ЭҲФ
Дата публикации 08.09.2022
“Ўзбекистоннинг резиденти бўлган иккита компания - топшириқ (воситачилик) шартномасини тузишди. Бир компания бошқа компаниянинг буюртмаси бўйича чет элда буюртмачининг маблағлари ҳисобидан ускуна сотиб олиш мажбуриятини олди. У маҳсулотни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатларни, шу жумладан - барча зарур тўловларни амалга оширди, буюртмачи юкни олувчи ҳисобланади. Буюртмачида БЮД ИМ-40 кирувчи ҳисобварақ-фактуралар реестридан ўтди. Бироқ томонлар шартномага доир ўз мажбуриятларини бажаргандан сўнг, буюртмачи ўз ҳамкоридан БЮДдан ташқари, товарга ҳисобварақ-фактура расмийлаштиришни талаб қилди”. Бундай талаб қанчалик қонунийлиги ва вазиятдан қандай тўғри чиқишни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 05.09.2022
“Дўкон маиший техникани реализация қилади. “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга биноан харидор камчиликларни аниқлаган тақдирда бутун кафолат муддати давомида товарни қайтариш ҳуқуқига эга. Бизнинг товарларимиз 1 йил ва ундан ортиқ кафолат муддатига эга. Жорий йилнинг июль ойига қадар сотишни бир томонлама ҳисобварақ-фактуралар билан расмийлаштирдик, ҳозир бундай имконият мавжуд эмас. Агар харидор бир неча ой олдин сотиб олган товарни қайтарса, қандай ҳаракат қилиш зарур?”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти ҚҚС маъмуриятчилиги бошқармаси бош инспектори Рустам ТЎХТАСИНОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 26.08.2022
Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2022 йилдаги 471-сон қарори билан Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-илова) ўзгартиришлар киритилди. ... 

Дата публикации 04.08.2022
ДСҚ турар жой ва нотурар жойларнинг МХИКни деталлаштирди. Ушбу объектларнинг асосий МХИКлари ва аввал қўлланилган 09801001005000000 (атрибутлари билан) ва 09801001999000000 МХИКлар нофаол ҳолатга ўтказилади. Солиқ тўловчилар қандай ишлашлари керак? ... 

Дата публикации 22.07.2022
2022 йил 11 июлдан бошлаб ДСҚ жисмоний шахслар билан ҳисоб-китобларда суиистеъмолчиликни қисқартириш ва фискал маълумотларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида бир томонлама ЭҲФ расмийлаштириш имкониятини чеклади. ДСҚ мутахассислари buxgalter.uz илтимосига биноан бундай шароитларда солиқ ... 

Дата публикации 15.06.2022
Тадбиркорлар томонидан кўпинча ЭҲФда нотўғри ўлчов бирликларидан фойдаланилган маҳсулотларга ДСҚ қатъий белгиланган ўлчов бирликларини ўрнатмоқда. Биринчи бўлиб бундай ўлчов бирликлари буғдой, арпа, пахта чигити, маккажўхори ва пахта линтига белгиланди. Buxgalter.uz товар қадоқланган кўринишда реализация қилинганда нима қилиш кераклигини аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 14.06.2022
ДСҚнинг аввал маълум қилинган жадвалига мувофиқ айрим фаолият турлари учун бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш имконияти бекор қилинади. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 09.06.2022
Солиқ қўмитаси хатлар йўлламоқда, унда солиқ тўловчиларга онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чекларида МХИК кўрсатилмаганлиги ёки хато кўрсатилганлиги тўғрисида хабар беради. Солиқ маслаҳатчиси Рустам СОБИРОВ buxgalter.uz илтимосига биноан МХИК билан боғлиқ вазиятни шарҳлаб берди. Мутахассиснинг фикрига кўра, солиқ органларининг ўзи муаммони ҳал қилишга ёрдам бериши мумкин: ... 

Дата публикации 09.06.2022
2022 йил март ойидаги сўмнинг кескин қадрсизланганидан кейин узлуксиз равишда мустаҳкамланиши айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботларида салбий курс фарқини акс эттиришда муаммоларни юзага келтирди. Молиявий маслаҳатчи Анвар РЎЗМАМАТОВ (ACCA DipIFR, CAP) buxgalter.uz илтимосига биноан, солиқ тўловчилар бундан кейин ҳам салбий курс фарқига ЭҲФ тақдим эта олишмаса, мазкур вазиятдан қандай чиқишлари мумкинлигини айтиб берди: ... 

