Онлайн-НКТ
Дата публикации 07.04.2022
Маркетплейс орқали сотувлар энди солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг менюсида ва айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС ҳисоб-китобларида автоматик тарзда акс эттирилади. Ушбу қурилма қандай тузилганлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ бўлим бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 06.04.2022
“Сотувчи тасодифан қайтариш чекини шакллантириш учун мўлжалланган тугмага босди” ва қайтариш чеки урилган сотиш чеки бўйича сумма солиқ бўйича ҳисоботда “иккиланди”... Март ойи якунлари бўйича ушбу иккита вазият айланмадан олинадиган солиқ ёки ҚҚС ҳисоб-китобини топширишга тайёрланаётган кўп бухгалтерлар учун бош оғриғига айланди. Уларни қандай ҳал қилиш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ бўлим бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 30.03.2022
Онлайн-НКМ эгалари яна оғир вақтни бошдан кечиришмоқда. Биринчидан, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб тўлов терминали орқали амалга оширилган тўловлар бир вақтнинг ўзида онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларида ҳам акс эттирилиши керак (04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарор 4-б.). Моҳиятига кўра, бу тўлов терминали ва онлайн-НКМ ёки бирга ишлаши ёхуд бир қурилма бўлиши кераклигини англатади. Иккинчидан, маълум бўлишича, бундай қурилмалар (хусусан - Ўзбекистонда энг кенг тарқалган онлайн-НКМ моделларидан бири) - бутун ҳафта мобайнида ишламаслиги мумкин, жорий йилнинг март ойида шундай ҳодиса рўй берди. Buxgalter.uz илтимосига биноан «Марон» МЧЖ ТХКМнинг онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассиси Рустам ЁҚУБОВ ҳисоб зиён кўрмаслиги ва барча тушум солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда тўғри акс этишда давом этиши учун бундай қурилманинг эҳтимолий бузилишига қандай тайёр бўлиш лозимлиги ҳақида гапириб берди. ... 

Дата публикации 15.03.2022
Жорий йилнинг 14-15 март кунлари ДСҚ истисно тариқасида воситачилик шартномаси бўйича, кредитга ёки бўнак тўлови билан реализация қилиш чекларига тузатиш киритиш имкониятини тақдим этди. Буни солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “Онлайн-НКМ ва виртуал касса тўғрисида ахборот” интерактив хизмати ёрдамида амалга ошириш мумкин. ... 

Дата публикации 11.03.2022
Харидор дўкондан чиқиш чоғида онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекида хато топиб, сотувчига уни тузатишни сўраб мурожаат қиладиган вазиятлар учраб туради. Бундан сотувчи ҳам манфаатдор. Буни қандай тез амалга ошириш ва ҳисобга зиён етказмасликни buxgalter.uz илтимосига биноан “Mарон” МЧЖ ТХКМ онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассиси Рустам ЁҚУБОВ ва “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА тушунтиришди: ... 

Дата публикации 09.03.2022
ДСҚ маркировкаланган товарлар билан ишлаш учун онлайн-НКМ, 2D-сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмаларни сотиб оладиган хўжалик юритувчи субъектлар имтиёзни қандай қўллашлари лозимлигини тушунтириб берди. ... 

Дата публикации 24.02.2022
ДСҚ soliq.uz мобиль иловасида онлайн-НКМ чеклари бўйича 1% кешбэкни тўлашга таъсир кўрсатадиган сабаблар ҳақида янги тафсилотларни маълум қилди. Сотувчида солиқ интизомининг бузилганлиги кешбэкни тўламаслик сабаби бўлиши мумкин. ... 

Дата публикации 22.02.2022
Қандай вазиятларда чекка тузатиш киритиш, қандай вазиятларда эса қайтариш чекини расмийлаштириш зарурлигини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ бўлим бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 17.02.2022
Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чекларида воситачилик шартномаси, бўлиб тўлаш асосида (кредитга) ва харидордан бўнак олинганда реализация қилишни чекларда қандай акс эттириш тўғрисидаги йўриқнома ДСҚ матбуот хизмати томонидан эълон қилинди. ... 

Дата публикации 17.02.2022
Онлайн-НКТ чекини қандай қилиб soliq.uz мобиль иловасида рўйхатдан ўтказиш мумкин? Дастурдаги белгилар ва хабарлар нимани билдиради? Сизга харидингиз қийматининг 1%ини қачон тўлаб беришади? Аниқ бир чек бўйича тўловни кутмаслик кераклигини қандай тушуниш мумкин? Ниҳоят, харидор кимдан хавотирланиши керак? Унинг учун ким кешбэк олиши мумкин? Buxgalter.uz йўриқномасидан фойдаланинг: ... 

