Юридик ёрдамчи
Дата публикации 05.12.2025
«Солиқ тўловчининг кабинетига МИБнинг ходим учун қарздорликни сўндириш тўғрисидаги талаби келиб тушди. Ходимнинг таъкидлашича, у қарзни аллақачон тўлаган, бироқ МИБ веб-сайтида қарз фаол ҳолатда акс эттирилган. Қолаверса, бу борада ходим билмайдиган қандайдир суд қарори борлиги маълум бўлди. Бу вазиятда қандай йўл тутишимиз керак ва охир-оқибат унинг маошидан ортиқча маблағ тўласак, нима бўлади?» Биз шунга ўхшаш вазиятга дуч келганмиз ва ўз мисолимизда ундан компания учун ҳам, ходим учун ҳам энг кам хавф-хатарлар билан қандай чиқиб кетишни тушунтириб бера оламиз. Buxgalter.uz тушунтиради (ва қайта чоп этишда манбани кўрсатишни илтимос қилади): ... 

Дата публикации 17.11.2025
Хўжалик юритувчи субъектнинг юридик манзили ўзгаришини қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин? Нима, қайси муддатда ва қандай тартибда амалга оширилиши керак? Қандай ҳужжатлар тайёрлансин? new.birdarcha.uz сайтига қандай ўзгартириш киритиш мумкин? 2025 йилда Ўзбекистонда юридик манзил ўзгариши билан боғлиқ асосий жиҳатларни кўриб чиқамиз: ... 

Дата публикации 23.10.2025
Вазият: ишлаб чиқариш корхонасининг етказиб берилган хом ашё учун таъминотчи олдида қарзи бор. Шу билан бирга, у тайёр маҳсулотни жўнатган учинчи шахс билан тузилган олди-сотди шартномаси бўйича кредитор ҳисобланади. Корхона ўз қарзини учинчи шахсга - тайёр маҳсулот харидорига ўтказиб, у тўғридан-тўғри корхонанинг кредитори билан ҳисоб-китоб қилиши мумкинми? Бухгалтер.уз тушунтиради: ... 

Дата публикации 06.10.2025
Вазият: компания ходими жиноий жавобгарликка тортилмоқда ва бу унинг иши билан ҳеч қандай тарзда боғлиқ эмас. Дастлабки тергов олиб борилмоқда, ходим ҳибсга олинмаган, лекин яшаш жойини тарк эта олмайди. Ишдан бўшамаяпти ва тергов органлари уни ишдан четлаштирмаяпти. Лекин ўз ишини бажара олмайди, чунки иши республика бўйлаб сафарлар билан боғлиқ. Иш берувчи бундай вазиятда нима қилиши керак? Buxgalter.uz тушунтириб беради: ... 

Дата публикации 24.09.2025
2025 йил 19 мартда кичик ва ўрта бизнесни сезиларли даражада енгиллаштириши керак бўлган муҳим ПФ-50-сон Президент Фармони эълон қилинди. Ушбу ҳужжатга кўра, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб корхоналарнинг бир қисми ихтиёрий тугатишда толиқтирувчи ва узоқ солиқ текширувидан қочиши мумкин эди. Бу ўз бизнесини ортиқча бюрократик тўсиқларсиз ёпмоқчи бўлган қонунга бўйсунувчи тадбиркорлар учун ҳақиқий совға бўлар эди. Амалда ПФ-50-сон Фармоннинг амалга оширилиши билан боғлиқ ишлар қандай кетаётганини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 24.09.2025
Ўзбекистонда бухгалтер билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузиш мумкинми – бу савол тез-тез тадбиркорлар ва раҳбарлар томонидан берилади. Мақолада биз ҳуқуқий нозик жиҳатларни батафсил кўриб чиқамиз – буни қачон амалга ошириш мумкин, қачон эса йўл қўйилмайди. Нега фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома матнида «бош бухгалтер» лавозимини ёзиш мумкин эмас? Қандай хатолар жарима ва солиқларни қўшимча ҳисоблашга олиб келиши мумкин? Шунингдек, экспертлар бухгалтер билан ФҲШ намунаси ва ҳамкорликни тўғри расмийлаштиришга ёрдам берадиган бошқа ҳужжатларни тайёрлаганлар. ... 

Дата публикации 09.09.2025
МЧЖ рўйхатдан ўтказилган, лекин таъсисчилар устав фондига ўз улушларини киритишга шошилмаяптилар... Нима учун УФни шакллантириш муддатларини бузиш таъсисчиларга манфаатли эмаслигини buxgalter.uzда батафсил кўриб чиқамиз: ... 

Дата публикации 28.08.2025
Юридик шахс билан битим тузаётганда, биринчи навбатда Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистридан (КТЯДР) кўчирма олинг. Хизмат бепул. Бунда етказиб берувчи ёки харидор битим тузиш пайтида реестрда бўлиши муҳим. Агар текшириш пайтида етказиб берувчи реестрда бўлмаса, инспекторлар сизни эҳтиёткорлик қилмаганликда айблашга ҳақли эмаслар. Маълумотномани stat.uz сайти орқали олиш мумкин: ... 

Дата публикации 08.08.2025
МИБ расман юридик шахс ёки жисмоний шахснинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздор эканлигини осон текшириб кўриш мумкин бўлган хизматни ишга туширди. Аввал хизмат синов режимида ишлаган эди. ... 

