Кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар учун устамалар ҳисоби қандай юритилади

preview

Кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар учун устамалар ҳисобини қандай тўғри юритиш мумкин? Уларни тўлаш чоғида ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ оқибатлари юзага келадими? Агар ходим устамалар олаётган бўлса, унга “суткалик” тўланадими? Ниҳоят, бундай тўловлар бўйича ҳисобот қандай топширилади?

Buxgalter.uz тушунтиради:

Кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар билан боғлиқ устамалар тўлаш тартиби махсус Низом билан тартибга солинади .

Кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар учун устамалар белгиланадиган ходимлар касблари ва лавозимлари рўйхати ва устамалар миқдори:

  • иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда шакллантирилади;
  • жамоа шартномасида ҳамда иш берувчи ва ходим ўртасида тузиладиган меҳнат шартномасида кўрсатилади.

Кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар учун устамаларни:

  • белгиланган меъёрларда тўлаш;
  • жамоа шартномасида бошқа миқдорларда белгилаш мумкин.

 

Эътибор беринг
Доимий иши кўчма ёки қатнаш хусусиятга эга бўлган ходимларнинг хизмат юзасидан сафарда иш бажариши хизмат сафари деб ҳисобланмайди. Кўчма ёки қатнаш хусусиятга эга бўлган иш учун устамалар тўланадиган ходимларга суткалик устамалар тўланмайди.

 

Кўчма ёки қатнаш тусидаги ишни ходим хизмат автомобилидан фойдаланган ҳолда ёки ундан фойдаланмаган ҳолда  бажариши мумкин. Охирги ҳолатда унга йўлкира харажатлари қопланади. Шунингдек, иш берувчи унинг рухсати ёки розилиги билан сарфланган бошқа харажатларни ҳам қоплаши мумкин.

 

Бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

Кўчма ва қатнаш тусидаги иш учун устамалар тўлаш билан боғлиқ харажатлар қуйидагиларга киритилади:

  • узоқ муддатли активлар ёки товар-моддий захиралари счётларига (0800, 1000 ва ҳ.к.),  агар устамаларни тўлаш уларни сотиб олиш ёки барпо этиш билан боғлиқ бўлса;
  • маҳсулотларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) таннархига – ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этаётган ходимлар бўйича ;
  • реализация қилиш бўйича харажатларга – товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилишда иштирок этаётган ходимлар бўйича (маъмурий-бошқарув ходимларидан ташқари) ;
  • маъмурий харажатларга – бошқарув ходимлари бўйича .

Бухгалтерия ўтказмалари:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар учун устама ҳисоблаш (қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар доирасида)

Харажатлар, узоқ муддатли активлар ТМЗ ҳисоби счётлари

6990

Кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар учун устама ҳисоблаш (қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлардан ортиқча)

Харажатлар, узоқ муддатли активлар ТМЗ ҳисоби счётлари

6710

Қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлардан ортиқча устама суммасига ЖШДС ҳисоблаш

6710

6410

ШЖБПҲга бадал ушлаб қолиш (қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлардан ортиқча устама суммаси бўйича)

6410

6530

Қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлардан ортиқча устама суммасига ижтимоий солиқ ҳисоблаш

Харажатлар, узоқ муддатли активлар ТМЗ ҳисоби счётлари

6520

Кассадан устама тўлаш (иш ҳақи таркибида)

6710
6990

5010

Устамани пластик картага ўтказиш (иш ҳақи таркибида)

6710
6990

5110

Солиқ оқибатлари

Солиқ

Қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар доирасида, бироқ ойига МҲЭКМнинг 1 бараваридан ортиқ эмас

Қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлардан ортиқча

ЖШДС

Жисмоний шахснинг даромади сифатида ҳисобланмайди , демак, ЖШДС солинмайди

Компенсация тўловларига – меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради .

Жами даромад таркибида солиқ солинади

Ижтимоий солиқ

Солиқ солинмайди, сабаби жисмоний шахснинг даромади сифатида ҳисобланмайди

Солиқ солинади, сабаби компенсация тўловларига - меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи

Чегириладиган харажат, сабаби чегириб ташланмайдиган харажатларнинг “ёпиқ” рўйхатига кирмайди


Солиқ ҳисоботида қандай акс эттирилади?

Кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар учун қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлардан ортиқча устамаларни ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттиринг :

  • 010 ва 011-сатрларда;
  • Ҳисоб-китобга 5-иловада.

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text164275_kuchma_va_qatnash_tusidagi_ishlar_uchun_ustamalar_hisobi_qanday_yuritiladi