Дата публикации 16.02.2022
Агар харидор сизнинг чекингиз бўйича SoliqUz мобиль иловасида кешбэк ололмаса, бу жиддий муаммоларга олиб келади. Харидорнинг эътирозларига тўғри муносабат билдирган ҳолда қандай йўл тутган маъқул? ... 

Дата публикации 10.02.2022
Агар онлайн-НКТ чекларида комитентнинг СТИРи кўрсатилмаган бўлса, воситачилик шартномаси тарафлари солиқ ҳисоботини қандай қилиб тўғри топширишлари мумкин? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга ДСҚ Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бош инспектори Илҳом ЙЎЛДОШЕВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 04.02.2022
ДСҚ онлайн-НКМ ва виртуал кассаларнинг солиқ бўйича ҳисоботларда автоматик тарзда акс эттиришни ўчириш имконини берувчи функционални бекор қилди. Энди чакана реализация қилиш бўйича маълумотлар ҳисоботда хатоларсиз ўтиши учун қандай ишлаш керак? ... 

Дата публикации 04.02.2022
1 февралдан бошлаб онлайн-НКМ ва виртуал кассадан фойдаланадиган тадбиркорлик субъектлари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар сотув чекларини қайтариш чекларига бириктириши лозим. ДСҚ бу ҳақда ахборот хабарини солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборди. Буни қандай амалга ошириш кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги «Yangi texnologiyalar» ИАМ бўлим бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 14.12.2021
Онлайн-НКМ тизими солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда сотувлар тўғрисидаги маълумотларни автоматик тарзда акс эттиради. Яқинда унга ўзгартиришлар киритилди. Комитент ва воситачи турли солиқларни (ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ) тўлаган тақдирда энди воситачилик шартномаси бўйича товарларни сотишдан олинган тушум қандай акс эттирилишини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ICT департаменти бошлиғи Ҳаётжон НАСРУЛЛОЕВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 13.12.2021
2022 йил онлайн-НКМ ва виртуал кассалар эгалари учун ўтиш даври бўлади: мазкур қурилмалар банк карталари орқали тўловларни қабул қилишни “ўрганиши” керак. Техник жиҳатдан бунга мослаштирилмаган касса техникаси эгалари қурилмани алмаштириш ҳақида қайғуришлари керакми? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни «Марон» МЧЖ ТХКМнинг онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассиси Рустам ЁҚУБОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 26.11.2021
Воситачилик, бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит) шартномаси бўйича ва бўнак тўловини қўллаган ҳолда товарларни реализация қилишда онлайн-НКТ тизими солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда айланмаларни автоматик тарзда акс эттириши учун ДСҚ янги функционални жорий этди. Янгиликларни қандай қўллаш мумкин ва техникани қайта созлаганларда нима ўзгаради? Buxgalter.uz ДСҚда батафсил тушунтиришлар олди. ... 

Дата публикации 22.11.2021
ДСҚ онлайн-НКМ чекларида комитентнинг товарини бўнак тўлови ёки бўлиб-бўлиб тўлаш билан (кредитга) сотишни акс эттириш имконини берадиган янги техник ечимни жорий қилмоқда. ДСҚ Ахборот-коммуникация технологиялари департаменти бошлиғи Ҳаётжон НАСРУЛЛОЕВ бу ҳақда батафсил гапириб берди: ... 

Дата публикации 09.11.2021
2023 йил 1 январдан бошлаб қўлланилаётган назорат-касса онлайн-техника ўзининг жойлашган жойи тўғрисидаги маълумотни солиқ органларига тақдим этади (04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарорнинг 2-б. “б” кичик б.). Бу нимага олиб келиши мумкин? ... 

Дата публикации 02.11.2021
2021 йил 1 декабрдан бошлаб ДСҚ етказиб берувчида ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришда маҳсулот мавжудлигини МХИК коди бўйича аниқлаши мумкин. Агар тизим етказиб берувчида ЭҲФни расмийлаштириш пайтида товар мавжуд эмас деб ҳисобласа, у ҳисобварақ-фактурани расмийлаштира олмайди (22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚнинг 6-б “г” кичик б.). Бунда нафақат фирибгарлик туфайли, балки хато натижасида ҳам “блокировкага” тушиш мумкин. ...