисобот топшириши керак бўлган ходимларингиз бўлса, сиз учун фойдали маълумот. «Халқ банки» ўзининг «INPS bo'yicha savollar» ТГ-гуруҳида рўйхатдан ўтиш масалалари бўйича қаерга мурожаат қилиш кераклиги ҳақида тушунтириш берди ва тадбиркорларнинг тез-тез бериладиган саволларига жавоб берди.
Buxgalter.uz қуйидагиларни эътиборга олишни тавсия этади: ...
Йил якуни – бу оддий расмиятчилик эмас, балки молиявий ҳисобот, солиқлар ва бизнес стратегиясига таъсир қилувчи муҳим босқич. Бу ишдаги хато жуда қимматга тушиши мумкин.
TA-VAT бухгалтерия компанияси асосчиси, МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича тренер Александра ТОЛМАЧЕВА бухгалтерлар учун барча асосий қадамлар ва уларга изоҳлар билан аъло даражадаги чек-варақ тайёрлади: ...
Бизнесни тугатиш – пухта режалаштиришни талаб қиладиган мураккаб жараён. Таъсисчилар учун мулкни қандай тўғри тақсимлаш, солиқ хавфларидан қочиш ва қонунчиликка риоя қилиш муҳим. Ушбу мақолада биз асосий қадамлар ва тавсияларни кўриб чиқамиз. ...
«2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун билан кўчмас мулк ва автотранспортни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди. Шу билан бирга, маҳаллий ҳокимият органларига туман ва шаҳарларнинг иқтисодий ривожланиш даражасига қараб кўчмас мулк бўйича ижара ставкаларига оширувчи коэффициентларни жорий этиш ҳуқуқи берилган.
Buxgalter.uz илтимосига кўра оширувчи коэффициентлар билан ижара тўлови ставкаларини қўллаш тартибини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ХАМРОЕВ тушунтириб берди: ...
Ўзбекистонда ҳар бир тадбиркорлик субъекти ИФУТ кодига эга – бу фаолият турини акс эттирувчи беш хонали рақам. Бу код нафақат статистика учун керак, балки компания мақомини аниқлаш, имтиёзлар ҳуқуқи, тендерларда иштирок этиш учун ҳам қўлланилади.
Компаниянинг ИФУТ кодини қандай билиш ва нега контрагентларда уни текшириш кераклигини айтиб берамиз. ...