Дата публикации 09.06.2022
“ҚҚС тўловчиси бўлган корхона аҳолига тиббий хизматлар кўрсатади. Корхона ҚҚС бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланади. Бунда ҳисобварақ-фактураларда солиқни кўрсатиш зарурми? ҚҚС бўйича имтиёз чет эл компанияси - ҳамкор томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматларга татбиқ этиладими? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 21.04.2022
“Ташкилот Европада харид контракти бўйича $100 минг миқдорида товарлар харид қилди ва уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кирмай, реализация қилиш контракти бўйича РФда $120 мингга сотиб юборди. Мазкур вазиятни солиқ ҳисоботларида қандай тўғри кўрсатиш ҳамда солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш керак?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 08.04.2022
4 апрель куни электрон ҳужжат айланиши операторлари бир томонлама ЭҲФни, шунингдек - давлат сирига тааллуқли бўлган етказиб беришлар бўйича ЭҲФни шакллантириш ва уларни жисмоний шахсларга жўнатиш имконияти бекор қилинганлигини эълон қилди. Бироқ шу куни кечқурун ДСҚ бундай имконият тикланганлигини маълум қилди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА бу борада ўз хавотирлари билан ўртоқлашди: ... 

Дата публикации 29.03.2022
Электрон ҳужжат айланиши оператори роуминг операторининг талабига ҳавола берган ҳолда бажарилган ишлар далолатномаси билан битта ҳужжатда яратиладиган ва жўнатиладиган ҳисобварақ-фактураларни шакллантириш имкониятини тўхтатди. Энди ЭҲФ ва бажарилган ишлар далолатномасини алоҳида жўнатиш зарур. Бу вазиятда электрон ҳужжатларни расмийлаштиришга чиқимларни қандай қисқартириш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси, “Норма” эксперти Татьяна БЕЛОУСОВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 11.02.2022
ДСҚ аҳолига воситачилик шартномаси, бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит) ва олдиндан тўлов (бўнак) асосида товарлар ва хизматларни реализация қиладиган хўжалик юритувчи субъектларда 2022 йил январь учун айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС бўйича ҳисоботларда автоматик тарзда акс эттирилган онлайн-НКМ ва виртуал кассалар маълумотларини олиб ташлади. Ушбу айланмалар ҳисоботларда қандай акс эттирилди ва энди солиқ тўловчилар нима қилишлари даркор? ... 

Дата публикации 03.02.2022
ДСҚ илгари тарқатилган хабарномага қўшимча сифатида 2022 йил 1 январдан бошлаб Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг янгиланган шаклига 1-илованинг “Жами даромадлар” 030 ва 040-сатрлари маълумотлари қайси ҳисобварақ-фактуралар асосида шакллантирилишини тушунтирди. Эътибор беринг: рўйхатда бир томонлама ЭҲФлар сони ошди, уларни 5 санага қадар тақдим этиш зарур. ... 

Дата публикации 02.02.2022
2022 йил 1 январдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ҳисоботни ҳар ойда топширадилар. ДСҚ Ҳисоб-китобнинг янги шаклини эълон қилди. У қўлда тўлдириладиган минимал сатрлар билан автоматик тарзда шакллантирилади. Бунда бир томонлама электрон ҳисобварақ-фактуралар сони ошди, Ҳисоб-китобда хатолар бўлмаслиги учун уларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5 санасига қадар тақдим этишга улгуриш зарур. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 26.01.2022
Ишончномалар, товар-транспорт юкхати, бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) далолатномаларининг электрон шаклларида товарлар ва хизматларнинг МХИКларини акс эттириш учун янги устун пайдо бўлди. Уни тўлдиришда ЭҲФни автоматик тарзда тўлдириш имконияти пайдо бўлади. Бу қандай ишлайди? ... 

Дата публикации 20.01.2022
Декабрь-январда айланмадан олинадиган солиқ тўловчилардан кўчмас мулкни ижарага олган ҚҚС тўловчилар муаммога дуч келишди. ҚҚС ҳисоб-китобига 4-иловада коммунал хизматларни қоплаш учун ҳисобварақ-фактуралар “ўтмаяпти”. Бундай вазиятда ижарага олувчи қандай қилиб коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаши ва ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 12.01.2022
Катта бўлмаган туркумлар билан импорт қилинадиган (фактура қиймати 5 минг АҚШ долларигача) товар учун келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни қўшимча тарзда олиш зарурми? Буни Божхона брокерлари уюшмаси илтимосига биноан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тушунтирди. ... 

Дата публикации 12.01.2022
2021 йил декабрь ойи учун ЭҲФни расмийлаштиришга улгурмаган тадбиркорлик субъектлари буни 2022 йилнинг 18 январига қадар амалга оширишлари мумкин. Молиявий санкциялар ва маъмурий жарималар мазкур санага қадар қўлланилмайди. ...