Дата публикации 16.05.2025
Солиқ тўловчи ўтган йил кузида солиқ ходимлари томонидан аниқланган ТСОЯЭАТга маълумотларни ўз вақтида киритмаганлик учун судга чақирув қоғози олди. Бундай вазиятда қандай ҳаракат қилиш кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 25.04.2025
Вазият: хорижий компания ўз ваколатхонасини ёпмоқда. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига фаолиятни тўхтатиш тўғрисида хабарнома юборилди. Вазирлик аккредитациянинг тўхтатилганлиги ҳақида маълум қилди. Кейин ваколатхона ИССВ жавобини илова қилган ҳолда солиқ органига хат юборди. Аммо ягона солиқ тўловчилар реестридан чиқариш билан боғлиқ муаммолар юзага келди: солиқ органи ўз кучини йўқотган НҲҲга ҳавола қилиб, расмий жавоб берди. Давлат органининг хатларида айнан хорижий юридик шахс ваколатхонаси учун аниқ ҳаракатлар алгоритми йўқ, вазият муаллақ ҳолатда қолди. Вuxgalter.uz сўровига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлади: ... 

Дата публикации 28.02.2025
Зарур даражадаги эҳтиёткорлик чораларини кўриш доирасида сизга ЯИДХПнинг «Хўжалик жамиятининг тўловга қобилиятсизлиги (банкротлиги) ҳақида маълумот олиш» хизмати фойдали бўлади. Контрагентнинг бу мақомини унинг СТИРи орқали my.gov.uz ёки stat.uz сайтлари орқали текшириш мумкин. Шунингдек, бундай хизматни айрим ЭҲА операторлари ҳам тақдим этади. Буни қандай қилиш мумкинлигини buxgalter.uz аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 10.02.2025
Одатда, Солиқ кодексининг рус ва ўзбек тилларидаги матнларида тафовутлар аниқланса, идора солиқ тўловчиларга асл манба сифатида айнан ўзбек тилидаги вариантга мурожаат қилишни тавсия этади. Ўзбек тилидаги матнда очиқдан-очиқ хато аниқланган ҳолда нима қилиш керак? Масалан, шундай тафовутлардан бири натижасида СКнинг 158-моддасида белгиланган солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишни тўхтатиб туриш учун 5 кунлик муддати бўйича чеклов ўзбек тилидаги вариантида мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Бундан ташқари – кодекс кўриб чиқишни камида 5 кунга кечиктиришни талаб қилади ва максимал кечиктириш муддатини белгиламайди, бу эса солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқларини очиқдан-очиқ бузади. Buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА вазиятга изоҳ берди: ... 

Дата публикации 22.10.2024
Хорижий корхонанинг Ўзбекистондаги ёпилган ваколатхонасини Солиқ тўловчиларнинг ягона реестридан чиқариш бир ярим йилдан ортиқ тарихга айланди. Бундан ташқари, солиқчилар ушбу ваколатхонанинг собиқ раҳбарини ушбу бир ярим йил давомида - ваколатхона давлат органларини ўз фаолиятини тўхтатиш тўғрисида хабардор қилган пайтдан бошлаб, солиқ тўловчилар реестридан чиқарилгунга қадар солиқ ҳисоботларини тақдим этмаганлиги учун жаримага тортишга ҳаракат қилмоқда. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ўз фаолиятини тўхтатмоқчи бўлган хорижий компанияларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари нимани назарда тутиши кераклигини айтди: ... 

Дата публикации 25.06.2024
Солиқ тўловчига камерал текширув қарори бекор қилинганидан сўнг кўзбўямачилик учун тузилган битимлар бўйича ҚҚС тўлаш мажбуриятини юклашди. Нега шундай бўлди? Нима учун маъмурий суд қарори солиқ тўловчининг фойдасига, иқтисодий суд қарори эса деярли икки йилдан сўнг – солиқчилар фойдасига чиқарилди? Ҳозир кимлар ташвишланишни бошлаши керак? Buxgalter.uz вазиятни аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 17.05.2024
Бухгалтер пул маблағларини хато равишда бошқа контрагентга ўтказди. Пул маблағларини қандай қайтаришни Норма эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди:   Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.   – Сиз пул маблағларини хато ... 

Дата публикации 23.04.2024
“Чет эл компанияси рўйхатдан ўтмасдан, балки Ўзбекистонда ходимларни ёллаб ва уларни масофадан туриб ишлайдиганлар сифатида расмийлаштириб, Ўзбекистондаги маркетплейслар орқали маҳаллий ва импорт қилинган товарларни сотмоқчи. Шундай ишласа бўладими ёки Ўзбекистонда ЯТТ ёки юридик шахсни очиш ... 

Дата публикации 14.02.2024
Вазирлар Маҳкамаси томонидан янги Ўзбекистон ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (07.02.2024 й. 76-сон ВМҚ). Май ойидан бошлаб ушбу тартиб-таомилдан ЯИДХП орқали ёки давлат хизматлари ... 

Дата публикации 05.02.2024
МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 19-моддасида иккинчи ва кейинги ҳар бир молия йили тугаганидан сўнг жамият соф активларининг қиймати унинг устав фондидан кам бўлган тақдирда, жамият устав капиталини камайтириши шартлиги қайд этилган. Ушбу талабнинг бажарилмаслиги қандай оқибатларга олиб келиши ... 

Дата публикации 17.01.2024
2024 йил 1 январдан бошлаб 28 .12. 2023 йилдаги ЎРҚ - ...