2021 йилда корхона реализация қилиш мақсадида ускунани импорт қилди. Импорт чоғида ҚҚС тўланди ва у ҳисобга олинди. Харид қийматига ташиш, сертификатлаштириш харажатлари, божхона тўловлари ва бошқалар қўшилди. Бироқ чет эл валютасида ифодаланган кредиторлик қарзини сўндира олишмади, шу боис хорижий етказиб берувчи мазкур ускунани реэкспорт орқали қайтаришни амалга ошириш ниятида. Ускунани қайтариш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади ва бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Buxgalter.uz тушунтиради: ...
“Корхона дастурий маҳсулотни Россиядан Ўзбекистонга импорт қилади, кейин эса шу маҳсулотни хорижга экспорт қилади. Уни импорт ва экспорт қилишда, шунингдек Ўзбекистонда мижозларга (шу жумладан норезидентларга) қайта сотишда қандай солиқлар юзага келади? ҚҚС бўйича имтиёз мавжудми? Айланмадан олинадиган солиқ (даромад солиғи) битимдан тўланадими ёки ой якуни бўйичами?”.
Вuxgalter.uz илтимосига биноан саволларга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...
2022 йил 1 январга қадар бухгалтерия ва солиқ ҳисоби учун курсдаги фарқлар 22-сон БҲМС “Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби”га асосан ҳисобга олинган. 1 январдан бошлаб берилган ёки олинган бўнакларни қайта баҳолашдан юзага келадиган курсдаги фарқ солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олинмайди (СК 320-м. 5-қ.).
Ушбу ўзгартиришни ҳисобга олган ҳолда ҳисобни қандай тўғри юритиш ва солиқ солинадиган фойдани аниқлашни Profi Training бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) тушунтирди: ...
Молия вазирлиги ташқи савдо операциялари бўйича қуйидаги тушунтиришларни берди: 1) олиб кириш ва олиб чиқиш, харид ва реализация ташқи савдо контрактлари бўйича ҚҚС юзага келмайди; 2) ЭҲФ шакллантирилмайди; 3) Фойда солиғи ҳисоб-китобида реализациянинг барча суммасини кўрсатиш зарур.
Ишда яна нимани ҳисобга олиш зарурлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА сўзлаб берди: ...
Товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш контрактлари (ИМ74 ва ЭК11) юзасидан солиқ маъмуриятчилиги бўйича ваколатли органларнинг тушунтиришлари хануз мавжуд эмас. Хусусан - бундай операциялар бўйича ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш юзасидан. Тадбиркор бундай шароитларда нималарга тайёр бўлиши керак?
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ...
“Компания импорт режими (ИМ 40) учун божхона тўловини тўлади. Контрагент контракт шартларини тўлиқ бажармади. Ҳозир худди шу товарни реэкспорт режимига жойлаштириш зарур. Илгари тўланган божхона божларини йўқотмасдан буни қандай тўғри амалга ошириш мумкин?”.
Масалани ДБҚ мутахассислари тушунтиришди: ...
Корхона ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ТМБни импорт қилади. Ушбу ТМБга бўлган мулк ҳуқуқининг ўтиши санасини қандай тўғри аниқлаш ва уларни қайси сана билан кирим қилишни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси департаменти директори ўринбосари Асал ХАШИМОВА тушунтирди: ...
“Ташкилот Европада харид контракти бўйича $100 минг миқдорида товарлар харид қилди ва уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кирмай, реализация қилиш контракти бўйича РФда $120 мингга сотиб юборди. Мазкур вазиятни солиқ ҳисоботларида қандай тўғри кўрсатиш ҳамда солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш керак?”.
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ...
2022 йил 13 апрель куни Президент томонидан ПФ-105-сон Фармон имзоланди, унга кўра «Бартер асосида амалга ошириладиган экспорт-импорт операциялари бўйича тартиб бузилишлари ва суиистеъмолликларга чек қўйиш тўғрисида»ги ПФ-616-сон Фармонга тузатишлар киритилади. Қандай ўзгаришлар бўлди? ...
Ҳозирги вақтда Россиянинг потенциал харидорларидан товарларни (хизматларни) Россия рублида харид қилиш тўғрисида таклифлар келиб тушмоқда. Шу муносабат билан экспорт қилувчи корхоналарда саволлар туғилмоқда: 1) Экспорт учун ҳисоб-китобларни амалга оширишда чет эл валютасининг қайси турлари ҚҚС ва фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллаш мақсадида эътироф этилади? 2) Агар товарлар (хизматлар) Россия рублида тўловни амалга ошириш шарти билан экспорт қилинса, ҚҚС ва фойда солиғи бўйича ноль даражали ставкани қўллаш мумкинми?
Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди: ...
Компаниянинг асосий фаолияти - IT ускуналарини етказиб бериш ва уларни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашга лицензияларни олиб сотиш. Лицензиялар дистрибьюторлар орқали бошқа мамлакатлардан харид қилинади, уларнинг бошқа мамлакатлардаги резидентлиги сертификатлар билан тасдиқланган. Лицензиялар электрон шаклда топширилади. Ушбу операцияларни компания ҚҚС ҳисоблаган ҳолда хизматлар импорти сифатида расмийлаштиради.
Бунда норезидентнинг фойда солиғи юзага келадими? Буни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ департаментининг бош мутахассиси Рано АЛИШАЕВА тушунтирди: ...
Солиқ қўмитаси ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини қандай ва қачон топшириш ҳамда йиғимни қандай ва қачон тўлашни эслатиб ўтди. ...
21 февраль куни Президент томонидан ПҚ-137-сон қарор имзоланди, унда импорт автомобиллар учун божхона божи ставкалари икки босқичда пасайтирилиши назарда тутилади. ...
Ўзбекистон корхонаси хорижий компанияларга маркетинг ва маслаҳат кўмаги - интернет орқали потенциал харидорларни излаш, битимларни кузатиб бориш, жумладан музокаралар олиб бориш ва шартномалар тузиш бўйича хизматлар кўрсатади. Агар буюртмачилар хорижда рўйхатдан ўтказилган ва у ерда жойлашган бўлса, бундай хизматларга ҚҚС солинадими?
Buxgalter,uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...
Катта бўлмаган туркумлар билан импорт қилинадиган (фактура қиймати 5 минг АҚШ долларигача) товар учун келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни қўшимча тарзда олиш зарурми? Буни Божхона брокерлари уюшмаси илтимосига биноан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тушунтирди. ...