Маслаҳатлар
ЭҲФ
Дата публикации 01.07.2021
1 июлдан бошлаб мавжуд 8-белгили МХИК ўрнига 17-белгили МХИК жорий қилинмоқда. Нафақат кодлар, балки идентификация кодларини излаш, уларни шахсий кабинетда сақлаш ва ҳужжатларни расмийлаштиришда фойдаланиш учун мўлжалланган tasnif.soliq.uz веб-сайти ҳам янгиланди. Қандай қилиб бухгалтер ўтиш даври мураккабликларини енгиб ўтиши мумкин? Бу ҳақда buxgalter.uz илтимосига биноан “Янги технологиялар” ИАМ товарлар ва хизматлар таснифини шакллантириш бўлими бошлиғи Шерзод ТЕШЕБОЕВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 21.06.2021
Расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактурада хато аниқланди. Тузатилган ҳисобварақ-фактура тақдим этилди, бироқ контрагент уни имзоламяпти. Тузатилган ҳисобварақ-фактураларга нисбатан 10 кун давомида имзоланмаган ҳужжат автоматик тарзда қабул қилинадиган ва Ҳисоб-китобда ҳисобга олинадиган қоида амал қиладими? Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Янги технологиялар” ИАМ ЭҲФ бўлими бошлиғи Нодир МУҲАММАДОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 03.06.2021
Электрон ҳисобварақ-фактураларни ва бошқа бухгалтерия ҳужжатларини расмийлаштиришда МХИК қайси кодлари қўлланилади? 28.04.2021 йилдаги 249-сон ВМҚ қабул қилинганидан кейин солиқ тўловчилар мушкул аҳволда қолдилар, Давлат солиқ қўмитасининг тушунтиришлари зарур бўляпти. Buxgalter.uz юзага келган вазият бўйича далилларни тўплади. ... 

Дата публикации 02.06.2021
ДСҚ 28.04.2021 йилдаги 249-сон ВМҚга ҳавола қилиб, ягона электрон миллий каталогига мувофиқ товарларнинг (хизматларнинг) идентификация кодлари ва уларнинг штрих кодларини ҳисобварақ-фактураларида акс эттириш зарурлиги ҳақида эслатиб ўтди. Buxgalter.uz агар код кўрсатилмаса ёки хато ёзилса нима бўлиши мумкинлигини аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 27.05.2021
Харидор тўловни корпоратив пластик картадан тўлаганда унинг талабига кўра ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган. Натижада ҚҚС ҳисоб-китобида чек бўйича сумма икки марта акс этган. Манфий ҳисобварақ-фактурани тизим қабул қилмайди. Вuxgalter.uz илтимосига биноан Давлат солиқ қўмитасида бундай хатони қандай тузатиш кераклигини тушунтириб беришди. ... 

Дата публикации 07.05.2021
ДСҚ бир томонлама ҳисобварақ-фактураларнинг янги турларини “бозор қийматидан паст реализация қилиш”, “божхона қийматидан паст реализация қилиш”, “хизматлар экспорти (ЎзР ҳудудидан ташқарида), “хизматлар экспорти (ЎзР ҳудудида) жорий этади. Бу солиқ тўловчилар учун нимани ўзгартиради? Buxgalter.uz илтимосига биноан муҳим тафсилотларни «Янги технологиялар» ИАМ электрон ҳисобварақ-фактуралар бўлими етакчи мутахассиси Фаррух МАМАДАЛИЕВ ва солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА тушунтиришди: ... 

Дата публикации 29.04.2021
2021 йил 29 апрель соат 00:01 дан 30 апрель соат 23:59 гача ДСҚ солиқ тўловчиларга охирги 12 ой давомида у ёки бу сабабга кўра ўз вақтида расмийлаштирилмаган электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш имкониятини берди. Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ мутахассислари солиқ тўловчиларнинг саволларига жавоб беришди: ... 

Дата публикации 23.04.2021
2021 йил 23 апрелдан бошлаб солиқ базасини тузатиш учун асос бўлувчи ҳолатлар юзага келганда солиқ тўловчилар қўшимча ёки тузатилган электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириши мумкин. Бундан ташқари, фақат икки кун - 29 ва 30 апрель давомида - ДСҚ бухгалтерларга илгари охирги 12 ой учун расмийлаштирилмаган ЭҲФни тақдим этиш имкониятини беради. ... 

Дата публикации 22.04.2021
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетининг “ЮШнинг онлайн-НКМ ва виртуал кассалари тўғрисида маълумот” интерактив хизматининг “Тушумлар бўйича ҳисобот”даги “белги” салбий қўшимча ҳисобварақ-фактура тақдим этиш имконияти ёпилгандан кейин бухгалтерларда юзага келган муаммоларнинг фақат бир қисмини ҳал қилади. Бироқ унинг ўрнини босиш мумкин бўлмаган бошқа вазиятларда қандай йўл тутиш зарур? Ушбу масала бўйича фикр билан солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА ва «TRI-S-АUDIT» аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА buxgalter.uz билан ўртоқлашди. ... 

Дата публикации 15.04.2021
“Салбий” қўшимча ЭҲФ тақдим этиш мумкин эмаслиги муаммони нотўғри усулда ҳал қилишга мажбур қилади ... 

Дата публикации 14.04.2021
13 апрель куни ДСҚ “салбий” белги билан ЭҲФ жўнатиш имкониятини ёпди. Солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА вазиятни buxgalter.uz учун махсус шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 13.04.2021
ДСҚ мутахассислари ЭҲФ маъмурчилиги тизимида апрелдаги ўзгаришлардан кейин юзага келган бухгалтерларнинг саволларига жавоб беришга ҳаракат қилишади. Бироқ баъзи муаммолар ҳали ҳал қилинмаган. Buxgalter.uz солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВАдан улар бўйича шарҳлар олди: ... 

Дата публикации 08.04.2021
ДСҚ ЭҲФ маъмурчилиги тизимида апрелдаги ўзгартиришлардан кейин юзага келган онлайн-НКМ билан ишлашнинг энг долзарб масалалари бўйича расмий шарҳларни эълон қилди. ДСҚ солиқ солиш бўйича бўйича маслаҳат бўлими бошлиғи Азиз УМИРЗОҚОВ тушунтириш берди: ... 

Дата публикации 08.04.2021
Тизим онлайн-НКМ орқали келиб тушадиган барча маблағларни автоматик равишда тушум сифатида ҳисобга оладиган солиқ маъмуриятчилигидаги ўзгаришлар туфайли бухгалтерларнинг иши кўпайди. Хусусан, кундалик етказиб беришларни амалга оширадиган корхоналарга ҳар б ир буюртманома учун ЭҲФни шакллантириш зарур. Шунингдек – товарлар (хизматлар) ҳақини КПК орқали тўлайдиган контрагентлар бўйича ҳисобварақ-фактураларни қўлда киритиш талаб этилади. ... 

Дата публикации 08.04.2021
Buxgalter.uz ЭҲФ тизими маъмурчилигидаги ўзгаришлар туфайли юзага келган муаммоларни ёритишни давом эттирмоқда. Янги воқеликда қайтаришларни ва бўлиб-бўлиб тўлаш билан сотишни қандай расмийлаштириш, шунингдек ёрдамчи пудратни жалб қиладиган қурилиш ташкилотлари томонидан ўз тушумини акс эттириш муаммолари тўғрисида солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 06.04.2021
ЭҲФ бўйича солиқ маъмурчилигидаги ўзгаришлар билан воситачилик товари сотувчилари кутилмаган муаммога дуч келишди. Сотилган бегона товар учун барча суммани тизим ўз тушуми каби кирим қилади. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 02.04.2021
1 апрель куни кечқурун ДСҚ ЭҲФ бўйича янги қарорни эълон қилди. Унинг асосий жиҳатларини ажратиб кўрсатган ҳолда деярли сўзма-сўз келтирамиз: ... 

Дата публикации 30.03.2021
Солиқ кодекси ва ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда ҳисобварақ-фактураларнинг иккита тури – қўшимча ва тузатилган ҳисобварақ-фактура назарда тутилган, уларнинг ёрдамида солиқ тўловчи реализация қилинган товарлар (хизматлар) қийматига тузатиш киритиши мумкин. Қандай ҳолларда у ёки бошқасидан фойдаланиш лозим? Buxgalter.uz тушунтиради: ... 

Дата публикации 29.03.2021
Хизматларни доимий (узлуксиз) асосда реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган сана календарь ойнинг сўнгги куни ҳисобланади. Фаолиятининг хусусияти туфайли ойнинг сўнгги кунида ва кейинги ойнинг биринчи декадасида талай ҳисобварақ-фактуралар тақдим этувчи корхона ЭҲФнинг бир қисмини, лозим бўлганидек, ойнинг сўнгги куни билан, бироқ - олдинроқ, масалан, 25 дан 30 санага қадар тақдим этиши мумкинми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «1UZ Курьер» ЭҲА оператори мутахассиси Гульчеҳра ЖУМАБОЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 16.03.2021
Кеча - 15 март куни солиқ тўловчилар яна “Тузатилган” туридаги ЭҲФни тақдим этиш имкониятига эга бўлишди. ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМда маълум қилишларича, бундай электрон ҳисобварақ-фактурани фақат жорий ҳисобот ойи учун - кейинги ойнинг 20 санасига қадар (20 сана ҳам киради) тақдим этиш мумкин. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди. ... 

Помощь